921-ҳадис

921. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Муҳаммад, бемормисан?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. Шунда у: «Бисмиллааҳи арқийк, мин кулли шайъин йуъзийк, мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳаасид. Аллоҳу яшфийк. Бисмиллааҳи арқийк», деди.

 

* Дуонинг маъноси: «Сенга азият берган барча нарсадан, ҳар бир нафс ва ҳасадгўй кўзнинг шарридан Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан, Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан».

 

Имом Муслим ривояти.

921 - وَعَنْ أَبِي سَعِيد الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ جِبْرِيلَ عَلَيهِ السَّلاَمُ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ؛ اشْتَكَيْتَ؟ قَالَ: «نَعَمْ»، قَالَ: بِسْمِ اللهِ أَرْقِيكَ، مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيكَ، مِنْ شَرِّ كُلِّ نَفْسٍ أَوْ عَيْنٍ حَاسِدٍ، اللهُ يَشْفِيكَ، بِسْمِ اللهِ أَرْقِيكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2186].


Улашиш
|
|
Нусха олиш