948-ҳадис

948. Абу Абдурроҳман Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга жаноза ўқидилар. Мен у зотнинг дуоларини ёдлаб олдим. У зот шундай дер эдилар:

«Аллоҳуммағфир лаҳу варҳамҳу ва ъафиҳи ваъфу ъанҳу ва акрим нузулаҳу ва вассиъ мудхолаҳу вағсилҳу бил маи вас салжи вал бароди ва наққиҳи минал хотойа кама наққойтас савбал абйазо минад данаси ва абдилҳу дарон хойрон мин дариҳи ва аҳлан хойрон мин аҳлиҳи ва завжан хойрон мин завжиҳи ва адхилҳул жанната ва аъизҳу мин ъазабил қобри ва мин ъазабин нар»

«Аллоҳим, уни мағфират қил. Унга раҳм қил, офият бер, уни афв қил. Тушар жойини мукаррам қил, кирар жойини кенг қил. Уни сув, қор ва дўл билан ювгин. Оппоқ кийимни кирдан тозалаганингдек, уни хатолардан тозала. Унга ўз ҳовлисидан яхши ҳовли, ўз аҳлидан яхши аҳл, ўз жуфтидан яхши жуфт ато қил. Уни жаннатга киритгин ва қабр азобидан ва дўзах азобидан асрагин!». Ҳатто ўша маййит мен бўлсам эди, деб орзу қилдим».

 

Имом Муслим ривояти.

948 - عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى جَنَازَةٍ، فَحَفِظْتُ مِنْ دُعَائِهِ وَهُوَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ؛ اغْفِرْ لَهُ، وَارْحَمْهُ، وَعَافِهِ، وَاعْفُ عَنْهُ، وَأَكْرِمْ نُزُلَهُ، وَوَسِّعْ مُدْخَلَهُ وَاغْسِلْهُ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّهِ مِنَ الخَـطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ، وَأَبْدِلْهُ دَاراً خَيْراً مِنْ دَارِهِ، وَأَهْلًا خَيْراً مِنْ أَهْلِهِ، وَزَوْجاً خَيْراً مِنْ زَوْجِهِ، وَأَدْخِلْهُ الجَنَّةَ، وَأَعِذْهُ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ»، حَتَّى تَمَنَّيْتُ أَنْ أَكُونَ أنَا ذَلِكَ الْمَيِّتَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [963].


Улашиш
|
|
Нусха олиш