968-ҳадис

968. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Самуд қавмининг диёри Ҳижр номли жойга етганларида, саҳобаларга: «Анави азобга қолганларнинг ерига кирманг, йиғлаган ҳолда бўлсангиз, мустасно. Агар йиғлаган ҳолда бўлмасангиз, уларнинг ерига кирманг. Тағин уларнинг куни бошингизга тушиб қолмасин», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 

Бошқа ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳижрдан ўтаётиб: «Ўзларига зулм қилганларнинг ерига кирманглар, тағин уларнинг бошига тушган мусибат сизларга ҳам тушмасин. Йиғлаган ҳолда кирсангиз, майли», дедилар. Сўнг бошларини ўраб олдилар ва тез юриб водийдан ўтиб кетдилар».

 

968 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ لأَصْحَابِهِ - يَعْنِي لَمَّا وَصَلُوا الحِجْرَ؛ دِيَارَ ثمُودَ-: «لَا تَدْخُلُوا عَلَى هَؤُلَاءِ الْمُعَذَّبِينَ إِلَّا أَنْ تَكُونُوا بَاكِينَ، فَإِنْ لَمْ تَكُونُوا بَاكِينَ فَلاَ تَدْخُلُوا عَلَيْهِمْ؛ لَا يُصِيبُكُمْ مَا أَصَابَهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 433، م 2980].

وَفِي رِوَايَةٍ قَالَ: لَمَّا مَرَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِالحِجْرِ قَالَ: «لَا تَدْخُلُوا مَسَاكِنَ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ؛ أَنْ يُصِيبَكُمْ مَا أَصَابَهُمْ إِلَّا أَنْ تَكُونُوا بَاكِينَ» ثُمَّ قَنَّعَ رَأْسَهُ، وَأَسْرَعَ السَّيْرَ حَتَّى أَجَازَ الوَادِي [خ 4419].


Улашиш
|
|
Нусха олиш