954-ҳадис

954. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жанозани тезлатинглар. Агар у солиҳ бўлса, уни яхшиликка тезроқ олиб борасиз. Агар бундан бошқача бўлса, ёмонликни елкангиздан (тезроқ) қўясиз», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 Имом Муслимнинг ривоятида:

«(Агар маййит солиҳ бўлса), уни яхшиликка тезроқ олиб борасиз», дейилган.

954 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَسْرِعُوا بِالجِنَازَةِ؛ فَإنْ تَكُ صَالِحَةً فَخَيْرٌ تُقَدِّمُونَهَا، وَإنْ تَكُ سِوَى ذَلِكَ فَشَرٌّ تَضَعُونَهُ عَنْ رِقَابِكُمْ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «فَخَيْرٌ تُقَدِّمُونَهَا عَلَيْهِ».


Улашиш
|
|
Нусха олиш