960-ҳадис

960. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши: «Мени дафн қилгач, бир туяни сўйиб, гўштини тақсимлагунча муддат қабрим атрофида туринглар, токи сизлар билан таскинланиб турай, Роббимнинг элчиларига нима деб жавоб беришимни билиб олай», дедилар.

Имом Муслим ривояти. Бунинг узун ҳолдагиси юқорида 723-рақам остидаги ҳадисда ўтди.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «(Қабр) олдида Қуръондан бирор нарса ўқиш яхши амалдир. Агар унинг ҳузурида Қуръоннинг барчаси хатм қилинса, ундан ҳам яхшироқдир». 

960 - وَعَنْ عَمْرٍو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: إِذَا دَفَنْتُمُونِي فَأَقِيمُوا حَوْلَ قَبْرِي قَدْرَ مَا تُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا؛ حَتَّى أَسْتَأْنِسَ بِكُمْ، وَأَعْلَمَ مَاذَا أُرَاجِعُ بِهِ رُسُلَ رَبِّي. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [121].

وَقَدْ سَبَقَ بِطُولِهِ [برقم 723].

قَالَ الشَّافِعِيُّ رَحِمَهُ اللهُ: وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يُقرَأَ عِنْدَهُ شَيءٌ مِنَ القُرْآنِ، وَإِنْ خَتَمُوا القُرآنَ كُلَّهُ كَانَ حَسَناً.


Улашиш
|
|
Нусха олиш