925. Яна у киши розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимлари ҳозир бўлган вақтлари олдларида бир қадаҳда сув бор эди. Қадаҳга қўлларини тиқдилар, сўнг сувини юзларига суртиб:
«Аллоҳумма аъинний ъала ғомаротил мавти ва сакаротил мавт», деб айтганларини кўрдим».
(Маъноси: Аллоҳим, ўлим шиддати ва ўлим талвасасида менга ёрдам бер.)
Имом Термизий ривояти.
925 – وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ بِالْمَوتِ عِنْدَهُ قَدَحٌ فِيْهِ مَاءٌ وَهُوَ يُدْخِلُ يَدَهُ فِي القَدَحِ، ثُمَّ يَمْسَحُ وَجْهَهُ بِالْمَاءِ، ثُمَّ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ؛ أَعِنِّي عَلَى غَمَرَاتِ الْمَوْتِ وَسَكَرَاتِ الْمَوْتِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ [978].