926-ҳадис

 5-боб.  Касалнинг оиласига ва унга хизмат қилаётганларга касалга яхши қарашни ва қийинчиликларга сабр этишни насиҳат қилишнинг ҳамда ҳад ёки қасос туфайли ўлимга ҳукм этилганларга ҳам яхшилик билан насиҳат этишнинг маҳбублиги ҳақида

 

926. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Зинодан ҳомиладор бўлган жуҳайналик бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳадга лойиқ бўлиб қолдим, уни менга ижро қилинг», деди. Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг валийсини чақириб, «Унга яхши қара. Туққач, уни олиб кел», дедилар. У шундай қилди. Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар, уни (аёлни) ўз кийимига чирмашди. Сўнг буюрдилар, у тошбўрон қилинди. Кейин унга жаноза ўқидилар

 

Имом Муслим ривояти.

5 - بَابُ اسْتِحْبَابِ وَصِيَّةِ أَهْلِ الْمَرِيضِ وَمَنْ يَخْدُمُهُ بِالإِحْسَانِ إِلَيهِ، وَاحْتِمَالِهِ وَالصَّبْرِ عَلَى مَا يَشُقُّ مِنْ أَمْرِهِ وَكَذَا الوَصِيَّةُ بِمَنْ قَرُبَ سَبَبُ مَوتِهِ بِحَدٍّ أَوْ قِصَاصٍ وَنَحْوِهِمَا

926 - عَنْ عِمْرَانَ بْن الحُصَينِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ امْرَأَةً مِنْ جُهَيْنَةَ أَتَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهِيَ حُبْلَى مِنَ الزِّنَا، فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَصَبْتُ حَدًّا فَأَقِمْهُ عَلَيَّ، فَدَعَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَلِيَّهَا فَقَالَ: «أَحْسِنْ إِلَيْهَا، فَإِذَا وَضَعَتْ فَأْتِنِي بِهَا»، فَفَعَلَ، فَأَمَرَ بِهَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَشُدَّتْ عَلَيْهَا ثِيَابُهَا، ثُمَّ أَمَرَ بِهَا فَرُجِمَتْ، ثُمَّ صَلَّى عَلَيهَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1696 وسبق برقم 27].


Улашиш
|
|
Нусха олиш