Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани рад этмасдилар”.
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Ислом поклик ва тозаликни севади. Албатта Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни севади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом райҳон каби хушбўй нарсаларни рад этмай, қабул қилишни буюрганлар. Чунки у нарсалар хушбўй ҳид таратиб, соғлом завқли кишини мамнун қилади. Мусулмон киши хушбўй нарсани рад этиши дуруст эмас. Чунки бу нарсани ўзига ва бошқа суҳбатдошларига манфаати бордир. Лекин, касаллик ёки таъсирчанлик (аллергия)си бўлса, бундай кишиларни рад қилишида зарар йўқ. "Зарар бериш ҳам йўқ, зарар кўриш ҳам йўқ" деб айтилган ҳадисга мувофиқдир, рад қилишда ҳам чиройли тарзда рад қилади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
121 - عَنْ أنَسِ بنِ مَالِكٍ رضي اللَّه عَنْهُ أنَّ النبيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ لا يَرُدُّ الطِّيبَ. رواهُ البُخاري.