Мўминлар амири Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, Аллоҳ ва Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати эришадиган дунёси учун ёки никоҳлаб оладиган аёли учун бўлса, демак, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир” деганларини эшитганман».
Бу ҳадисни муҳаддислар имоми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизба Жўъфий ал-Бухорий ва Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ал-Қушайрий ан-Найсобурийлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) унинг саҳиҳлигига иттифоқ қилиб, тасниф этилган китобларнинг энг саҳиҳи бўлмиш икки “Саҳиҳ” китобларида ривоят қилишган.
Шарҳ: Ният қалб билан қилинган амал бўлиб, у билан одатлар ибодатга айланади. Ибодатлар эса холис Аллоҳ учун бўлади. Ният амалдаги мақсадни ойдинлаштириб беради. Мусулмон киши кунлик одатини ибодатга айлантириб юбориши мумкин. Масалан, эрталаб юзини ювганда бу билан покликни ва мусулмон одам энг афзал шаклда юриши лозимлигини ният қилса, ёки овқат тановул қилганида бу билан ибодат ва ҳалол ризқ топиш учун куч йиғишни ният қилса, бунинг учун савобни қўлга киритади. Мусулмон киши мана шундай бўлиши лозим. У бир нарсани амалга оширишдан аввал уни нима учун қилаётгани ҳақида фикр юритиши лозим. Агар бажараётган амали Аллоҳ учун бўлса, уни амалга оширсин. Бордию, Аллоҳдан бошқасига бўлса, ундан қайтсин.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
1- وَعَنْ أَميرِ الْمُؤْمِنِينَ أَبي حَفْصٍ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ بْن نُفَيْلِ بْنِ عَبْدِ الْعُزَّى بْنِ رِيَاحِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ قُرْطِ بْنِ رَزَاحِ بْنِ عَدِيِّ بْن كَعْبِ بْنِ لُؤَيِّ بْنِ غَالِبٍ القُرَشِيِّ العَدَوِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ الله صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ يقُولُ: «إنَّما الأَعمالُ بالنِّيَّاتِ، وإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى، فَمَنْ كانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى اللهِ ورَسُولِهِ فَهِجْرَتُهُ إِلَى اللهِ وَرَسُولِهِ، وَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ لِدُنْيَا يُصِيبُهَا، أَوِ امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إلَيْهِ» متَّفَقٌ على صحَّتِه. رَوَاهُ إِمَامَا الْمُحَدِّثِينَ: أَبُو عَبْدِ اللهِ مُحَمَّدُ بنُ إِسْمَاعيل بْن إِبْراهيمَ بْن الْمُغيرة بْنِ برْدِزْبَهْ الْجُعْفِيُّ الْبُخَارِيُّ، وَأَبُو الحُسَيْنِ مُسْلمُ بْن الْحَجَّاجِ بن مُسْلمٍ القُشَيْريُّ النَّيْسَابُوريُّ رَضِيَ الله عَنْهُمَا في كِتَابَيهِمَا اللَّذَيْنِ هُمَا أَصَحُّ الْكُتُبِ الْمُصَنَّفَةِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда етмиш мартадан кўп Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан” деганларини эшитганман” (Бухорий ривоят қилган).
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар вақтда ва ҳар қандай ҳолда ҳам Аллоҳга истиғфор айтардилар.
(Истиғфор – Аллоҳдан ўз гуноҳларининг кечиришини сўраш. Бу қуйидагича айтилади: “Астағфируллоҳал-ъазийм ва атуубу илайҳ”).
Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар куни етмишта истиғфор айтганларини санашган. Бошқа ривоятда юзта истиғфор айтганлари келтирилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввалгию охирги гуноҳлари кечирилишига қарамай, у зот бизга истиғфор айтишни ўргатмоқдалар. Истиғфор айтиб юришимизга тарғиб қилишларининг яна бир хикмати, истиғфор- ғам ва ташвишларнинг аришига, Аллоҳ ҳузуридан ризқ кенг бўлишига сабаб ҳамдир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
2 - وعَنْ أبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قال: سمِعتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «واللَّهِ إِنِّي لأَسْتَغْفرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِليْهِ، فِي اليَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مرَّةً» رَوَاهُ البُخَارِيُّ .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Менга насиҳат қилинг» деганида, у зот: «Ғазаб қилма!» дедилар. У киши (бу саволни) бир неча марта қайтарганида ҳам у зот: «Ғазаб қилма!» дедилар” (Бухорий ривоят қилган).
Шарҳ: Ғазаб- инсоннинг ўзлигидан ва инсонийлигидан чиқариб юборади. Оқибатда, киши табиати ва динига нолойиқ тарзда ҳаракат қилади. Ғазабидан тушгач эса афсусланиб, надомат чекишни бошлайди. Муаммо шундаки, ғазаб отига минган кимса, ўзига келгач содир этган қилмишини ислоҳ қилиши қийин кечади. Узр айтиш билан ҳам баъзан, муаммо ҳал бўлмайди. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча марта "Ғазаб қилма!" деб таъкидладилар. Чунки ғазаб ҳар қандай ёмонликнинг зага келтирувчи сабабдир. Шайтон алайҳиллаъна ҳам инсон ғазабланган пайтда унга васваса қилиб, ўйнашади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
3 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً قَالَ للنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أوْصِنِي، قَالَ: «لاَ تَغْضَبْ» فَرَدَّدَ مِرَارًا قَالَ، «لاَ تَغْضَبْ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ростгўйлик яхшиликка етаклайди. Яхшилик эса жаннатга етаклайди. Албатта киши рост сўзлайверади, ҳаттоки Аллоҳ ҳузурида сиддиқ, ўта ростгўй деб ёзилади. Ёлғончилик гуноҳга етаклайди. Гуноҳ эса дўзахга етаклайди. Албатта киши ёлғон сўзлайверади, ҳаттоки Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончи, каззоб, деб ёзилади», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ростгўйлик Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар бўлиб танланишларидан олдин ҳам у зотга хос сифатларидан эди. Ёлғон гапириш хунук сифатлардан бўлиб, мусулмон киши бундай сифатдан йироқ бўлмоғи лозим. Расулуллоҳ с.а.в.га: “Мўмин киши ёлғончи бўлиши мумкинми?" деб айтилганида, у зот: "Йўқ", деб жавоб берганлар.
Шу ҳадис орқали Пайғамбар алайҳиссалом умматни ростгўйликнинг фазилатини баён этиб, ёлғончиликнинг қабоҳатидан огоҳлантирмоқдалар.
Ростгўйлик- солиҳ амалдир. Солиҳ амалнинг охири жаннатдир. Киши ростгўй бўлишга ошиқади ва ниҳоят ушбу сифатга эга бўлиб, Аллоҳ ҳузуридаги олий мақомга эришади. Сўнгра Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузурида у кишини “сиддиқ” деб ёзиб қўяди. Ёлғон эса -разолатдир. У бандани қабиҳ ишлар томон етаклайди. Ушбу амалнинг охири бандани жаҳаннам оловига улоқтиради. Банданинг ёлғончиликда давомий, мустаҳкам қолиши, ёлғончи деган номга боғланиишига, хатто Аллоҳ ҳузурида “каззоб” деб ёзиб қўйилишигача олиб боради. Ёлғончи инсон охир-оқибатда жаҳаннамга равона бўлади. Жаҳаннам нақадар ёмон жойдир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
4- عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الصَّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الجَنَّةِ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَصْدُقُ حَتَّى يُكتَبَ عِنْدَ اللهِ صِدِّيقًا، وَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الفُجُورِ وَإِنَّ الفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَكْذِبُ حَتَّى يُكتَبَ عِنْدَ اللهِ كَذَّابًا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида (мингашиб) кетаётган эдим. У зот: «Эй бола, сенга бир калималарни ўргатайми? Аллоҳга риоя қил, сени сақлайди. Аллоҳга риоя қил, Уни рўпарангдан топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўрагин. Агар ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тилагин. Билгинки, агар уммат бирор нарсада сенга ёрдам беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина ёрдам бера олишади, холос. Агар уммат бирор нарсада сенга зарар беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина зарар бера олишади, холос. Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуриб бўлган», деб айтдилар».
Имом Термизий ривоят қилиб, у ҳасан ва саҳиҳдир, дедилар.
Термизий бошқасида қилинган ривоятда қуйидагича келтирилган:
«Аллоҳга риоя қил, Уни олдингда топасан. Аллоҳни кенгчиликда танигин, сени қийинчиликда танийди. Сен то ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини, ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини билгин. Билгинки, албатта нусрат сабр билан бирга бўлади. Кушойиш азиятлар билан бирга бўлади. Ва енгиллик қийинчилик билан бирга бўлади».
Шарҳ: Кўпинча ҳадисларда "Набий алайҳиссаломга мингашиб олган", деган сўзни ўқиб қоламиз. Бу нарса Пайғамбар алайҳиссаломни диндош биродарларига қай даражада мушфиқ эканларини кўрсатади. Уларнинг орасида катта ёшлилар ва болалар ҳам бўлар эди. Бу ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Аббосга ақида асосларини таълим бермоқдалар. Яъни, булар- Аллоҳнинг амри ва белгилаган ҳалол ва ҳаром чегараларини муҳофаза қилиш, уни муҳофаза қилишда ёрдамчи бўлиш, муҳтож бўлганида фақат Аллоҳдан сўраш, У Зот барча ишларнинг эгаси ҳамда сабабларни енгиллаштирувчи экани, воқеъ бўлувчи ҳар нарса Аллоҳнинг қудрати билан бўлиши, бирор киши бошқа бировнинг умри ва ризқидан маҳрум қила олмаслиги, инсонга ҳаётида рўй берадиган ҳодисалар хос саҳифаларда битиб қўйилгани, ўша битилган нарса яқин фурсатда ёки кейинроқ рўй беришига ишонмоғидир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
5 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: «كُنْتُ خَلْفَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا فَقَالَ: «يَا غُلاَمُ إِنِّي أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ: «احْفَظِ اللهَ يَحْفَظْكَ احْفَظِ اللهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ، إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلِ اللهَ، وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللهِ، وَاعْلَمْ: أَنَّ الأُمَّةَ لَوِ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنْفَعُوكَ بِشَيْءٍ، لَمْ يَنْفَعُوكَ إِلاَّ بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللهُ لَكَ، وإِنِ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ، لَمْ يَضُرُّوكَ إِلاَّ بَشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللهُ عَلَيْكَ، رُفِعَتِ الأقْلاَمُ، وَجَفَّتِ الصُّحُفُ».
رواهُ التِّرمذيُّ وقَالَ: حديثٌ حسنٌ صَحيحٌ.
وفي رواية غيرِ التِّرْمِذيِّ: «احْفَظِ اللهَ تَجِدْهُ أَمَامَكَ، تَعَرَّفْ إِلَى اللهِ فِي الرَّخَاءِ يَعْرِفْكَ فِي الشِّدَّةِ، وَاعْلَمْ أَنَّ مَا أَخْطَأَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُصِيبَكَ، وَمَا أَصَابَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُخْطِئَكَ وَاعْلَمْ أَنَّ النَّصْرَ مَعَ الصَّبْرِ، وَأَنَّ الْفَرَجَ مَعَ الْكَرْب، وأَنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا».
Абу Имора Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй фалончи, агар тўшагингга ётсанг: «Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва важжаҳту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжаъту заҳрий илайка, роғбатан ва роҳбатан илайка, лаа малжаа вала манжаа минка илла илайка, аманту бикитабикаллазий анзалта, вабинабиййикаллазий арсалта», деб айт. Албатта сен мана шуларни айтиб, ўша кечаси вафот қилсанг, Ислом фитратида ўласан. Агар тонг оттирсанг, яхшиликка етишган ҳолда тонг оттирасан», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
(Маъноси: «Аллоҳим, ўзимни Сенга таслим қилдим. Юзимни Сен томонга қаратдим. Ишимни Сенга ҳавола қилдим. Умид қилган ва қўрққан ҳолда Сенга суяндим. Сендан қочишга ва нажот топишга ҳузурингдан бошқа жой йўқ. Туширган китобларингга ҳамда юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим»).
Изоҳ: Фитрат – соф инсоний табиат, яъни исломий табиат.
Икки «Саҳиҳ» китобида Баро розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда қуйидагича айтилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Қачон ётоғингга келсанг, намозга қилган таҳоратингдек таҳорат қилиб, ўнг томонингга ёнбошлаб (юқоридаги) дуоларни айт. Ва бу (ухлашдан олдин) охирги айтадиган нарсанг бўлсин”, дедилар».
Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссалом барча нарсада бизга зарбулмасал орқали баён қиладилар. У зот бу ерда яқийн, яъни кучли ишонч ва таваккул бир‑бирига ҳамоҳанг эканини зарбулмасал қилмоқдалар. Мусулмон одам ҳар бир ишни Аллоҳга топширади. Ҳатто уйқу пайтида ҳам ўзини Аллоҳга топширади. Чунки Аллоҳ таоло- Муҳайминдур, яъни ҳамма нарсани қамраб олиб, бандаларнинг барча ҳолатларига гувоҳ бўлиб туради. Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. Тавуккул- кучли ишончнинг натижасидир. Кучли ишонч эса, қалбнинг асосий бўлагидир. У билан иймон камолотга эришади ва у билан қалб Аллоҳга талпиниб, сокинлик топади. Агар кучли ишонч қалбга кириб борса, қалб нурга, муҳаббатга, хавфга, таваккулга тўлади. Яқийн, яъни кучли ишонч шундай бир мустаҳкам нарсаки, у ҳеч қачон ўзгармайди ва тебранмайди ҳам.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
6- عَنْ أَبِي عِمَارةَ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا فُلاَنُ، إِذَا أَوَيْتَ إِلَى فِرَاشِكَ فَقُلْ: اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ نَفْسِي إِلَيْكَ، وَوَجَّهْتُ وَجْهِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لاَ مَلْجَأَ وَلاَ مَنْجَى مِنْكَ إلاَّ إلَيْكَ، آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبِنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ، فَإِنَّكَ إِنْ مِتَّ مِنْ لَيْلَتِكَ مِتَّ عَلَى الْفِطْرَةِ، وَإِنْ أَصْبَحْتَ أَصَبْتَ خَيْرًا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَفِي رِوَايَةٍ فِي الصَّحِيحَينِ عَنِ الْبَرَاءِ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إذَا أَتَيْتَ مَضْجِعَكَ فَتَوَضَّأْ وُضُوءَكَ للصَّلاَةِ، ثُمَّ اضْطَجِعْ عَلَى شِقِّكَ الأَيْمَنِ وَقُلْ: وَذَكَرَ نَحْوَهُ، ثُمَّ قَالَ: وَاجْعَلْهُنَّ آخِرَ مَا تَقُولُ».
Абу Амр (ёки Абу Амра) Суфён ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг расули, менга Исломдаги бир сўзни айтингки, мен бу ҳақда сиздан бошқа бирор кишидан сўрамайин», десам, у зот: «Иймон келтирдим, деб айт, сўнгра истиқоматда бўл (яъни, Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларида мустаҳкам тур)», дедилар».
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Мусулмон киши Аллоҳга иймон келтириб, иймонда содиқ бўлиши, Аллоҳнинг буйруқларига сўзсиз амал қилиши, Аллоҳга итоат қилишда азизликни ҳис қилиши, Аллоҳнинг динида мустаҳкам бўлиши, ўзидан‑ўзи бўлмайди. У ушбу туйғуга ёмонликка мойил бўлган нафси билан тинмай курашиши орқали эришади. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Бизнинг (Йўлимиз)да жидду‑жаҳд қилган — курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир" (Анкабут сураси, 69‑оят).
Ҳадисдан ўрганганларимиз
7 - وَعَنْ أَبِي عَمرٍو، وَقِيلَ أَبِي عَمْرَةَ سُفْيَانَ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ قُلْ لِي فِي الإِسْلاَمِ قَولاً لاَ أَسْأَلُ عَنْهُ أَحَدًا غَيْرَكَ. قَالَ: «قُلْ: آمَنْتُ باللهِ ثُمَّ اسْتَقِمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки неъмат борки, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги бебаҳра қолишади. Сиҳҳат-саломатлик ва бўш вақт», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Аллоҳ бандаларига ато қилган неъматлари кўп ва турли-тумандир. Гоҳида инсон ато этилган неъмат қийматини уни йўқотгачгина ҳис қилади. Масалан соғлик неъмати бўлиб, уни киши бошидаги тож дейилади. Унинг қадрига фақат беморлар етади холос. Ушбу ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам соғлик ва бўш вақтни инсонга ато қилинган энг катта неъмат дея баҳоламоқдалар. Шу билан бирга, агар ушбу неъматлардан унумли фойдаланмаса, ўзини кўп яхшиликлардан маҳрум этишини уқтирмоқдалар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
8 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ: الصِّحَّةُ وَالفَرَاغُ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Абу Молик Ҳорис ибн Осим ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Поклик иймоннинг ярмидир. «Алҳамдулиллаҳ» тарозуни тўлдиради. «Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи» ер билан осмон ўртасини тўлдиради. Намоз нурдир. Садақа ҳужжатдир. Сабр зиёдир. Қуръон сенинг фойдангга ёки зарарингга ҳужжатдир. Ҳар кимса тонг оттириб, нафсини савдо қилади. Бу билан уни озод қилади ёки ҳалок қилади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Ушбу ҳадис пок бўлиб, таҳоратли бўлиш ва унда бардавом юриш мусулмон кишининг иймонининг ярмига далолат қилиб, унга риоя қилиши шарт эканини билдиради. Мусулмон киши "Субҳоналлоҳ" ва "Алҳамдулиллаҳ", деб айтиши Аллоҳга энг маҳбуб сўзлардан экани ҳамда намоз нур бўлиб, жаҳолат ва ширк зулумотидан сақловчи экани, садақа мусулмоннинг иймонли ва соғлом ақидада эканига далилдир. Албатта Қуръон қиёмат куни инсоннинг фойдаси ёки зарарига ҳужжат бўлишини баён қилдилар. Сўнгра пайғамбар алайҳиссалом, ҳар бир инсон амал қилади, лекин кимдир ўз нафсини қутқариш учун амал қилади ва яна кимдир ўзини ҳалок қилиш учун амал қилади, дея таълим бердилар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
9- وَعَنْ أَبِي مَالِكٍ الْحَارِثِ بْنِ عَاصِمِ الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الطُّهُورُ شَطْرُ الإِيمَانِ، وَالْحَمْدُ للَّهِ تَمْلأُ الْمِيزَانَ وَسُبْحَانَ اللهِ وَالحَمْدُ للَّهِ تَمْلآنِ - أَوْ تَمْلأُ - مَا بَيْنَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ، وَالصَّلاَةُ نُورٌ، وَالصَّدَقَةُ بُرْهَانٌ، وَالصَّبْرُ ضِيَاءٌ، وَالْقُرْآنُ حُجَّةٌ لَكَ أَوْ عَلَيْكَ. كُلُّ النَّاسِ يَغْدُو، فَبِائِعٌ نَفْسَهُ فَمُعْتِقُهَا أَوْ مُوبِقُهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Ноўрин қаттиқлик қилиб), чуқур кетувчилар ҳалок бўлишди», деб уч марта айтдилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Фарзандларим, бу ҳадис буюк диннинг асл қоидаларидан биридир. Ислом, ҳар‑бир буюрган ва ман этган нарсасида кишиларнинг ҳолати ва шароитини ҳисобга олади. Динимиз фақат қурби етадиган ва фойдали нарсага буюради. Содиқ мусулмон Аллоҳ ва расули буюрган нарсага оғишмай амал қилади. Шу билан бирга, кўпчиликка машаққат туғдирадиган ва бошқаларга малол келиб, оғирлик қиладиган ишларни бажаришда эҳтиёт бўлади. Масалан, буюк саҳоба Муоз ибн Жабал масжидда жамоат намозини узайтириб юборганларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ман қилиб, одамларга оғир келмайдиган даражада намозни енгил ўқишга буюрдилар. Расулуллоҳ с.а.в. барча буюрган амалларида раҳмдил, енгиллаштирувчи ва мулойим эдилар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
Кескинлик ва қаттиқлик баъзида инсонни ҳалокат сари етаклайди. Кўпинча кескинлик йўлини танлаб, ибодатларда чуқур кетганлар ўзларини кўп машаққатга қўйгани сабаб, бора-бора ибодатларни адо этишдан безиб, сустлашиб кетади, хатто амалларни тарк қилади. Нафақат ўзига, балки бошқаларга ҳам зулм қилиб қўяди. Ана шундай ғулувга кетувчилар масалан, бемор одам ўтириб ёки касаллиги сабабли уйида намоз ўқишига ҳам рухсат беришмайди. Аслида эса мусулмон шахс одамлар диндан безиб кетмаслиги, ёқтирмай қолмаслиги учун ҳам камчиликка ҳам, ғулувга ҳам кетмаган ўртача йўлни тутади. Ўзининг нафсига машаққат туғдирган тақдирда ҳам, бошқаларга машаққат туғдирмайди, малоллик келтирмайди.
10 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «هَلَكَ الْمُتَنَطِّعُونَ» قَالَهَا ثَلاَثًا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
«الْمُتَنطِّعُونَ»: الْمُتعمِّقونَ الْمُشَدِّدُون فِي غَيْرِ موْضَعِ التَّشْدِيدِ.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй Абдуллоҳ, фалончи каби бўлмагин. У авваллари тунда (таҳажжуд намозига) турарди-да, кейин тунги туришни тарк қилган эди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда, аввалига ибодатга машғул бўлиб, сўнгра баъзи бир сабабларга кўра тарк қиладиганларнинг оқибатини кўрмоқдамиз. Чунки у Аллоҳ ва расули фарз қилган ибодатлар билан кифояланмади, ўзига мажбурият қилиб олган нафл ибодатларда ҳам бардавом бўлмади. Энг хайрли иш Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда машҳур саҳобаларга эргашишдир. Чунки улар гарчи оз бўлсада амалларда бардавом бўлишган. Модомики, Аллоҳ учун холис бўлса ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятларига тўғри келса, амал оз бўлса ҳам давомий бажариш лозим.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
11 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا عَبْدَ اللهِ لاَ تَكُنْ مِثْلَ فُلاَنٍ، كَانَ يَقُومُ اللَّيْلَ فَتَرَكَ قِيامَ اللَّيْلِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради», деганларида, улар: «Эй Аллоҳнинг расули, рад қиладиганлар ким ўзи?» дейишди. Шунда у зот: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат умматнинг ҳар бири учун муҳайё қилиб, тайёрлаб қўйилгандир. Лекин қайсарлик билан рад этганлар кира олмайдилар", демоқдалар.
Ким жаннатга киришни рад этади?
Кимки, гуноҳда туриб олса ва бошдан охиригача Аллоҳ ва Унинг расулига итоат қилишдан бўйин товласа, Аллоҳнинг динидан юз ўгирса, дунёда мўминларни бахтли қиладиган ва охиратда Аллоҳнинг розилигига олиб борадиган диннинг асли ва ҳукмларига қарши курашса, ана шу киши жаннатга кира олмайди.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
12 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ أُمَّتِي يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ إِلاَّ مَنْ أَبَى». قِيلَ: وَمَنْ يَأَبَى يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «مَنْ أَطَاعَنِي دَخَلَ الجنَّةَ، وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ أَبَى». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Абу Масъуд Уқба ибн Амр ал-Ансорий ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким яхшиликка далолат қилса (йўналтирса), унга амал қилувчининг савобидек ажр ёзилади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Ислом қоидасига кўра, мусулмон одам фақат ўзини ўйлаб яшамайди. Агар фақат ўзини ўйлаб яшаса, меваси ва манфаати йўқ дарахтга ўхшаб қолади. Ислом яхшилик ва саодатни севишга ҳамда яхшилик ва манфаатли ишларни амалга оширишни тарғиб қилади. Мусулмон одам ана шу сабабли улкан савобларга эришади. Кўрсатма бериб, йўллаб қўйгани учун худди бажарувчининг савобидек ажрга мушарраф бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
13 - وَعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ عُقبَةَ بْنِ عَمْرٍو الأَنْصَارِيِّ الْبَدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Руқайя Тамийм ибн Авс ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дин хайрихоҳликдир», деганларида, биз: «Ким учун, эй Аллоҳнинг расули?» деб айтдик. Шунда у зот: «Аллоҳга, Унинг китобига, расулига, мусулмонлар имомига ва оммасига», деб айтдилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Аллоҳга бўлган хайрихоҳлик – Унга иймон келтириб, айтганларини қилиб, қайтариқларидан қайтиш.
– Китобига бўлган хайрихоҳлик – ундаги нарсаларга бўйсуниб, тиловат қилиш.
– Расулига бўлган хайрихоҳлик – у олиб келган рисолат ва кўрсатмаларни тасдиқлаш.
– Мусулмонлар имомига бўлган хайрихоҳлик – ҳақда бўлсалар, уларга ёрдам бериб, итоат қилиш.
– Оммага бўлган хайрихоҳлик – уларга амру-маъруф, наҳий-мункар қилиб ҳамда азият бермаслик билан бўлади.
Жажжи болажонлар! Мўмин жамиятда одамлар бир‑бири билан фикр алишиб, ўзаро ҳамкорликда яшаса, шунда жамият кучли ва азизликда яшайди. Чунки, танҳо шахс тўғри йўлни топиши машаққатлидир. Лекин, ҳаётий ишларида ўзаро маслаҳатлашишса, таклиф айтишса ва огоҳлантиришса, эгри нарса тўғриланиб, адашган тўғри йўлни топади ва камчиликка барҳам берилади. Бу билан мўмин жамият кучли ва саодат манбасини топади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
14 - عَنْ أَبِي رُقَيَّةَ تَميمِ بْنِ أَوْسٍ الدَّارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الدِّيْنُ النَّصِيحَةُ» قُلْنَا: لِمَنْ؟ قَالَ: «للهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلأَئِمَّةِ المُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Йўлларда ўтиришдан сақланинглар!» дедилар. Шунда: «Эй Аллоҳнинг расули, ўтирмасликка иложимиз йўқ, чунки у ерда гаплашиб ўтирамиз», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар ўтиришдан бошқага кўнмасангиз, у ҳолда йўлнинг ҳаққини беринглар», дедилар. Улар: «Йўлнинг ҳаққи нима?» дейишди. У зот: «Кўзни тийиш, озор етказишдан тийилиш, саломга алик олиш, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Йўл четида ўтириш Исломда марғуб бўлинмайдиган ишлардан биридир. Чунки унда йўловчилар учун озор бордир. Ўтаётган кишиларга назар солиб, уларга машаққат туғдириш бор. Шунинг учун Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишдан ман этганлар. Аммо эҳтиёж туғилганда баъзи истиснолар бордир. Ислом таълимоти воқеъликка мос йўналишдир. Йўл четида ўтирса бўлади, аммо баъзи шартлар мавжуд. Ушбу шартларни "Йўл ҳаққи", деб номлаган. Масалан, ўша ҳақлар: "Кўзни номаҳрамларга қаратишдан тийиш, озор бермаслик, саломга алик олиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
15 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِيَّاكُمْ وَالْجُلُوسَ فِي الطُّرُقَاتِ» فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ مَالَنَا مِنْ مَجَالِسِنَا بُدٌّ، نَتحدَّثُ فِيهَا ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: إِذَا أَبَيْتُمْ إِلاَّ الْمَجْلِس فَأَعْطُوا الطَّريقَ حَقَّهُ» قَالُوا: وَمَا حَقُّ الطَّرِيقِ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «غَضُّ الْبَصَرِ، وَكَفُّ الأَذَى، ورَدُّ السَّلاَمِ، وَالأَمْرُ بِالْمَعْرُوفِ، وَالنَّهْيُ عَنِ الْمُنْكَرِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, бажармайди, омонат топширилса, хиёнат қилади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда: «Агар рўза тутиб, намоз ўқиб, унинг мусулмон эканини гумон қилинса ҳам…» дейилган.
Шарҳ: Мунофиқ ва иккиюзламачилар уммат ва жамият учун энг зарарли кимсалардир. Мунофиқнинг сифати– зоҳирида иймонни даъво қилиб, қалбида куфрни яширишдир. Улар қалбаки иймонлари ва ёлғон эътиқодлари ортига яшириниб олиб, мўминларга озор беришга ошиқадилар. Шунинг учун улар қаттиқ лаънатга учраб, жаҳаннам қаърига ташланадилар.
"Албатта мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз" (Нисо сураси, 145‑оят).
Шу сабаб доим мўминларни мунофиқларнинг сифатларидан огоҳлантириб, улардан йироқ бўлишга чақирилади. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадислари орқали гарчи рўза тутиб, намоз ўқиб, ҳаж ва умра ибодатини адо қилишса ҳам қалбларида нифоқ яширин бўлган мунофиқларнинг сифатларини баён қилдилар.
Мунофиқларнинг сифатлари:
Ҳадисдан ўрганганларимиз
16 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «آيَةُ المُنَافِقِ ثَلاَثٌ: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وفي رواية: «وَإِنْ صَامَ وَصَلَّى وَزَعَمَ أَنَّهُ مُسْلِمٌ».
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло золимга (зулмдан тўхташи учун) муҳлат беради. Агар энди жазолайдиган бўлса, уни жазодан халос этмайди», деб қуйидаги оятни ўқидилар: «Парвардигорингиз (аҳли) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши – азоби аламли ва қаттиқдир» (Ҳуд сураси, 102-оят).
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадис ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа шу маънодаги ҳадисларида муҳим нарса- Аллоҳнинг коинотда ўрнатган қонуниятларидан бирига далолатдир. У ҳам бўлса, бировларга ноҳақ зулм қилувчи инсон ҳар қанча узоқ умр кўрмасин, барибир охирида Аллоҳга йўлиқиб, қаттиқ ҳисобга тутилади.
Нима учун шундай?!
Чунки зулм – миллат ва халқларнинг харобликка етакловчи, оила ва хонадонларни абгор қилувчи, виждон ва қалбларни бузувчи йўлдир. Мана шу жиҳатда Қуръони карим оятлари зулм ва зулмга олиб борувчи йўллардан сақланиш хусусида қаттиқ огоҳлантиради. Мана шу ерда Пайғамбар алайҳиссаломнинг золимларга нисбатан қаттиқ таҳдидлари – ваъийдлари ва улар тотадиган Аллоҳнинг аламли азоблари намоён бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
17 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ لَيُمْلِي لِلظَّالِمِ، فَإِذَا أَخَذَهُ لَمْ يُفْلِتْهُ، ثُمَّ قَرَأَ: {وَكَذَلِكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَا أَخَذَ الْقُرَى وَهِيَ ظَالِمَةٌ إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَديدٌ}. متفق عليه.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон – тили ва қўлидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир. Муҳожир – Аллоҳ қайтарган нарсани тарк этган кишидир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Дини ва ақидасини ҳурмат қилган мусулмон бошқа мусулмонларга сўзи ёки амали билан озор бермайди. Бирор кишига тили билан озор бериб ёмонлик қилиб, бошқаларнинг ҳис- туйғулари билан ўйнашмайди. Одамларга оғир келадиган, малол келадиган, азият берадиган лафзларни ишлатмайди. Шунингдек, гуноҳлардан ўзини сақлаган, четлашган кимсанинг мисоли худди дунё ва ҳаёт фитналаридан ўзини тортиб, динини сақлаш мақсадида Аллоҳ томон ҳижрат қилган кимса кабидир. Мусулмон киши худди чироқ каби доим одамларга ёруғлик улашади ва ёмонликка фақат яхшилик билан жавоб қайтаради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
18 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ، وَالْمُهَاجِرُ مَنْ هَجَرَ مَا نَهَى اللهُ عَنْهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Банда бошқа бир банданинг айбини шу дунёда беркитар экан, Аллоҳ Қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Мусулмон одам биродарлари айбини қидирмасдан, балки уларнинг айбини яширади. Ас- Саттор- Аллоҳнинг гўзал исмларидан бўлиб, У Зот бандаларининг айбларини яшириб, камчиликларини ёпувчидир дегани. Кимки мусулмонларнинг айбларини яширса, Аллоҳ Қиёмат куни одамлар олдида унинг айбини яширади, шармандаликдан асрайди. Яшириш деганда ҳақни ва одамларнинг ҳуқуқларини зое қилишни тушунмаслик керак. Аллоҳга нисбатан гуноҳ қилганни айбларини фош қилиб, шарманда қилмасдан яшириш ижобий хислат, мумкин бўлган ҳолат. Аммо бандаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўладиган ҳолатда эса айбу камчиликни яширмасдан, рўйирост гапирилади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
19 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لاَ يَسْتُرُ عَبْدٌ عَبْدًا فِي الدُّنْيَا إِلاَّ سَتَرَهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етимни қарамоғига олган мен билан жаннатда мана бундайдир» деб, кўрсаткич ва ўрта бармоқларининг орасини озгина очиб, ишора қилдилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Кўпинча, етим бола доим моддий ва маънавий маҳрумликни ҳис қилиб яшайди. Етимлар жамият аъзолари уларни камситмасдан уларга гўзал муомала қилинадиган соғлом муҳитда яшашлари керак. Шунинг учун Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам етимларни қарамоғга олишни, уларга яхшилик қилишни тарғиб этганлар. Етимларга ғамхўрлик кўрсатган инсонни эса, жаннатда ўзлари билан қўшни бўлишдек шарафга эришишини айтганлар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
20 - وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَنَا وَكَافِلُ الْيَتِيمِ فِي الجَنَّةِ هَكَذَا» وَأَشَارَ بِالسَّبَّابَةِ وَالْوُسْطَى، وَفَرَّجَ بَيْنَهُمَا». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
وَ«كَافِلُ الْيَتِيمِ»: الْقَائِمُ بِأُمُورِهِ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади. Ким мусулмондан бир ташвишни аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳақиқий мусулмон киши нафақат мусулмон биродари учун, балки барча одамларга раҳмдил ва меҳрибон бўлади. Ушбу сифатларни ўзида жамлаган мўмин, биродарларига зулм ёки хиёнат қилиши, уларга зулм қилинишига сабабчи бўлиши мумкин эмас. Балки доимо одамларни ташвишини аритиш ва оғирини енгил қилишга ҳаракатида бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
21 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمُسْلِمُ أَخُــو الْمُسْلِمِ لاَ يَظلِمُهُ وَلاَ يُسْلِمُهُ. وَمَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيْهِ كَانَ اللهُ فِي حَاجَتِهِ، وَمَنْ فَرَّجَ عنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ بِهَا كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَومِ القِيَامَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللهُ يَومَ الْقِيَامَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни жисми катта ва семиз кишилар келишади. Уларнинг Аллоҳ ҳузурида пашша қанотича ҳам вазнлари бўлмайди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ислом дини инсонларнинг шакли, ташқи кўриниши ҳамда тана тузилишига қараб баҳо беришдан огоҳлантиради. Бу ҳолатларда одамларнинг ҳеч қандай аралашуви, дахлдорлиги йўқдир. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг шундай халқ қилган, шу тарзда яратганидандир. Бошқаларни баҳо беришда, таърифлашда бу ўлчов, меъёр эмас. Балки одамларни иймон, амал ва амалларининг манфаатли экани ўлчовдир, таърифдир. Ҳадису шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам тана тузилиши катта, семиз ва оғир кишиларни баъзи нодон одамлар уларни кучли ва баҳодир деб санашларини зикр қилмоқдалар. Аслида эса, бундай кимса Аллоҳ наздида тариқча ҳам қадри бўлмайди. Нафақат тариқ, балки пашша қанотича ҳам вазни йўқдир.
Нега ундай, деган савол бўлсачи?
Чунки уларда на иймон бор, ва на солиҳ амал. Иймон ва солиҳ амалларгина инсоннинг қадри-қиймати, обрўси Аллоҳ ҳузурида, сўнгра Унинг Расули наздида ва бошқа мусулмонлар кўз ўнгида ҳам баланд даражага кўтаради, ҳурматли қилади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
Аллоҳ таоло: «Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз!» деб айтади (Нисо сураси, 36-оят).
22 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّهُ لَيَأْتِي الرَّجُلُ السَّمِينُ العْظِيمُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ يَزِنُ عِنْدَ اللهِ جَنَاحَ بَعُوضَةٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаброил менга қўшни хусусида тавсия бераверганидан уни меросхўр қилиб қўярмикан, деб ўйлаб қолдим», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: “Ёлғиз киши озчилик, биродарлари билан кўпчилик", деб айтилган ҳикмат машҳур. Инсон учун биродаридан ҳам яқинроғи – бир манзилда ёки яқин манзилда яшайдиган қўшнилардир. Чунки Ислом дини жамоат, иттифоқлик, дўстлик ва меҳр-оқибат динидир. У қўшниларга эътибор беришни, ўзаро ёрдамга ва самимий алоқаларни тиклашга чақиради. Қўшнилар орасидаги ўзаро алоқалар жамиятнинг салоҳияти ва кучини намоён қилади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
23- وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ وَعَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالاَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا زَالَ جِبْرِيلُ يُوصِيْنِي بِالجَارِ حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُوَرِّثُهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас!» деганларида, «Ким у, эй Аллоҳнинг расули?» дейилди. Шунда у зот: «Ёмонликларидан қўшниси омонда бўлмаган кишидир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда қўшничилик ҳақидаги Ислом кўрсатмасига риоя қилмаганларнинг оқибати ёмон бўлиши маълум бўляпти. Аянчли оқибат шулки, Ислом ва иймон сифатидан банданинг масуво қилинишидир. Иймондан маҳрум бўлиб, бўлиб, охиратда жаҳаннамга улоқтирилишдан ҳам улкан ҳалокат борми?! Бу ҳолга тушишдан Аллоҳ асрасин!
Ҳадисдан ўрганганларимиз
Қўшнинингшундайҳақлари борки, унга риоя қилиниш шарт. Кимқўшнисигаозор берса, унинг иймони мукаммал эмас.
Қўшнигаёмонликқилиш мусулмон ахлоқига зиддир.
Қўшнизинасидагичироқни ўчириб қўйиш, озор берадиган даражада телевизор ва радио овозини баланд қилиш, қўшнининг аёли ва қизларига назар солиш, қўшниларни пойлаб, жосуслик қилиш, истироҳат вақтларида шовқин солиш, ўйин- ўйнаш каби ҳолатлар билан қўшниларга озор бермаслик лозимлиги.
24 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «واللهِ لاَ يُؤْمِنُ، وَاللهِ لاَ يُؤْمِنُ، واللهِ لاَ يُؤْمِنُ» قِيلَ: مَنْ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الَّذِي لاَ يَأْمَنُ جَارُهُ بَوَائِقَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ учун қайси амал севимлироқ?» деб сўрадим. «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадис мусулмонлар ўзлари билмаган фойдали нарсаларни сўрашга тарғиб қилмоқда. Ундан кейин, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам "Намоз ибодатларнинг бошидир", деган сўзлари, кейин эса ота‑онага яхшилик қилиш, сўнгра динга қайғуриб, Аллоҳ йўлида жидду‑жаҳд қилиш ҳақидаги жавоблари келмоқда. Бу ўринда ота‑онага яхшилик қилиш қай даражада муҳимлиги келиб чиқади. Аллоҳ таоло ота‑онага яхшилик қилишни Ўзига ибодат қилишдан кейинги ўринга қўймоқда. "(Эй инсон), Парвардигоринг наздида, сизларга ёлғиз унинг ўзига ибодат қилишларинингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди" (Исро сураси, 23‑оят).
Ҳадисдан ўрганганларимиз
25 - عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَأَلتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ تَعَالَى؟ قَالَ: «الصَّلاَةُ عَلَى وَقْتِهَا» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «بِرُّ الْوَالِدَيْنِ» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «الجِهَادُ فِي سَبِيْلِ اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бола отасининг ҳаққини адо қила олмайди. Фақатгина отасини қул ҳолатида топиб, уни сотиб олиб озод қилгандагина, ҳаққини адо қила олади», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ислом инсонларда мукаммал инсоний туйғуларни тарбия қилади. Ушбу инсоний туйғу ва қадриятларнинг аввалида ота- онаси олдидаги масъулияти туради. Хусусан, ота- она кексайганда бу масъулият янада ортади. Қуръони карим Аллоҳдан кейин ота- онанинг фазилатига иқрор бўлиб, уларга яхшилик қилишга ва итоат этишга тарғиб қилади. Чунки ота- онага итоатда бўлиш Аллоҳ таолога итоат қилиш Унга яқин бўлишни англатади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Қуръони карим баён қилган таълимотни сўзлари ва амаллари билан кўрсатиб, инсонларни ота- онага яхшилик қилишга таълим бериб, ундайдилар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
26 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ يَجْزِي وَلَدٌ وَالِدًا إِلاَّ أَنْ يَجِدَهُ مَمْلُوكًا، فَيَشْتَرِيَهُ، فَيُعْتِقَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, менинг чиройли муомала қилишим учун инсонларнинг қайси бири ҳақлироқ?» деганида, у зот: «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Отанг», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Қуръони карим ҳам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳам онанинг фазли ва фарзандларда ҳаққи улуғ эканини таъкидлайди . Она фарзандга ҳомиладор бўлиб, бир неча ой машаққатла кўтаради, ўлим билан рўбаро бўлиб дунёга келтиради, сўнгра эмизади, меҳр кўрсатиб ғамхўрлик қилади, уни парваришлайди. Бу босқичларнинг ҳар бирида Она ўзини бахтиёр ҳолда, мамнуният ила, розилик ила фарзандни вояга етказиш машаққатини зиммасига олади. Қуръон ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам меҳрибонлик, мулойимлик ва раҳмдиллик рамзи бўлган онага гўзал муомала қилишга буюради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
27 - عَنْ أبي هريرة رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ أَحَقُّ النَّاسِ بِحُسْنِ صَحَابَتي؟ قَالَ: «أُمُّكَ» قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أُمُّكَ» قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أُمُّكَ» قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أَبُوكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Кимнинг ризқи мўл бўлиши ёки ажали ортга сурилиши хурсанд қилса, силаи раҳм қилсин», деяётганларини эшитдим».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ота- она биргаликда бир оила ташкил қилиши ортидан оиладаги ҳар бир шахс, оила аъзолари ўзида ишончни, ризқида баракани ва оиласида манфаатни ҳис қилади. Қариндошлик -қардошлик хислатларини ўзига жо айлаган инсонлар силаи раҳмга риоя этадилар. Бу ҳолларда қувончу шодликларда доимо унинг ёнида турувчи ва қўлловчи яқинлари бўлади. Бу силаи раҳм сабабидан бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
28 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ أَحَبَّ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزقِهِ، وَيُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَمَعْنَى «يُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ»: أَيْ: يؤخر له في أَجلهِ وعُمُرِهِ.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабиралар – Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ғамус қасамдир», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
* Ғамус қасам – эгасини гуноҳга ботирадиган қасам. Билиб туриб ёлғон қасам ичиш кишини гуноҳга ботиргани учун бу қасам «ғамус» – “ботирувчи” деб номланган.
Шарҳ: Оқ бўлиш ёки ота-онага осий бўлиш Қуръони карим томонидан ҳам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан ҳам қораланган. Бу ҳолатдан мусулмон киши нафратланади. Чунки ота онага оқ бўлиш, ота- онанинг фазилати, даража ва эътиборини инкор қилишдир. Кимки ота- онасининг унга нисбатан бўлган фазли устунлиги ва зиммасида лозим бўлган ҳурмат ва масъулиятини инкор қилса, Роббисининг фазлини унданда кўпроқ инкор қилган бўлади. Шу сабаб бу ҳолатга йўл қўйган инсон, агар тавба қилмаса, ҳалокатга дучор бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
29 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْكَبَائِرُ: الإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
«اليمِين الْغَمُوسُ» التي يَحْلِفُهَا كَاذِبًا عامِدًا، سُمِّيت غَمُوسًا، لأَنَّهَا تَغْمِسُ الحالِفَ في الإِثم.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши отасининг дўстлари билан (борди-келди) алоқаларини қилиши яхшиликларнинг олийсидир», дедилар. (Муҳаддис исми)
Шарҳ: Агар мусулмон киши ота- онаси вафотидан кейин ҳам уларга яхшилик қилишни истаса, ота- оналари яхши кўрган инсонлар билан борди- келди алоқаларини тиклайди. Инсон отаси ёки онасининг дўстларини зиёрат қилар экан, бу уларга тақдим қилаётган яхшилигидир. Ушбу ва шу мазмундаги бошқа ҳадисларда келишича, ота- оналарга фақат уларнинг ҳаётлик пайтларидагина яхшилик қилинмайди. Балки вафот этишгандан кейин, уларнинг яқин дўстлари тирик экан, улар билан алоқани тутишда бардавом бўлинади.
Саҳобаларнинг биридан ривоят қилинади. У: "Эй Аллоҳнинг расули, ота- онам вафот қилишганидан кейин уларга нисбатан бирор яхшилик қолдими?" деганида, у зот: "Ҳа, ота- онанг ҳаққига дуо қиласан, яқинлари билан борди- келди қиласан ва дўстларига икром кўрсатасан", дедилар.
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган юқоридаги амаллар ота- оналар ҳаётлик чоғи ва вафотларидан кейин амалга ошириладиган яхши, савоб амаллардир.
Қадимда: "Оталарингизга яхшилик қилинг, шунда фарзандларингиз ҳам сизларга яхшилик қилишади", деб айтилган.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
30 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ أَبَرَّ البِرِّ أَنْ يَصِلَ الرَّجُلُ وُدَّ أَبِيهِ».
Абдуллоҳ ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин. Сўнгра уларга яқин келадиганлар», дедилар».
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятлари ва раҳматларини кўрамиз. У зот саҳобаларига содда ва соғлом йўналиш (этика)ни ўргатмоқдалар. Яъни, Ислом динида барча ишлар, оддий кўринган амалларгача ўз таълими, одоби хусусида, масалан, овқатланиш, одамларга салом бериш, меҳмонларга иззат-икром кўрсатиш каби ҳаётнинг барча ўринларидаги ишлар ҳақидага зарур батафсил кўрсатмалар баён этилган. Исломдаги энг катта ибодат намозни адо этиш бўлиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозга ўтган вақтларида ортларида фиқҳда, ақл ва Қуръон ҳифзида билимдон бўлган саҳобалари туришига кўрсатма бердилар. Токи бу зотлар ўзларидан ортда турганларга ҳам ўрнак бўлишлари лозим эди.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
31 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لِيَلِنِي مِنْكُمْ أُولُوا الأَحْلاَمِ وَالنُّهَى، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
У кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло Қиёмат куни: «Азаматим учун дўст бўлганлар қани? Бугун менинг соямдан бошқа соя йўқ кунда уларни Ўз соям билан соялантираман», дейди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Муҳаббат, эҳтиром ва тақдирлаш холис Аллоҳнинг розилиги учун бўлиши лозим. Ким Алллоҳнинг тоатида юрса, Қуръон ва суннатни тарқатишга бел боғласа, одамларни шу икки нарсага амал қилишга ундаса, бу инсон холис, дўстона муносабат ўрнатилишга лойиқдир. Мусулмон киши бошқа мусулмон биродари билан мана шу асосда кучли ўзаро дўстлик-биродарликни тикласа, бундай инсонлар Қиёмат куни Аллоҳнинг раҳмати ва афвига ноил бўладилар. Қиёматнинг ўта шиддатли оҳир кунида ушбу дўстлик биродарлик асқотади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
32 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَقُولُ يَوْمَ الْقِيَامةِ: أَيْنَ الْمُتَحَابُّونَ بِجَلاَلِي؟ الْيَوْمَ أُظِلُّهُمْ فِي ظِلِّي يَومَ لاَ ظِلَّ إِلاَّ ظِلِّي». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ шундай дейди: «Ким Менинг валийимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам унга фарз қилган нарсаларимдан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлашмайди. Бандам Менга нафллари билан яқинлашаверади ва ниҳоят Мен уни яхши кўриб қоламан. Қачон Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Мендан сўраса, унга албатта беражакман. Мендан паноҳ тиласа, уни албатта паноҳимга оламан.
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Эй димоғдор ва золим кимсалар! Аллоҳнинг дўстларига озор беришдан ҳазир бўлинглар. Ким Аллоҳнинг дўстлари, авлиёларига душманлик қилса, Аллоҳ таоло уларни мудофаа қилиш ва уларга қарши туриш кафолатини бергандир. Банда Роббисига яқин бўладиган нарсаларнинг энг маҳбуби - фарз амаллардир. Агар фарзга қўшимча равишда нафл рўза, нафл намоз ва нафл садақаларни кўпайтирса, Аллоҳ таоло у бандани яхши кўради . Энди банда фарз амалларга қўшимча равишда нафл ибодатларни кўпайтиргани сабабли Аллоҳнинг муҳаббатига ноил бўлса, у банда Аллоҳнинг нури билан кўриб, эшитадиган бўлиб қолади. Сўраган нарсаси ижобат, паноҳ тилаган нарсаси учун паноҳ ато қилиниб, доимо Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
33 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إنَّ اللهَ تَعَالَى قَالَ: مَنْ عَادَى ليَ وَلِيًّا، فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالحَرْبِ، وَمَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ عَبْدِي بِشَيءٍ أَحَبَّ إِلَيَّ مِمَّا افْتَرَضْتُ عَلَيهِ، وَمَا يَزالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ، فَإِذَا أحْبَبْتُهُ، كُنْتُ سَمْعَهُ الَّذِي يَسْمَعُ بِهِ، وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ، ويَدَهُ الَّتي يَبْطِشُ بِهَا، وَرجْلَهُ الَّتِي يَمْشِي بِهَا وَإنْ سَألَنِي أعْطَيْتُهُ، وَلَئِن اسْتَعَاذَنِي لأُعِيذَنَّهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қўрқса, кечанинг аввалида йўлга тушади. Ким кечанинг аввалида йўлга тушса, манзилига етиб олади. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳнинг матоси қимматбаҳодир. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳнинг матоси жаннатдир», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
Шарҳ: Эй Аллоҳнинг қули, мақсад қилинган жаннат йўлига тушишимиз учун Набий алайҳиссалом бизни тарғиб қилмоқдалар. Агар Аллоҳдан қўрқиш ҳисси қалбимизда пайдо бўлса, биз олий мақсадга эришиш учун солиҳ амалларга ошиқамиз. Аллоҳдан қўрқиб солиҳ амаллар қилишга шошилишинг сени буюк умид сари етаклайди. У шундай нарсаки, ҳар қанча қиймат эвазига бўлсада, қўлга киритишга ҳаракат қиласан. У нарса Аллоҳнинг нарсаси бўлиб, у- жаннатдир. У қимматбаҳо нарсани қўлга киритиш учун ошиқинг, у нақадар ҳам гўзал маскандир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
34 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ خَافَ أَدْلَجَ، وَمَنْ أَدْلَجَ، بَلَغَ الْمَنْزِلَ، أَلاَ إِنَّ سِلْعَةَ اللهِ غَالِيَةٌ، أَلاَ إِنَّ سِلْعَةَ اللهِ الجَنَّةُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حديثٌ حسنٌ.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан уч кун олдин: «Сизлардан бирингиз Аллоҳ азза ва жаллага гумонини яхши қилиб вафот этсин», деб айтганларини эшитдим», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Яхши гумонда бўлиш кишини ноумид бўлмасликка ва камчилик билан бўлса ҳам солиҳ амалларни бажаришга ундайди. Мусулмон киши Роббиси ҳақида яхши гумонда бўлади. Чунки Аллоҳ: "Мен бандамнинг гумонидадирман", деб айтган. Аммо Роббиси ҳақида яхши гумон қилган киши танбаллик қилиб, амални тарк этмайди. Шулар ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом: "Агар яхши гумонда бўлганларида амалларни гўзал тарзда рўёбга чиқаришарди", деб айтганлар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
35 - وَعَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَبْلَ مَوْتِهِ بِثَلاَثَةِ أَيَّامٍ يَقُولُ: «لاَ يَمُوتَنَّ أَحَدُكُمْ إِلاَّ وَهُوَ يُحْسِنُ الظَّنَّ بِاللهِ عَزَّ وَجَلَّ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, балки бойлик- нафснинг тўқлигидадир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ислом бизга ҳаётни ўткинчи бир матоҳ деб қарашга ўргатади. Ҳаётдан мўътадиллик ва ҳикмат билан, исроф қилмасдан фойдаланишни буюради. Бошқаларнинг қўлидаги нарсадан умидвор бўлиб, таъмагирлик тўрига тушиб қолишдан огоҳлантиради. Чунки нафс агар таъмагирлик, ҳавойи нафс ортидан эргашиб, шаҳватга шўнғир экан, кишини абгор қилиб, нобуд этмагунча тўхтамайди. Нафсига қул бўлган банда эса дўзахга равона бўлади. У жой нақадар ёмон маскандир!
Ҳадисдан ўрганганларимиз
36 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ الغِنَي عَنْ كَثْرَةِ العَرَضِ، وَلَكِنَّ الغِنَى غِنَى النَّفْسِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
«العَرَضُ» بفتح العين والراءِ: هُوَ الْمَالُ.
Миқдод ибн Маъди Кариба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор киши қўл меҳнати орқали еган таомидан яхшироқ таом ея олмайди. Чунки Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳиссалом ҳам ўз касблари орқали тирикчилик қилардилар», деб айтдилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Шарафли касб биздаги рағбатни қондириб, нафсимиз қадрини ҳис қилишга ундайди. Бу каби фойдали ишларни ушбу ҳаётда биз учун фойдаси каттадир. Чунки меҳнатимиз орқали ўзимиз ва аҳли аёлларимиз учун инфоқ қиламиз. Ҳамда садақа қилиб, қурбимиз етганича муҳтожларга ёрдам кўрсатамиз. Бу каби ҳалол меҳнатдан кўра биз учун фойдали касб борми?!
Ҳадисдан ўрганганларимиз
37 - وَعَنِ الْمِقْدَامِ بْنِ مَعْدِ يكَرِبَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا أَكَلَ أَحَدٌ طَعَامًا خَيْرًا مِنْ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ عَمَلِ يَدِهِ، وَإِنَّ نَبِيَّ اللهِ دَاوُدَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْكُلُ مِنْ عَمَلِ يَدِهِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Адий ибн Ҳотимдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яримта хурмо (ни инфоқ қилиб) бўлса ҳам, дўзахдан сақланинглар», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Олийжаноб, сахий ҳамда покиза қалб соҳиби ҳалол бойлик етказишини Аллоҳдан сўрайди. Сўнг ундан ўз аҳлига инфоқ қилади ва яхшилик йўлида имкони борича ундан сарфлайди. Шу йўл билан жаҳаннам ва унинг азобидан омонда бўлишини билади. Аллоҳ барчамизни жаҳаннам азобларидан асрасин!
Ҳадисдан ўрганганларимиз
Гарчи у нон ёки биргина хурмо бўлсада.
Балки, ниятдаги софлик эътиборга олинади.
5. Мусулмон киши камбағалларга нисбатан саховатли бўлади.
38 - وَعَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اتَّقُوا النَّارَ وَلَوْ بِشِقِّ تَمْرَةٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Яна у кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки кишига тайёрланган таом уч кишига кифоя қилади. Уч кишига тайёрланган таом тўрт кишига кифоя қилади», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Имом Муслимнинг Жобир розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида: «Бир кишининг таоми икки кишига, икки кишининг таоми тўрт кишига, тўрт кишининг таоми саккиз кишига кифоя қилади», дедилар.
Шарҳ: Олийжаноб, ўзини қўйиб бошқаларга илинадиган, одамларга насиҳат қилиб, уларга нарса улашадиган кимсалардан Аллоҳ таоло рози бўлади. Саҳобалар ва умматларига ўзини бағишлаш, саховатли бўлиш хусусида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намунадирлар.
Ҳар‑бир мусулмон эркак ва мусулмон аёлга Расулуллоҳнинг суннатларига эргашиш, одамларга тасалли бериш ва уларга ҳар қандай яхшиликда кўмакчи бўлиб туриши лозимдир. Имкони борича инфоқ-эҳсон қилиш, арзимас бўлсада борини бошқалар билан баҳам кўриш айни мўминларнинг сифатларидандир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
39 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «طَعَامُ الاثْنَينِ كَافِي الثَّلاثَةِ، وَطَعَامُ الثَّلاَثَةِ كَافِي الأَربَعَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «طَعَامُ الوَاحِدِ يَكْفِي الاثْنَيْنِ، وَطَعَامُ الاثْنَيْنِ يَكْفِي الأَرْبَعَةَ وَطَعَامُ الأَرْبعَةِ يَكْفِي الثَّمَانِيَةَ».
Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хусни-хулқли бўлиш комил яхшиликдир. Гуноҳ эса дилинг тараддудланиб, одамлар ундан хабардор бўлишларини хоҳламаганингдир», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Якка Аллоҳга иймон келтириш ва унга бандаликни ихлос билан адо этишга буюрилганмиз. Бундан сўнг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишимиз учун бизга намоз, рўза ва бошқа ибодатлар фарз этилган. Яна Илоҳий кўрсатмаси бўлмиш Қуръонда ва Унинг Расули ҳадисларида ибодатларнинг хулқни тарбиялаш, одобни гўзал қилиш ва виждонни кучли қилишда самараси улканлигини баён қилди. Мусулмон банда ўша амалларини Аллоҳ ҳузурида қай даражада қабул бўлаётганини ўзининг хулқи орқали билиб олади. Агар юриш‑туриши фазилатли бўлса, демак у киши ҳақиқий мусулмондир. Агар бундан бошқаси бўлса, эҳтиёт чорасини кўрсинда, ҳақ йўлга қайтишга ошиқсин!
Ҳадисдан ўрганганларимиз
40 - وَعَنِ النَّوَّاسِ بْنِ سَمْعَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «البِرُّ حُسْنُ الخُلُقِ وَالإِثْمُ مَا حَاكَ فِي نَفْسِكَ، وَكَرِهْتَ أَنْ يَطَّلَعَ عَلَيْهِ النَّاسُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
«حَاكَ» بالحاءِ المهملة والكاف، أَيْ تَرَدَّدَ فيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ кечиримли банданинг иззатини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозуъли бўлса, Аллоҳ у банданинг даражасини кўтаради», дедилар.
Имом Муслим ривоятлар.
Шарҳ: Мол‑мулкдан қилинган садақа камайиб қолмайди, балки у кўпайиб боради. Пайғамбар алайҳиссалом Билол ибн Рабоҳни мулкидан инфоқ қилишга чақирганларида мўминлар бунга гувоҳ бўлганлар. Шунингдек, жазолашга қодир бўлатуриб, кечириб юборган одамнинг иззат‑ ҳурмати ошади. Ким Аллоҳ учун тавозуълик қилса яъни, ўзини камтар тутса, паст олса, Аллоҳ унинг азизлигини зиёда қилади. Ҳадисларда пайғамбар алайҳиссалом тавозуълик бўлишга ва мўминларга ҳокисорлик билан муомала қилишга чақирганлар. Аслида мусулмоннинг биродарига нисбатан тавозуъли бўлиш кучсизлик ва хорлик белгиси эмас, балки у айни иззат ва шарафдир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
41 - وعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا نَقَصَتْ صَدَقَةٌ مِنْ مَالٍ، وَمَا زَادَ اللهُ عَبْدًا بِعَفْوٍ إِلاَّ عِزًّا، وَمَا تَوَاضَعَ أَحَدٌ للهِ إِلاَّ رَفَعَهُ اللهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг қалбида зарра мисқолича кибр бўлса, у жаннатга кирмайди», деганларида, бир киши: «Киши кийими яхши ва пойафзали яхши бўлишини истайди (бу амали ҳам кибр-ҳавога кирадими?)», деганида, у зот: «(Йўқ, бу амали кибр эмас). Албатта, Аллоҳ кўркамдир. Ва кўркамликни яхши кўради. Аслида кибр ҳақ сўзни рад этиб, одамларга паст назар билан қарашдир», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Такаббур ва мағрур кимса нодон ва аблаҳ бўлади. Чунки шу ёмон хулқи билан лаънати Шайтонга эргашади. Шайтон ҳам Одам ва унинг зурриётига бўйин эгишдан бош тортиб, такаббурлик қилган эди. Нима учун шундай қилганини биласизларми? Чунки шайтон оловдан яратилган, Одам эса лойдан яратилган. Шайтон шу ерда кибр ва ғурурга кетиб яратилган икки махлуқ инсон ва жиннинг ўртасидаги фарқни ажратган. Яъни, мен жинман оловдан яратгансан, Одамни эса тупроқдан яратдинг, энди мени унга сажда қилишга буюряпсанми, деган маънода кибр ва исёнга кетган. Аслида махлуқотнинг яратилишида махлуқ учун ҳеч қандай ихтиёр йўқ. У нарса Аллоҳнинг иродаси ва қудратига боғлиқдир. Ислом ҳақ, адолат, яхшилик ва тенглик динидир. У қатъий ҳолатда асли, ранги ва бойлиги сабаб такаббурлик, ғурур ва манмансирашни ҳаром қилган. Чунки бу нарсада бошқаларга зулм қилиш ва зарар етказиш бор. Аслини олганда, такаббурли кишининг ўзида зулм бордир. Чунки ушбу хулқи билан Аллоҳнинг азоби ва дўзахига рўбаро бўлиши мумкин.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
42 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لاَ يَدْخُلُ الجَنَّةَ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ كِبْرٍ»، فَقَالَ رَجُلٌ: إِنَّ الرَّجُلَ يُحِبُّ أَنْ يَكُونَ ثَوْبُهُ حَسَنًا، وَنَعْلُهُ حَسَنًا، قَالَ: «إِنَّ اللهَ جَمِيلٌ يُحِبُّ الجَمَالَ، الكِبْرُ بَطَرُ الحَقِّ وَغَمْطُ النَّاسِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
بَطَرُ الحقِّ: دَفْعُهُ وَرَدُّهُ عَلَى قَائِلِهِ، وغَمْطُ النَّاسِ: احْتِقَارُهُمْ.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш сўзловчи ҳам, фаҳш сўзлашга уринувчи ҳам эмасдилар. У зот: «Энг яхшиларингиз – ахлоқи гўзалроғингиздир!» дер эдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Расулуллоҳ с.а.в. инсонлар учун гўзал намуна эдилар. У зот қалблари ва нафсларини мўминларга ва хатто мўмин бўлмаганларга ҳам меҳрибонлик қилардилар, мулойимлик ила муносабатда бўлардилар. Ундан ташқари жамодот, наботот ва ҳайвонот оламига ҳам меҳрибон ва шафқатли эдилар. Ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёл Расулуллоҳ с.а.в.га эргашиши лозим бўлган нарса- гўзал хулқ, мулойим қалб, одамлар билан хушмуомалалик ва одобдир. Мана шу сифатлар билан инсондаги иймон мукаммал ўрнашади. Шу каби хулқлар орқали мўмин киши Аллоҳ ҳамда Расулига яқин бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
43- وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَاحِشًا وَلاَ مُتَفَحِّشًا، وَكَانَ يَقُولُ: «إِنَّ مِنْ خِيَارِكُمْ أَحْسَنَكُمْ أَخْلاَقًا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Яна у кишидан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мулойимлик бирор нарсага аралашса, ўша нарсани зийнатлайди. Аммо уни ажратиб олинса, у айбли бўлади», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Мулойимлик ва юмшоқ сўзли бўлиш доимо инсон учун хайр ва баракот олиб келади. Нафс илми олимлари- руҳшунос (психологлар)нинг кузатишларича, инсон қаҳрли ва қўпол бўлишидан кўра, мулойим ва юмшоқ сўзли бўлиши орқали кўплаб ютуқларга эришади. Лекин бунинг учун вақт ва сабр лозим бўлади.
Шунинг учун мен билан бирга Анас ибн Молик ҳадисларига қулоқ тутинг. У киши: "Мен Расулуллоҳ с.а.в.га ўн йил хизмат қилдим, Аллоҳга қасам шу вақт мобайнида бирор марта мени сўкмадилар ҳам, жеркиб ҳам бермадилар. Агар мени кўрсалар табассум қилардилар", деб айтдилар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
44 - وَعَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الرِّفْقَ لاَ يَكُونُ فِي شَيْءٍ إِلاَّ زَانَهُ، وَلاَ يُنْزَعُ مِنْ شَيءٍ إِلاَّ شَانَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, хушхабар беринглар, бездирманглар», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Хушхабар бериш, яхши хабар билан кўнгилни кўтариб, хурсанд қилиш иймондандир. Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларидан мутасадди бўлган ишларда енгиллик қилишни ва одамларга яхши сўзлар билан хушхабар беришни талаб қилардилар. Одамларга буйруқ беришса, енгилини буюришни таълим берардилар. Расулуллоҳ с.а.в. ўзларига икки ишдан бирини танлаш ихтиёри берилса, агар гуноҳ бўлмаган, енгилини танлардилар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
45 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَسِّرُوا وَلاَ تُعَسِّرُوا وَبَشِّرُوا وَلاَ تُنَفِّرُوا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларни куч билан енгадиган киши кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини боса оладиган киши ҳақиқий кучлидир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ғазаб шундай бир ҳиссиётки, инсон унинг таъсирида ўзини жиловлай олмай, ғазабланишига сабабчи бўлган кишига нисбатан тўғри қарор чиқаролмайди. Ғазабланган инсон ҳиссиёт остида сўз айтади ёки амал қилади, сўнгра ғазабидан тушиб, совигач, пушаймон бўлиб қолади. Қанчадан қанча оғир жиноятлар борки, ўзини бошқара олмай, ғазаб устида содир қилинган. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. бизга ҳақиқий кучли инсон- ғазаби келганида ўзини бошқара олган ва ёмон оқибатга олиб келувчи ишдан ўзини тўхтатиб қолган кишидир, дея таълим бермоқдалар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
46 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ الشَّدِيدُ بِالصُّرَعَةِ إِنَّمَا الشَّدِيدُ الَّذِي يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
«وَالصُّرَعَةُ» بِضَمِّ الصَّادِ وَفَتْحِ الرَّاءِ، وَأَصْلُهُ عِنْدَ الْعَرَبِ مَنْ يَصْرَعُ النَّاسَ كثيرًا.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй Абу Зарр, мен сени заиф, бечораҳол киши деб биламан. Ўз нафсимга нимани яхши кўрсам, сенга ҳам ўша нарса бўлишини яхши кўраман. Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг молига мутасадди бўлма», деб айтдилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Киши ўзи яхши кўрган инсонга яхшилик қилиш сифатида уни куч ва имкониятига қараб, тўғри маслаҳат беради, йўллайди. Шунинг учун ушбу ҳадисда Набий с.а.в. Абу Заррга қараб: "Мен сени кучсиз киши деб биламан. Сенга тайинланган ишни бажаришга қурбинг етмайди. Мен ўзим учун яхши кўрган нарсамни сенга ҳам раво кўраман. Шу сабаб бошқаларнинг устидан бошлиқ бўлма, гарчи озчиликка бўлса ҳам. Масъулият ва жавобгарлик омонатини бўйнингга олма, у нарса улкан масъулиятдир, сен бу масъулиятни кўтаришга қодир эмассан. Ва яна етимнинг молига ҳам масъул бўлма! Чунки бунинг ҳам масъулияти машаққатлидир. Мен сенга буни меҳрибонлик қилиб, яқин олиб айтмоқдаман” дедилар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
47 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَبَا ذَرٍّ أَرَاكَ ضَعِيفًا، وَإِنِّي أُحِبُّ لَكَ مَا أُحِبُّ لِنَفْسِي، لاَ تَأَمَّرَنَّ عَلَى اثْنَيْنِ وَلاَ تَوَلِّيَنَّ مَالَ يَتِيمٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта ҳам шўъба (бўлак)дир. Уларнинг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ» сўзидир. Энг пасти, йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам ўша иймон бўлакларидан биридир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Кўпинча, мусулмон одам садақа беришни орзу қилади. Лекин камбағаллиги у ишга тўсқинлик қилади. Кўпинча, инсон мол‑дунёга эга бўлади, лекин садақа қилиш, инфоқ-эҳсон улашиш учун лойиқ инсонлар- йўқсил, муҳтожларни топишга вақти бўлмайди. Ислом садақалар учун турли йўлларни таклиф қилган. Ўша садақалардан бири, йўлдан мусулмонларга зарар берадиган нарсани олиб ташлашдир. Шу амал мусулмоннинг бошқа мусулмон биродарига улашадиган садақасидир. Бу нарса катта садақотлар қилишдан ожиз бўлган, ғамгин бўлган ҳолда улкан ажрлардан умидвор бўлган мўминларга динимиз Исломнинг таклиф қилган ечимларидан бирига мисолдир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
48 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الإيْمَانُ بِضْعٌ وَسَبْعُونَ، أَوْ بِضْعٌ وَسِتُّونَ شُعْبَةً، فَأَفْضَلُهَا قَوْلُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَأَدْنَاهَا إمَاطَةُ الأَذَى عَنِ الطَّرِيقِ، وَالحَيَاءُ شُعْبَةٌ مِنَ الإيْمَانِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
«البِضْعُ»: بكسر الباء. ويجوز فتحها، وَهُوَ مِن الثلاثةِ إلى الْعَشَرَةِ. «وَالشُّعْبَةُ»: الْقِطْعَةُ والحَضْلَةُ. «وَالإماطَةُ»: الإزَالَةُ، «وَالأَذَى»: مَا يُؤذِي كَحجَرٍ وَشَوْكٍ وَطينٍ وَرَمَادٍ وَقَذَرٍ وَنحوِ ذلكَ.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тўрт (хислат бор), улар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда улардан биттаси бўлса, то уни ташламагунича унда мунофиқликдан бир хислат бўлади: омонат топширилса, хиёнат қилади; гапирса, ёлғон гапиради; аҳдлашса, аҳдни бузади; жанжаллашса, фожирлик қилади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ислом дини шахс ва жамиятни бузувчи, уларнинг кучини кетказувчи ва бахтли ҳаётга раҳна солувчи ёмон хулқларни ман этиб, зараридан огоҳлантиради. Ўшандай бузғунчи ахлоқларнинг энг кучлиси, ҳаётни издан чиқарувчиси– омонатга хиёнат қилиш, ёлғон сўзлаш, аҳд ва ваъдага вафо қилмаслик, жанжаллашганда ҳаддан ошиш, фожирлик қилишдир. Ислом бу каби разил ахлоқлардан қайтариш баробарида унинг акси бўлган мақтовли ахлоқларга тарғиб қилади. Масалан, рост сўзлаш, омонатни эгасига қайтариш, аҳд ва ваъдага вафо қилиш, тортишиб қолганда ўртача бўлиш, садақа улашиш каби нарсалар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
49 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَرْبَعٌ مَنْ كُنَّ فِيْهِ كَانَ مُنَافِقًا خَالِصًا. وَمَنْ كَانَتْ فِيْهِ خَصْلَةٌ مِنْهُنَّ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنَ النِّفَاقِ حَتَّى يَدَعَهَا: إِذَا اؤُتُمِنَ خَانَ، وَإِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ، وَإِذَا خَاصَمَ فَجَرَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!» дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Фойда: Қўшнисига зулм қилмасдан яхшилик қилиш, меҳмонини ҳурматлаш ва камгап бўлиш иймон аломатларидандир.
Шарҳ: Инсон ҳаёти бир хил ўтмайди. Бир кун меҳмон кимгадир бўлса, бир куни кимгадир мезбонлик қилади. Ислом дини мусулмонларни ҳаётнинг барча жабҳасида саодат ва Аллоҳ розилигига эришишга йўллайди. Ислом меҳмоннинг ҳурматини бажо келтириб, унга яхшилик қилишга, қурби етганича эҳтиёжларини қондиришга буюради. Мана шундай қилиши мусулмон шахснинг Аллоҳга яқинлаштирувчи ибодатлардан ҳисобланади. Бундай яхшилиги инсоннинг ўзига манфаатли ҳолда қайтади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
50 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ كَانَ يُؤمِنُ بِاللهِ وَاليَومِ الآخِرِ فَلْيُكرِمْ ضَيْفَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤمِنُ بِاللهِ وَاليَومِ الآخِرِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратларида ҳам, таранишларида ҳам, пойабзал кийишларида ҳам ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳақиқий мусулмон киши ибодати, иймони ва ахлоқида Пайғамбарга эргашади. Барча гўзал ишлари ва одатларида ҳам эргашади. Расулуллоҳнинг с.а.в. яхши кўриб қиладиган амалларидан бири- овқатланиш, таҳорат олганда ёки бошқа ишларида ўнг қўлда бажариш эди. Аммо истинжо ва эснашда чап қўлни ишлатардилар. Гарчи оддий кўринсада, биз ҳам бу шундай қилишга бурчлимиз. Чунки биз мўъминлар Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларига эргашиш орқали у зотга бўлган муҳаббатимизни исботлаймиз.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
51 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُعْجِبُهُ التَّيمُّنُ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ: فِي طُهُوِرِهِ، وَتَرجُّلِهِ، وَتَنَعُّلِهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Умар ибн Абу Саламадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Аллоҳнинг исмини айт, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Фойда: Имом Нававий фикрларича, овқат хусусида шундоқ. Лекин меваларда эса ҳоҳлаган жойидан танлаб ейиш мумкин.
Шарҳ: Расулуллоҳ с.а.в. каттаю кичик саҳобаларга улар орқали умматларига таълим берган энг гўзал суннатларидан бири- Аллоҳнинг фазли ва неъматини эслаб, Унга шукр қилиш ва овқат олдидан "бисмиллаҳ"ни айтишдир. Овқат тановул қилишда ўнг қўл билан ейиш, тартиб ва тозаликка эътибор бериш, таомланиб бўлгач эса Аллоҳга ҳамд айтишдир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
(Маъноси: «Аллоҳим, бизга ризқ қилиб берган нарсангни баракали қил, бизларни дўзах азобидан сақла, Аллоҳнинг исми билан бошлайман».)
Овқатни еб бўлиб: «Алҳамдулиллаҳиллазий атъамана ва сақона ва жаъалана муслимийн», деб айтади.
(Маъноси: «Бизларни овқатлантириб, бизларни суғориб ҳамда бизларни мусулмон қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин».)
52 - عَنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «سَمِّ اللهَ وَكُلْ بِيَمِيْنِكَ، وَكُلْ مِمَّا يَلِيْكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч вақт таомни айбламасдилар. Агар иштаҳалари бўлса, ундан ердилар. Кўнгиллари тортмаса, уни тарк қилардилар".
Муттафақун алайҳ.
Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда мусулмон киши таомни айбламаслиги лозим. Чунки таомни айблаш мутакаббирлик ва ҳаддан ошишлик белгисидир.
Шарҳ: Расулуллоҳ с.а.внинг олийжаноб хулқларидан бири, овқат тайёрлаган кишининг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилардилар, айниқса аёл киши бўлса яна ҳам эътибор қиладилар. Агар овқат ёқса ердилар ва тайёрлаган кишига ташаккур айтардилар. Агар ёқтирмасалар овқат тайёрлаган кишини камчилигини айтиб айбламас, унга ёқмайдиган гап айтиб кўнглига тегмас эдилар. Ёқмадими, уни емасдан тарк қилардилар. Бу каби эҳтиром ва шафқат кимда бор?!
Демак, биз мусулмонлар эркакмизми ёки аёл, каттамизми ёки кичик, Расулуллоҳнинг с.а.в. мана шу олийжаноб хулқларида эргашмоғимиз даркор.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
53 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «مَا عَابَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ طَعَامًا قَطُّ، إِنِ اشْتَهَاهُ أَكَلَهُ، وَإِنْ كَرِهَهُ تَرَكَهُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ .
Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен суяниб емайман», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
54- عَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ وَهْبِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ آكُلُ مُتَّكِئًا». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
ИЧИМЛИК ИЧИШНИНГ ОДОБИ, БИР НАРСА ИЧГАНДА ИДИШНИНГ ТАШҚАРИСИДА УЧ МАРТА НАФАС ОЛИШНИНГ МАҲБУБЛИГИ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик (ичиш)да, (сув идишни оғизларидан ташқарига олиб), уч марта нафас олардилар".
Муттафақун алайҳ.
Фойда: Ичимликни уч ҳўпламдан қилиб ичиш ва ҳар ҳўплам ўртасида нафас олиш, ичаётганда идишни узоқда тутиб, нафас олишнинг маҳбублиги. Бундай қилишнинг саломатлик учун фойдалари кўпдир.
Шарҳ: Ҳадис бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ичимлик ичишдаги одобларини таълим беради. Идишнинг ичида нафас олиш яхши эмас, чунки у сувни булғайди. Бошқа томондан ҳайвонларга ўхшашлик ҳам бор. Шунингдек, касаллик олиб келиш хавфи ҳам бор. Бу олий набавий одобнинг намунаси бўлиб, соғликни сақлашга тарғиб ҳамдир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
55- عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَتَنَفَّسُ فِي الشَّرَابِ ثَلاَثًا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. يعني: يَتَنَفَّسُ خَارِجَ الإِنَاءِ.
ЭРКАКЛАРГА ИПАК КИЙИШНИНГ ҲАРОМЛИГИ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ипак кийманглар. Кимки уни дунё ҳаётида кийса, охиратда кия олмайди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ислом ўғил болаларни қиз болалардан фарқланиб, ҳақиқий эркак бўлиб вояга етишлари учун тарбиялашга ундайди. Эркаклар табиатлари ва хилқатларидаги дағаллик сабаб аёллардан ажралиб туришади. Эркакларга майин ипак кийишдан қайтарилишининг сабабларидан бириайнан шудир. Ипак эркакларни асл табиатларидаги дағалликни аёлларга хос бўлган мулойимликка мойил қилади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эркак ва аёлларнинг одатлари бир‑бирига аралашиб кетишидан ман қилганлар. Аввалига кийим-кечакда ўхшашлик билан бошланиб, бора-бора юриш‑туриш, хулқ ва одатларга ҳам кўчиб ўтади. Ҳозирда аёлларга ўхшаш эркаклар кўпайиб кетишининг бош сабабларидан бири ҳам шу. Ислом айнан мана шу ҳолатдан огоҳлантиради, олдини олишга, муолажа қилишга чақиради ва ман этади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
56 - عَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لاَ تَلْبَسُوا الْحَرِيرَ ، فَإنَّ مَنْ لَبِسَهُ فِي الدُّنْيَا لَمْ يَلْبَسْهُ فِي الآخِرَةِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси ётоқларига ётсалар, қўлларини чаккалари остига қўйиб «Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳйа», деб айтардилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.)
Уйғонганларида: «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда маа аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва қайтиш Унгадир.)
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Уйқуни “кичик ўлим” деб ҳам таърифлашади. Инсон уйқудалик пайтида ташқи оламдан узилиб, ундаги ҳаётий ҳаракати деярли тўхтайди. Уйқу- Аллоҳ таоло бандасини қабзасида ушлаб туришидир. Мусулмон киши уйқуга Аллоҳнинг исмини зикр қилиб ётади. Шу амали билан мўмин уйғоқлигида каби уйқусини ҳам ибодатга айлантиради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
57 – وَعَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنَ اللَّيْلِ وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أمُوتُ وَأَحْيَا».
وَإِذَا اسْتيْقَظَ قَالَ: «الحَمْدُ للَّهِ الَّذي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيهِ النُّشُورُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизлардан бирортангиз ўрнидан туриб, кейин яна жойига қайтиб келса, у ўша жойга ўзи ҳақлидир», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Ислом -мусулмонлар орасида жанжал ва тортишувни келтириб чиқариши мумкин бўлган барча ишларда нозиклик билан иш тутишга буюради. Мусулмонлар ўртасида тафриқа солиб, алоқаларни узишга олиб борадиган нарсаларни эса ман этади. Киши ўтирган ўрнидан бирон сабаб ила туриб кетиб, қайтиб келса, ўша жойга ўтириш учун энг ҳақли инсон у бўлади. Ушбу суннатга оид ечим эса юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчилик ёки баҳсни олдини олади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
58 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ مِنْ مَجْلِسٍ ثُمَّ رَجَعَ إِلَيْهِ فَهُوَ أَحَقُّ بِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
ЎТИРИШ ОДОБЛАРИ
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Солиҳ туш (бошқа ривоятда яхши туш) Аллоҳ томонидандир. Ёмон туш шайтон томонидандир. Кимки тушида ёмон нарса кўрса, чап томонига уч марта туфлаб, шайтондан паноҳ тиласин. Шунда унга зарар қилмайди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Мусулмон киши кундалик ҳаётида бирор ҳолат юз берса, унга дини ва ақидасидан керакли жавобни топади. Шунингдек, Ислом мусулмоннинг хатто уйқусида содир бўлган, яъни тушида кўрган ҳолатини ҳам эътибордан қолдирмайди. Балки, тушида кўрган яхши ёки ёмон ҳолат қаршисида нима қилиш лозимлигини баён этади. Хурсанд қиладиган, ёқимли нарсани кўрса, у ҳақда яқинларига, дўстларига сўзлайди. Хафа қиладиган, ёқимсиз нарса кўрса, бошқаларга сўзламайди, Аллоҳга шайтондан паноҳ тилааб дуо қилади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
Яна у кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, иймон келтирмагунингизча жаннатга кира олмайсизлар. Ва бир-бирларингизга муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлмайсизлар. Бир-бирингиз билан дўст бўладиган амалга сизларни далолат қилайми? Ораларингизда саломни жорий қилинглар», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Ас‑Салом- Аллоҳнинг гўзал исмларидан биридир. У исм қаерда зикр қилинса, ўша ерга барака тушиб, тинчлик ва осойишталик тарқалади ҳамда мусулмонлар ўртасида ўзаро муҳаббат ҳисси ортади. Расулуллоҳ с.а.в. саҳобалар орасида саломни кўпайтиришга ундаганлар. Бу нарса ўзаро муҳаббат ва улфатга чорлайди. Расулуллоҳ с.а.в.нинг яна бир суннатлари, таниган ва танимаганлар орасида саломни ёйишдир. Исломда жорий қилинган "Ассалому алайкум" деб айтилувчи саломга бошқа саломни алиштирилмайди. Чунки бу лафз жаннат аҳлининг саломидир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
60 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لاَ تَدْخُلُوا الجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا، وَلاَ تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا، أَوَلاَ أَدُلُّكُمْ عَلَى شَيْءٍ إِذَا فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ؟ أَفْشُوا السَّلاَمَ بَيْنَكُمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши ёш болалар олдидан ўтиб, уларга салом бердиларда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифлари мана шу тарзда салом берардилар», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ёш болаларга салом бериш жамиятда уларнинг ўрни, қадри бор эканини, уларга нисбатан меҳрибонлик ва эътибор кўрсатилаётганини англатиб, катталар ва болалар ўртасидаги алоқани тартибга солади.. Жамиятшунослик фанида бу нарсани ўзаро жипслашиш ва бирлашиш, деб номланади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
61 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ مَرَّ عَلَى صِبْيَانٍ فَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ وَقَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَفْعَلُهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисдан ўтдилар. У мажлисда мусулмонлар, мушриклар, бутларга ибодат қилувчилар ва яҳудийлар бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга салом бердилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Жаннатга кириш сабабларидан бири саломни ошкора беришдир. Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлис олдидан ўтдилар. Улар орасида мусулмон ва яҳудийлар бор эди. Набий с.а.в. уларга салом айтдилар. Бу билан у зот бировларнинг олдидан ўтганда салом йўллаш лозимлигини бизга таълим бемроқдалар. Хоҳ уларни танийлик- танимайлик, салом йўлланаверади. Мақсад қалбларни улфат қилиб, инсонларни бир‑бирига яқинлаштириб, жамиятда тинчлик ва дўстликни оммалаштиришдир. Лекин, баъзи бир кимсалар борки, уларга саломни аввал беришга буюрилмаган.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
62 - وَعَنْ أُسَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَرَّ عَلَى مَجْلِسٍ فِيهِ أَخْلاَطٌ مِنَ الْمُسْلِمِينَ وَالْمُشْرِكِينَ عَبَدَةِ الأَوْثَانِ وَاليَهُودِ فَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Изн сўраш уч мартадир. Агар сенга изн берилса, киргин. Агар берилмаса, қайтиб кетгин», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ислом жамияти фазилатли жамият бўлиб, ҳаёт жабҳасининг барча кўринишларини тартибга солади. Шунинг учун одамларнинг хос, уятли нарсаларини ошкор қилмаслик мақсадида изн сўрашни шариатга киритди. Зиёрат қилишни мақсад қилиб келган киши уй эгалари аниқ уйдами ёки уйда эмаслигини билиш учун уч мартагача изн сўрашга буйруқ бўлди. Агар жавоб бўлмаса, ортга қайтишга буюрдилар. Мусулмон киши то изн берилмагунча ва ўша хонадон аҳлига салом бермагунча уйга кирмаслиги лозим. Буни бизга Расулуллоҳ с.а.в. таълим берганлар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
63 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الإسْتِئْذَانُ ثَلاَثٌ، فَإِنْ أُذِنَ لَكَ وَإلاَّ فَارْجِعْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
ИЗН СЎРАГАН КИШИДАН КИМСАН? ДЕБ СЎРАЛСА, ЎЗ ИСМИНИ АЙТИШ ЛОЗИМЛИГИ ҲАҚИДА
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, эшикларини тақиллатдим. У зот: «Ким бу?» дедилар. «Мен», деб айтдим. Шунда у зот «мен», «мен», деб гўёки кариҳ кўргандек айтдилар».
Муттафақун алайҳ.
Фойда: Бирор кишини уйини тақиллатилса уй ичидан кимсиз дейилса, у исмини айтмасдан «Мен» деб айтишнинг кароҳияти.
Шарҳ: Мусулмон одоби шулки, бировнинг эшигини тақиллатганда, изн сўрашлиги, овоз бериб келганини маълум қилиши лозим. Агар уй соҳиби томонидан кимлиги сўралганда ўз исмини айтиб таништириши шарт бўлади. Аммо кимлигини сўраган одамга “мен", деб мавҳум жавоб бериши тўғри эмас. Шунинг учун Набий с.а.в. исмини айтмасдан "мен", деб жавоб берилишини ёқтирмасдилар. Демак, мусулмон одам бошқа инсонни йўқлаб борганида ўзини таништириши лозим.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
64 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَيتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَدَقَقْتُ البَابَ فَقَالَ: «مَنْ هَذَا؟»، فَقُلْتُ: أَنَا، فَقَالَ: «أَنَا أَنَا؟» كَأَنَّهُ كَرِهَهَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Яна у кишидан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизлардан бирингиз акса урса, «Алҳамдулиллаҳ», десин. Ёнидаги оғайниси ёки дўсти «Ярҳамукаллоҳ», десин. «Ярҳамукаллоҳ», деган кишига «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳ балакум», яъни «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ этсин», десин», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Акса шундай жисмоний ҳолатки, киши аксирганда бутун нафас йўллари чуқур тозаланади. Аксириш -юқори нафас йўлларини микроблар, бегона зарралар ва аллергенлардан халос қилади, табиийки, бу соғлиқни муҳофаза қилишга таъсир кўрсатади. Шу сабабдан ҳам мусулмон киши касаллик, зиёндан саломат сақлаган Аллоҳга ҳамд айтади. Мусулмон киши бошқа мусулмонни аксиргандан сўнг ҳамд айтганини эшитса, у ҳам ҳадисда кўрсатилганидек жавоб қайтариши лозим.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
65 - وَعَنْ أبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلْ: اَلْحَمْدُ للهِ، وَلْيَقُلْ لَهُ أَخُوهُ أَوْ صَاحِبُهُ: يَرْحَمُكَ اللهُ، فَإِذَا قَالَ لَهُ: يَرْحَمُكَ اللهُ فَلْيَقُلْ: يَهْدِيكُمُ اللهُ وَيُصْلِحُ بَالَكُمْ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
БЕМОРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касални бориб кўринг, очни таомлантиринг ва жафокашни яъни, асирниқўйиб юборинг», деб айтдилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Мусулмон киши бошқа биродарларининг ҳолидан доимо огоҳ бўлиб туради. Агар беморлари бўлса, уларни зиёрат қилади, мушкулотга йўлиқса, оғирини енгиллаштиради, уларнинг ҳаққига дуо қилади. Қурби етса, кўнгил кўтарадиган ҳадя, эҳсон улашади. Ундан ташқари муҳтож, камбағал қўшнилари бўлса, ҳолидан хабардор бўлиб туради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
66 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: ((عُودُوا الْمَرِيضَ، وَأَطْعِمُوا الْجَائِعَ، وَفَكُّوا العَانِي)). رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
((العَاني)): الأسِيرُ.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Бирор мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кеч киргунича етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Агар кечқурун кўргани борса, то эрталабгача етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Ҳамда бу кишига жаннатда териб, йиғиб қўйилган мева бўлади», деб айтганларини эшитдим.
Имом Термизий ривоятлари.
Шарҳ: Ислом мусулмонларни ўзаро оқибатли, меҳр-мурувватли бўлишга ва яқинлари касал бўлиб, хасталаниб қолса, ҳолидан хабар олишга, зиёрат қилишга чақиради. Чунки, кўнгил сўраб, йўқлаганда бемор кишининг кўнгли кўтарилиши, енгил тортиши, уни кўргани келгани учун хурсанд бўлиб, руҳий ҳаловат топиши бор нарса. Зиёратда унинг дардига шифо сўраш, тасалли айтиш маънолари борлиги учун ҳам, бу амалнинг ажри улкандир. Фаришталар ҳам касал зиёратига борган мусулмоннинг ҳаққига Аллоҳдан барака беришини, бу амали учун жаннат ато қилишини сўраб дуо қиладилар. Шу сабабди беморларни зиёрат қилишга, уларни ҳаққига дуо қилиш ва улардан дуо сўрашга тарғиб қилинади. Иншааллоҳ, беморнинг дуоси ижобатдир. Бу ҳақда Набий (с.а.в.) дан кўплаб ҳадислар баён қилганлар. Аллоҳ таоло беморни зиёрат қилувчининг йўлига етмиш минг фариштани дуо қилиши учун йўллаб қўяди. Охиратда эса, самара ҳосилини жаннатда ато этилади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
67 - وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَعُودُ مُسْلِمًا غُدْوَةً إِلاَّ صَلَّى عَلَيهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ حَتَّى يُمْسِيَ، وَإِنْ عَادَهُ عَشِيَّةً إِلاَّ صَلَّى عَلَيهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ حَتَّى يُصْبِحَ، وَكَانَ لَهُ خَرِيفٌ فِي الْجَنَّةِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.
«الخرِيفُ»: التَّمْرُ الْمَخرُوفُ، أَي: الْمُجتَنَى.
Яна у кишидан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар:
«Аллоҳумма Раббан нааси азҳибил ба`са ишфи анта шафий лаа шифаа илла шифаука шифаан ла йуғодиру сақома».
(Маъноси: Аллоҳим, эй инсонларнинг Робби, зиённи кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан ўзга шифо йўқ. Ҳеч қандай дардни қолдирмайдиган шифо (бер)!).
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ислом таълимоти шулки, мусулмон киши бирон дардга чалинса, Аллоҳга юзланиб, касалликдан фориғ бўлиш учун Расулуллоҳ с.а.в. ўргатган, таълим берган юқоридаги ҳадис кўрсатмаларидек, шифо сўраш дуолари ила дуо қилади, офият сўрайди. Яна шуни билмоғимиз керакки, шифокорларга мурожаат қилиб даво исташ ва дуо қилиш, бир‑бирига тескари нарсалар эмас. Мусулмон киши бошқаларни ҳам садақа қилиш, дуо қилиб, дардига шифо тилаш га ҳам арҳиб этиб, шу билан бирга, дори-дармонлар воситасида тиббий йўл билан даволанишга тарғиб этади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
68 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ االهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَعُودُ بَعْضَ أَهْلِهِ يَمْسَحُ بِيَدِهِ اليُمْنَى وَيَقُولُ: «اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ، أَذْهِبِ الْبَأْسَ، وَاشْفِ، أَنْتَ الشَّافِي لاَ شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ، شِفَاءً لاَ يُغَادِرُ سَقَمًا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки инсон вафот этса, амали кесилади. Фақат уч нарсадан: жорий садақадан, манфаат оладиган илмдан ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар».
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Мусулмон киши дунёда яхши из қолдиришга ошиқади. Охиратда манфаат берадиган нарсани дунёда амалга оширади. Масалан, вафотидан кейин ҳам фойдали ишлари давом этиши учун мол‑мулкидан садақа улашади. Ёки одамлар ўзаро дарс қилиб манфаат олиши учун фойдали илм қолдириб кетади. Ёки ортидан дуо қилиб туриши учун фарзандини салоҳият ва тақвода ўстиради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
69 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا مَاتَ الإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَمَلُهُ إلاَّ مِنْ ثَلاَثٍ: صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ، أَوْ عِلْمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ، أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
ДЎСТЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ ҲАҚИДА
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Биз сафардалик пайтимизда, бир киши ўз уловига миниб келиб, назарини ўнг ва чап томонига ташлай бошлади. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг ортиқча минадиган нарсаси бўлса, улови йўқларга берсин. Кимнинг ортиқча сафар таоми бўлса, йўқларга берсин», деб ва яна ҳар турли мол-дунёларни зикр қилдилар. Ҳаттоки, биздан кимда ортиқча нарса бўлса, ўзиники эмас экан-да, деб ўйлаб қолдик”.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Мусулмон киши эга бўлган дунёси, мол-мулкидан бошқа биродарига ёрдам қилади. Хусусан, ўша дунё ўзининг зарурати, оиласининг ҳожати аслийясидан ортиқча бўлса, ундан ҳам яхши. Хоҳ у овқат, егулик кўринишида бўлсин, хоҳ улов-транспорт бўлсин, ушбу нарсалар билан атрофидаги эҳтиёжманд мусулмонларга ёрдам бериши лозим. Айниқса, ҳозирги пайтимизда сафарда юрган мусофирларга ёрдам кўрсатиш ҳам киради. Пиёда қолган мусофирларга улови-машинаси билан ёки тунаш жой билан ёрдам қўлини чўзиш ҳам шундай амаллардандир..
Ҳадисдан ўрганганларимиз
70 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا نَحْنُ فِي سَفَرٍ إِذْ جَاءَ رَجُلٌ عَلَى رَاحِلَةٍ لَهُ، فَجَعَلَ يَصْرِفُ بَصَرَهُ يَمِينًا وَشِمَالاً، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَ مَعَهُ فَضْلُ ظَهْرٍ، فَلْيَعُدْ بِهِ عَلَى مَنْ لاَ ظَهْرَ لَهُ، وَمَنْ كَانَ لَهُ فَضْلُ زَادٍ، فَلْيَعُدْ بِهِ عَلَى مَنْ لاَ زَادَ لَهُ» فَذَكَرَ مِنْ أَصْنَافِ الْمَالِ مَا ذَكَرَهُ، حَتَّى رَأَينَا أَنَّهُ لاَ حَقَّ لأَحَدٍ مِنَّا فِي فَضْلٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Қуръонни ўқинглар. Чунки у (Қуръон) Қиёмат кунида ўқигувчиларига шафеъ бўлади», деб айтганларини эшитдим”.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Қуръони карим- тўғри йўлга етакловчи оламдаги энг буюк Китобдир. Инсон Қуръонни қанча кўп ўқиса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлиб, жаннатдаги даражаси шунча юксалади. Қуръон- унинг тиловат қилувчини жаннатга киргунича муҳофаза, ҳимоя қилади. Лекин уламолар ўша Қуръон тиловати хатосиз ва тўғри ўқилгандагина манфаат беради деб айтишади. Ҳар биримиз Қуръонни тўғри ўқишга ва гўзал суратда тиловат қилишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
71 - عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «اقْرَؤُا القُرْآنَ فَإِنَّهُ يَأْتِي يَوْمَ القِيَامَةِ شَفِيعًا لأَصْحَابِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон соҳиби худди тушовланган туя (соҳибига) ўхшайди. Агар унга ҳушёр бўлса, уни тутиб туради, ташлаб қўйса, кетиб қолади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Қуръони каримнинг лафзи ҳам, услуби ҳам ақлларни ожиз қолдирувчидир. Мусулмон киши Қуръондан ёд олган оятларини унутиб қўймаслик учун такрорлаб, қайта-қайта ўқиб юриши, доимо ёдда тутиб турмоғи лозим. Бу нарса бардавом ўқиб, тинглаб юриш, орқали юзага келади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
72 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّمَا مَثَلُ صَاحِبِ الْقُرْآنِ كَمَثَلِ الإِبِلِ المُعَقَّلَةِ، إِنْ عَاهَدَ عَلَيْهَا أَمْسَكَهَا، وَإِنْ أَطْلَقَهَا، ذَهَبَتْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
АЗОННИНГ ФАЗИЛАТИ
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Муаззинлар қиёмат куни бўйни энг узун одамлар бўлурлар», деганларини эшитдим».
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Азон- Ислом шиорларидан биридир. Муаззин хайр, салоҳият ва нажот ишига тўплаш учун нидо қилиб, азон айтади. Улар яхшиликка далолат қилувчилардир. Шунинг учун мукофот ҳам амалнинг миқдорича берилиб, муаззинлар Қиёмат кунида энг яхши мукофотга мушарраф бўлурлар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
73 - وَعَنْ مُعَاوِيَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «الْمُؤَذِّنُونَ أَطْوَلُ النَّاسِ أَعْنَاقًا يَوْمَ القِيَامَةِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Муаззиннинг азонини эшитган пайтимизда дунё ва охиратдаги ютуққа эришиш воситаси бўлган намозга чақириқ экании боис, ушбу раббоний нидонинг ҳурматини бажо келтирмоғимиз лозим. Расулуллоҳ с.а.в.нинг бу хусусдаги кўрсатмалари- азонни эшитилганида уни қайтариб туришдир. Такрорлаб айтиб туриш билан айтилган сўзларни тасдиқлаб, иқрор бўлиш маъноси ҳам бордир. Бу иш осон бўлиши билан бирга, савоби ҳам улуғдир. У нарса Қиёмат куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг шафоатларига сабаб бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
74 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ، فَقُولُوا كَمَا يَقُولُ المُؤَذِّنُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Қайси бир мусулмон киши фарз намозини адо этишга ҳозирланиб, таҳоратини чиройли қилиб, намозидаги хушуъ ва рукуъларини чиройли адо этса, аввал содир этган гуноҳларига каффорат бўлади, бу орада катта гуноҳ содир этмаган бўлса. Бу ҳолат ҳар замон шундай давом этгувчидир», деб айтганларини эшитдим.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда, беш маҳал фарз намозни адо этиш, унинг арконларини қалб ҳозирлиги ва тана аъзоларининг хушуъси билан адо этишга тарғиб бор.
Банда азонни эшитиб, намоз вақти бўлгач, таҳорат олса ва таҳоратини гўзал суратда амалга оширса, таҳорат ўринларига исроф қилмасдан сув етказса, Роббисига қалби билан хушуъ қилган ҳолда юзланса, намози ила Роббисининг афвига кўз тутиб, Унинг ҳузуридаги савобга умид қилиб, намозни рукуъ ва саждаларни мукаммал тарзда адо қилса, Аллоҳ таоло бу солиҳ амаллари сабабли кичик гуноҳ ва ёмонликларини кечириб юборади. Агар улкан гуноҳларни содир этмаган бўлса. Бу нарса бутун йил давомида шу тарзда кечади, яъни, бомдод намозидан кейинги содир бўлган кичик гуноҳлар пешин намози мукаммал ва ихлос ила адо этилиши сабабидан кечирилади, аср намози пешиндан кейин асргача бўлган кичик гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади ва ҳаказо..
Ҳадисдан ўрганганларимиз
75 - وَعَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَا مِنِ امْرِيءٍ مُسْلِمٍ تَحْضُرُهُ صَلاَةٌ مَكْتُوبَةٌ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهَا، وَخُشُوعَهَا، وَرُكُوعَهَا، إِلاَّ كَانَتْ كَفَّارَةً لِمَا قَبْلَهَا مِنَ الذُّنُوبِ مَا لَمْ تُؤْتَ كَبِيرَةٌ، وَذَلِكَ الدَّهْرَ كُلَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
У кишидан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши намозхонада таҳоратини синдирмай ўтирар экан, фаришталар унинг ҳаққига: «Аллоҳим, мағфират эт, Аллоҳим унга раҳм қил», деб дуода бўлишади», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Муъмин банда Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжидни обод қилиш мақсадида ўша жойда намозни кутиб ўтиришга ошиқади. Ушбу амалнинг фазилати шулки, мусулмон киши масжидда, таҳоратли ҳолида намоз вақти киришини кутиб ўтираркан, фаришталар унинг ҳаққига истиғфор айтишади. Бу амални Аллоҳнинг уйларини обод қилишни севадиган фозил инсонларгина амалга оширади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
76 - وَعَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمَلاَئِكَةُ تُصَلِّي عَلَى أَحَدِكُمْ مَا دَامَ فِي مُصَلاَّهُ الَّذِي صَلَّى فِيْهِ مَا لَمْ يُحْدِثْ، تَقُولُ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ، اللَّهُمَّ ارْحَمْهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ ФАЗИЛАТИ
77. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Мусулмон кишини агар намози тўкис бўлмаса, Исломи қабул қилинмайди. Муайян сабабли киши намозини якка ўзи адо қилиши мумкин. Аммо жамоат намозининг савоби уйи ва дўконида ўқиган намозидан 27 марта даражаси ортиқдир. Мусулмон киши ушбу савобдаги даражани яхши қадрлайди. Инсон қиёмат куни биргина бўлсада ажру савобга муҳтож бўлиб қолади. Энди 27 даража савобга эга бўлиш имконини қўлдпан чиқарадими? Ахир Аллоҳ битта яхшиликни ўн баробардан 700 баробаргача кўпайтириб берилишини ваъда берганку? Ҳоҳлаган кишисига яна кўпайтириб бераверади. Илоҳим, ўша кунда ёмонликларимиз яхшиликларимиз устидан ғолиб келмасин, акс ҳолда афсус-надомат фойда бермайдиган Кунда пушаймон бўлиб қоламиз.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
77- عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «صَلاَةُ الجَمَاعَةِ أَفْضَلُ مِنْ صَلاَةِ الفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِينَ درَجَةً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини ибодат ила бедор ўтказгандай бўлади. Кимки бомдод намозини жамоат ила ўқиса, бутун кечани ибодат ила ўтказгандай бўлади», деб айтганларини эшитдим”.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Аллоҳ таоло: "Рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг", деб айтган. Ушбу даъват мусулмонларнинг орасини жамлаш ва улар орасида ўзаро муҳаббатни ошириш учун бўлган чақириқдир. Пайғамбар алайҳиссалом хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқишга алоҳида тарғиб қилмоқдалар, чунки бу икки намоз мунофиқлар учун энг оғир намоздир. Бу иккисини масжидда жамоат билан ўқишда улкан савоблар бордир. Пайғамбар алайҳиссалом хуфтоннинг фазилатини туннинг ярмини бедор ўтказишга тенглаштирмоқдалар. Бомдодни эса, туннинг барчасини бедор ўтказишга тенглаштирмоқдалар. Демак, фарз намозларини адо этиш билан бир қаторда, тунда нафл ибодат қилишнинг савобига ҳам эришмоқ нияти бўлса, марҳамат, хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан масжидда ўқисин.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
78 - عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ صَلَّى العِشَاءَ فِي جَـمَاعَةٍ، فَكَأَنَّمَا قَامَ نِصْفَ اللَّيْلِ وَمَنْ صَلَّى الصُّبْحَ فِي جَمَاعَةٍ، فَكَأَنَّمَا صَلَّى اللَّيْلَ كُلَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намоздир. Агар у яроқли бўлса, нажот топиб, муваффақиятга эришибди. Агар яроқсиз бўлса, ҳасрат-надоматда қолибди. Агар бордию фарз амалларидан бирор камчилик бўлса, Аллоҳ Таоло: «Бандамнинг нафл амалларига қаранглар-чи?» дейди. Агар нафл амаллар бўлса, фарзнинг камчиликлари тўлдирилади. Кейин бошқа амаллари ҳам мана шу тарзда ижро этилади», дедилар”.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар.
Шарҳ: Намоз диннинг устунидир. Ким уни тикласа, динни барпо қилибди. Ким уни бузса, динни бузибди. Қиёмат куни бандани биринчи бўлиб сўраладиган нарсаси намоз бўлишида ажабланарли ҳолат йўқдир. Чунки банда намозни барча шартлари ва рукнларини ўз вақтида адо этса, у бу иши билан закот, рўза, ҳаж ва бошқа амаллариинг қабул бўлишига зарур калитни қўлга киритади. Буюрилган шарт ва рукнларни тўлиқ адо этмаса, ўқиган намозида хушуъ бўлмаса, бошқа амалларига ҳам таъсир қилади. Амали қабул бўлмасдан, савобдан маҳрум бўлади. Аллоҳ асрасин.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
79 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ العَبْدُ يَوْمَ القِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلاَتُهُ، فَإِنْ صَلُحَتْ، فَقَدْ أَفَلَحَ وَأَنْجَحَ، وَإِنْ فَسَدَتْ، فَقَدْ خَابَ وَخَسِرَ، فَإِنِ انْتُقِصَ مِنْ فَرِيضَتِهِ شَيْئًا، قَالَ الرَّبُّ، عَزَّ وَجَلَّ: انْظُرُوا هَلْ لِعَبْدِي مِنْ تَطَوُّعٍ، فَيُكَمَّلُ بِهَا مَا انْتَقَصَ مِنَ الفَرِيضَةِ؟ ثُمَّ تَكُونُ سَائِرُ أَعْمَالِهِ عَلَى هَذَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима (савоб) борлигини билганларида эди, кейин бунинг учун қуръа ташлашдан бошқа (чора) топа олишмаса, албатта қуръа ташлашарди. (Намозга) эрта боришда нима (савоб) борлигини билганларида эди, бунинг учун мусобақалашишарди. Хуфтон ва бомдодда нима (савоб) борлигини билганларида эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келишарди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Муҳаммад с.а.в. хабар берганларидек намоз диннинг устунидир. У ибодатларнинг аввалида туради. Уни адо этиш- Ислом арконларидандир. Мусулмон киши намозни ҳаётидаги барча амаллардан олдинга қўяди. Ундан ташқари сафнинг аввалида туришга ошиқади. Бу иши билан дунё ҳаётида яхшиликларнинг олдида, охиратда эса- жаннат пешқадамларидан бўлишга интилади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
80- عَنْ أَبي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الأَوَّلِ ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلاَّ أَنْ يَسْتَهِمُوا عَلَيهِ لاسْتَهَمُوا عَلَيْهِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ لاسْتَبَقُوا إَلَيْهِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي العَتَمَةِ وَالصُّبْحِ لأَتَوهُمَا وَلَوْ حَبْوًا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
«الإسْتهامُ»: الاقْتراعُ، «والتَّهْجِيرُ»: التَّبْكيرُ إِلى الصَّلاةِ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бомдод намозининг икки ракат (суннати) дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Имом Бухорий ва Муслимнинг бошқа ривоятларида:
«(Икки ракат бомдод намозининг суннати) дунёдаги ҳамма нарсадан мен учун яхшироқдир», дейилган.
Шарҳ: Мўъмин киши бомдод намозини ўз вақтида адо этишга ошиқади. Бу намоз кишининг иймонига ва динининг мустаҳкамлигига далилдир. Чунки бомдод намози мўмин билан мунофиқларнинг орасини фарқловчидир. Расулуллоҳ с.а.в. бомдод намозини мунофиқларга адо этиш оғирдир, деб хабар берганлар. Пайғамбар алайҳиссалом бу намознинг савоби улканлигини одамлар билганларида эди, ушбу намозни гарчи масжидга эмаклаб бориб бўлсада, адо этишарди дея фазилати улуғ эканига ишора қилганлар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
81 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «رَكْعَتَا الفَجْرِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُمَا: أَحَبُّ إِليَّ مِنَ الدُّنْيَا جَمِيعًا».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, икки ракъат зуҳо (чошгоҳ) намози ўқишни ва ухлашдан олдин витр намозини ўқишни менга васият қилдилар.
Муттафақун алайҳ.
Ухлашдан олдин витрни ўқиш кечанинг охирида уйғонишига кўзи етмаган кишилар учун мустаҳабдир. Агар уйғонишига ишонса, кечанинг охирида ўқиш афзалдир.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан Пайғамбар алайҳиссалом саҳобалари билан қай даражада яқин, дўстона муносабатда, самимий бўлганларини биламиз. Ҳатто бу боғлиқлик Халиллик (содиқ дўстлик) даражасига кўтарилган. Бу нарса фақат соф эҳтиромдан юзага келади. Ушбу ҳадисдан Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларига ҳаётларида манфаат берадиган нарсаларни таълим берганларини кўрсатади. Масалан, нафл рўза, витр ва зуҳо намози кабилар. Чунки бунда улкан савоблар бордир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
82 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِصِيَامِ ثَلاَثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ، وَرَكْعَتَي الضُّحَى، وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَرْقُدَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
والإيتار قبل النوم إنما يُسْتَحَبُّ لمن لا يَثِقُ بالإستيقاظ آخر اللَّيل فإنْ وثق فآخر اللَّيل أفضل.
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ, УНИНГ ШАРТЛИГИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. У кунда Одам халқ қилинди. У кунда у жаннатга киритилди. У кунда жаннатдан чиқарилди».
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Аллоҳ таоло Жумъа сурасининг 9‑оятида: "Эй мўъминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни, азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига (яъни, жумъа намозини адо қилиш учун) шошиб боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар мана шу (яъни, Аллоҳнинг зикрига — Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир", деб марҳамат қилган.
Бу улуғ кундир. Ҳабибимиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳафтанинг энг яхши куни- муборак жума куни эканини марҳамат қилганлар. Унинг фазилатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, Аллоҳ таоло инсониятнинг отаси бўлмиш Одам алайҳиссаломни жума кунида яратган. Худди шу кунда жаннатга кирганлар. Яна Аллоҳнинг ҳикматига биноан у ердан чиқарилганлар. Аллоҳга қайтиш ҳам жума куни бўлади. Жума кунида дуолар қабул бўладиган бир соат борки, агар мўминнинг дуоси ўша фурсатга тўғри келиб қолса, Аллоҳ уни гуноҳларини кечириб юборади. Шу сабабдан ҳам мусулмон уммати бу муборак кунда ибодат, силаи раҳм ва дуоларга машғул бўлиб, байрам каби нишонлайди.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
83 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الجُمُعَةِ: فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ أُدْخِلَ الجَنَّةَ، وَفِيهِ أُخْرِجَ مِنْهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирингиз ухлаганда шайтон унинг гарданига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни тугаркан, (уни маҳкамлаб) «Сен учун тун ҳали узун, ухлайвер!» дейди. Агар уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Намоз ўқиса, яна бир тугун ечилиб, тетик, руҳи пок бўлади. Акс ҳолда руҳи чиркин, дангаса бўлиб ўрнидан туради», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Мўъмин билан шайтон орасидаги кураш ҳеч қачон тугамайди. У душман бандани нотўғри йўлга солмагунича тинчимайди. Лекин мухлис бандалар устида унда ҳукмронлик йўқдир. У ҳатто уйқу пайтида ҳам бандани тарк қилмайди. Мана Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзларига қулоқ солинг: “Бирингиз ухлаганда шайтон унинг гарданига васваса қилиб учта тугун тугади ва тунинг жуда узун, уйғонишинг, намоз ва ибодатга машғул бўлмаслигинг керак....., деб айтади. Агар банда уйқусидан уйғониб, Пайғамбарининг кўрсатмаларига амал қилса, ундаги бир тугун ечилади. Агар Аллоҳ номи билан паноҳ тилаб, тўшагидан турса ва таҳорат олса, иккинчи тугун ечилади. Энди ечилмаган учинчи тугун қолди. Агар банда Роббиси ҳузурида туриб, такбир айтса ва намозга киришса, учинчи тугун ҳам ечилади. Унинг ризқи ва молида барака берилади. У шу билан шайтонни мағлуб қилади. Аммо Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмаларига амал қилмасдан юқоридаги нарсани аксини бажарса, ўзини нохуш ҳис қилади, ишида дангасаликка йўл қўяди.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
84 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَعْقِدُ الشَّيْطَانُ عَلَى قَافِيَةِ رَأْسِ أَحَدِكُمْ، إِذَا هُوَ نَامَ ثَلاَثَ عُقدٍ، يَضْرِبُ عَلَى كُلِّ عُقْدَةٍ: عَلَيْكَ لَيْلٌ طَوِيلٌ فَارْقُدْ، فَإِنْ اسْتَيْقَظَ، فَذَكَرَ اللهَ تَعَالَى انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَإِنْ تَوَضَّأَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَإِنْ صَلَّى انْحَلَّتْ عُقَدُهُ كُلُّهَا، فأَصْبَحَ نَشِيطًا طَيِّبَ النَّفْسِ، وَإِلاَّ أَصْبَحَ خَبِيثَ النَّفْسِ كَسْلاَنَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
قَافِيَةُ الرَّأْسِ: آخِرُهُ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангизни намоз ўқиётганида мудроқ тутса, то уйқуси тарқалмагунча ухлаб олсин. Эҳтимол, бирингиз мудраган ҳолда намоз ўқиётиб, истиғфор айтаяпман деб ўзини дуоибад қилаётгандир».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Аллоҳнинг бандаларига ато қилган неъмати- тоқати етмайдиган нарсага таклиф қилмаслигидир. Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларини ва ўзларидан кейинги умматни қуйидаги нарсага йўлламоқдалар: Агар кишининг уйқуси келса, намоз ўқишга туришга қурби етмаса, намозини тўхтатсинда, танаси бироз роҳат олиши учун бироз мизғиб олсин. Намозини қайта ўқиш учун тайёргарлик қилсин. Агар дам олиб бўлгач холи яхшиланса, намозни ўқиб олсин. Чунки уйқу ғолиб келувчи кучдир. Эҳтимол мудраб намоз ўқиганида ўзининг ҳолатни идрок қилолмаслик эҳтимоли бор. Уйқусираб нима деяётганини билмасдан, истиғфор айтаяпман деб ўзини дуоибад қилиб қўйиши мумкин.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
85 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ فِي الصَّلاَةِ، فَلْيَرْقُدْ حَتَّى يَذْهَبَ عَنْهُ النَّومُ، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا صَلَّى وَهُوَ نَاعِسٌ، لَعَلَّهُ يَذْهَبُ يَسْتَغْفِرُ فَيَسُبَّ نَفسَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни тозалаб, Роббни рози қилур», дедилар.
Насаий ва Ибн Ҳузайма саҳиҳ санад билан ривоят қилишди.
Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссалом мўмин кишининг аъзолари ҳам ташқи кўринишда, ички ҳолатда ҳам покиза бўлишини таъкидлаганлар. Бунинг мисолида ул зотнинг арок шохидан тайёрланган мисвокни ишлатишни тавсия қилганларини эслаб ўтиш мумкин. Мисвок оғиз ва тишни овқат қолдиқларидан тозалайди. Таркибидаги фойдали моддалар эса хушбўй ҳид ҳам тортиқ қилади. Бундан ташқари, мисвок ишлатишда Аллоҳнинг розилиги бор. Пайғамбар алайҳиссаломнинг буйруқларига бўйинсиниш ҳам бор. Ушбу ҳолат Исломнинг гўзаллиги, шаффофлигига ҳам мисолдир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
86 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «السِّوَاكُ مَطْهَرَةٌ لْلَفَمِ مَرْضَاةٌ للرَّبِّ». رَوَاهُ النَّسَائِيُّ، وَابْنُ خُزَيمَةَ فِي صَحِيحِهِ بِأَسَانِيد صَحِيحَةٍ.
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик* узоқ қилади», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
* «Етмиш кузлик» дегани етмиш йиллик масофачалик дегани. Бу ўзбек тилидаги «Етмиш баҳорни қарши олди», деган жумлага ўхшайди.
Шарҳ: Рўза шундай ибодатки, унда банданинг Аллоҳга бўлган ҳақиқий ихлоси намоён бўлади. Рўзадор асаблари тинч, сокин бўлади. Бошқалар билан муомалада рўзадор ўта эътиборли, босиқ бўлади. Рўзадор рўзада ўтаётган кунини зое қилиш, савобидан маҳрум қолишдан хавфсираб юради.
87 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْريِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ عَبْدٍ يَصُومُ يَومًا فِي سَبِيلِ اللهِ إِلاَّ بَاعَدَ اللهُ بِذَلِكَ اليَومِ وَجْهَهُ عَنِ النَّارِ سَبْعِينَ خَرِيفًا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатда бир эшик бор. У «Раййон» дейилади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади, улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. «Рўзадорлар қани?» дейилади. Шунда улар туришади. Улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. Улар киргач, у беркитилади. Кейин ундан ҳеч ким кирмайди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Роббимиз биз мусулмонларни олий жаннатларга киришимиз учун кўплаб ибодатлар билан сийлагандир. Ана ўша ибодатлардан бири рўзадир. Аллоҳ таоло жаннатда рўзадорлар учун бир эшикни хос барпо қилгандир. Унинг исми Раййон бўлиб, унга рўзадорлардан бошқа бирор киши киришига рухсат этилмайди. Чунки рўзадорлар энг қадрли амал ва фазилатли ибодатни амалга оширгандирлар. У эшикдан рўзадорлар киришга ҳақли холос. Улар Аллоҳнинг фазли‑карами билан у ерда ҳузурланадилар. Бу дунёда ёлғиз Аллоҳ учун рўзадор бўлишгани учун У зотнинг хос мукофот билан сийлашидир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
4. Мусулмон киши душанба, пайшанба ва “оқ”-бийз кунлари рўза тутишга ошиқади.
88 - وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ فِي الجَنَّةِ بَابًا يُقَالُ لَهُ: الرَّيَّانُ، يَدْخُلُ مِنْهُ الصَّائِمُونَ يَومَ القِيَامَةِ، لاَ يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، يُقَالُ: أَيْنَ الصَّائِمُونَ؟ فَيَقُومُونَ لاَ يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، فَإِذَا دَخَلُوا أُغْلِقَ فَلَمْ يَدْخُلْ مِنْهُ أَحَدٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазонда унинг фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, уни аввалги гуноҳи кечирилади», дедилар”.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Агар Ислом уммати Рамазон ойидаги хайрли нарсаларни билганида эди, йилнинг ҳаммасида рўзадор бўлишга ҳаракат қилар эди. Бу ойда рўза, Қуръон, ибодат, инфоқ-садақа, дуо-зикрлар, қариндошларга силаи раҳм каби амалларга машғул бўлинади. Ким рўза ойидаги рўзанинг фарзлигига ишонган ҳолда тутса, Аллоҳ рўзадорларга ваъда қилган савобдан умидвор бўлса, Аллоҳ гуноҳларини мағфират этиш ва ёмонликларини ўчириш билан мукофотлайди.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
89 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳарлик қилинглар. Чунки саҳарликда барака бордир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Агар Мусулмон киши рўза тутишга рағбат қиладиган бўлса, энди ушбу рўзасини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам каби саҳарлик қилиш билан амалга оширсин. Чунки саҳар қилиш яҳудий ва насороларга мухолиф бўлишдир, бу икки диндагилар саҳарлик қилмайдилар. Исломий шахсиятни мустаҳкамлашда уларга мухолиф бўлиш Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларидир. Чунки уларнинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг Китобларидан ўзлаштириб олиб, Қуръонга киритганлар деган иддао қилишади. Ваҳоланки, у зот саводсиз, оддий, оми инсон бўлганлар. Шу сабабли ҳам мусулмонлар ўз ибодат шакллари ва кўринишларида яҳудий ва насронийлар каби аҳли китобларга мухолиф, яъни уларнинг фарқли ўлароқ, амалга оширишади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
90 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «تَسَحَّرُوا فَإِنَّ فِي السُّحُورِ بَركَةً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунчалик маҳбуб эмас», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?!» дейишди. «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Магар, бир одам жони ва моли ила чиқсаю ундан бирор нарса қайтмаса, бундан мустасно», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
Фойда: Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни бўлмиш ташриқ кунларда ибодат ва хайрли ишлар қилиш Аллоҳ Таолога энг маҳбуб амалдир.
Шарҳ: Кунлар ичида шундай фазилатли кунлар борки, улардан фойдаланиб қолиш лозим. Улкан савобни қўлга киритадиган энг яхши фурсатлардан бири –Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги экан. Пайғамбаримиз с.а.в. ушбу ҳадисларида Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида хайрли амаллар қабул этилиб, банда улкан савобларга эришишига башорат бермоқдалар. Ушбу кунларнинг фазилат шулки, Аллоҳ ушбу кунларда озгина амалга кўпгина ажру савобларни беради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
91 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ أَيَّامٍ العَمَلُ الصَّالحُ فِيهَا أَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنْ هَذِهِ الأَيَّامِ» يعني: أَيَّامَ العَشْرِ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَلاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ قَالَ: «وَلاَ الجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ، إِلاَّ رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ، وَمَالِهِ فَلَمْ يَرْجِعْ مِنْ ذَلِكَ بِشَيءٍ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан арафа куни, яъни зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунида тутиладиган рўза ҳақида сўралди. У зот: «Ўтиб кетган ва қолган йилдаги гуноҳларга каффоратдир», дедилар”.
Имом Муслим ривоятлари.
Фойда: Ҳаждаги кишиларга бу кунда рўза тутиш маҳбуб эмас. Чунки талбия, зикр ва дуо қилишдан сусайтириб қуяди.
Шарҳ: Мусулмон киши нафл рўзада улкан савоблар борлиги учун ушбу амални бажаришга киришади. Нафл рўзалардан бири –Ашуро (ўнинчи) кунининг рўзасидир. Ушбу кундаги рўза пайғамбарларнинг орасини боғлаб туради. Пайғамбар алайҳиссалом одатдагидек бу ишда ҳам яҳудий ва насороларга хилоф қилиб, Ашуро рўзасига яна бир кун Тасуъо (тўққизинчи кун) рўзасини қўшдилар. Бундан мақсад, нафл ибодатни адо этишда яҳудй ва насороларга ўшаб қолмасликдир. Ашуро кунида Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан халос этди. Яҳудийлар шунинг учун Ашуро куни рўза тутардилар. Пайғамбар алайҳиссалом уларни ҳам Ашуро куни рўза тутишларини билгач: "Биз Мусо алайҳиссаломга улардан кўра яқинроқмиз", дедилар ва Ашуро куни рўза тутиб, қўшимча қилиб, тўққизинчи кунги Тасуъони зиёда қилдилар. Шундай экан, бу хусусда Пайғамбаримизнинг суннатига эргашишимиз афзал иш бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
92 - عَنْ أَبي قَتَادةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ؟ قَالَ: «يُكَفِّرُ السَّنَةَ الْمَاضِيَةَ وَالبَاقِيَةَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
ШАВВОЛ ОЙИДА ОЛТИ КУН РЎЗА ТУТИШНИНГ МАҲБУБЛИГИ
Абу Аюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссалом биз мусулмонларга дунё ва охиратда манфаат берадиган нарсаларни насиҳат қилардилар. Ана шулардан бири, Рамазондан кейинги Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишдир. Бу билан бир йил рўза тутганлик савобига эришиш имкони насиб бўлади. Чунки, бир яхшиликка Аллоҳ ҳузурида ўн баробар қилиб ажр-савоб берилади. Рамазон ойидаги 30 кунлик рўзани 10 га кўпайтирсак, йиғиндиси- 300 кун бўлади. Шаввол ойидаги 6 кунлик рўзани 10 га кўпайтирсак, йиғиндиси- 60 кун бўлади. Жами: 360 кун рўза бўлади. Демак, ким бир йил тўла рўза тутишни истаса, шаввол ойидаги 6 кунлик рўзани тутсин!
Ҳадисдан ўрганганларимиз
93- عَنْ أَبِي أَيُّوبَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتَبَعَهُ سِتًّا مِنْ شَوَّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدَّهْرِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин!» дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Одатда олди‑сотди, савдо, тижорат ишлари баҳслашиш, келишмовчилик ва сўз айтишиш билан амалга оширилади. Ислом бу хусусда ҳам бошқалардан ажралиб туришини истади. Шунинг учун уларни муомалада ўзаро раҳм‑шафқатга, олди‑бердида енгиллик қилишга, сотувчи билан олувчи орасида ҳийла ишлатмасликка, нарх белгилашда қаттиқлик қилмасликка ва одамларни ҳаққини уриб қолмасликка чақиради. Шунингдек, қарз олди‑бердисида ҳам бағрикенг бўлишга чақиради. Ушбу ҳолатда ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати набавияларига мувофиқ амал қилиб, Аллоҳнинг розилигини топиш мақсад қилинади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
94 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «رَحِمَ اللهُ رَجُلاً سَمْحًا إِذَا بَاعَ، وَإِذَا اشْتَرَى، وَإِذَا اقْتَضَى». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ* қилиб қўяди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
* Фақиҳ – моҳиятни чуқур англайдиган, билимдон, дақиқ тушунувчи.
Шарҳ: Миллатни ривожланишида таълим улкан воситадир. Таълим инсон шаънини юксалтириб, дунёю охиратда инсон қадрини баландлатади. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур" дейди. (Мужодала сураси, 11‑оят).
Шаръий, исломий илмлар мусулмон кишини истиқоматда, яъни тўғри йўлда юришини таъминлайди. Ким динда фақиҳ, яъни билимдон бўлса, демак Аллоҳ таоло унга яхшиликни ирода қилибди. Мусулмон киши ибодатини тўғри қилишига элтувчи билимларда кам бўлсада фақиҳ бўлишга уриниши яхшидир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
95 - وَعَنْ مُعَاوِيَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ يُرِدِ اللهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّيْنِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Аббос Саҳл ибн Саъд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуга: "Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилмоғи қизил туядан ҳам яхшироқдир", дедилар.
(Қизил туя ўша пайтда араблардаги энг қимматбаҳо буюм бўлган.)
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Мусулмон киши илмини бошқалар ўргатиш орқали садақа қилиб, поклаб туради. Илмни киши ишлатгани сари ўсиб, зиёда бўлиб туради. Мол‑дунёда эса унинг аксидир. Шунинг учун илмини ишлатган кишиларга Аллоҳ унинг қўлида одамлар ҳидоят топишини мукофотлаб туради. Бундай ишни амалга ошириш дунё ва охиратда улкан манфаатларни олиб келади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
4. Мусулмон киши одамларни ҳидоятга ва ҳақ йўлга чорлашга ошиқ бўлади.
96 - عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِعَلِيٍّ: فَوَاللهِ لأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلاً وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ حُمُرِ النَّعَمَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Қачон муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар, у айтганидек айтинглар. Сўнгра менга саловот йўлланглар. Ким менга битта саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади. Кейин менга Аллоҳдан василани сўранглар. У жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимга умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб этади», деганларини эшитдим.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Намозни эълон қилиш азон айтиш орқали амалга оширилади. Азон қалбни шод этиб, нафс унинг сўзларига мойил бўлиб, Роббиси ҳузурида турганидан қалблар ўзини бахтиёр ҳис қилади. Такбир, шаҳодат ва таҳлил калималарни ўзида мужассам қилган азон садоси янграганида, унга қалбдан қулоқ тутиш лозим. Балки, мусулмон киши муаззин айтган нарсаларни унга жўр бўлиб қайтариб туради. Азон калималари қалбидан жой олгач қалбида ибодат ва муҳаббатга мойиллик туйғуси шаклланади. Азон айтиб бўлингач Роббимиз буюрганидек Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилади. Бандани Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтган битта салавотига Аллоҳ ўнта салавот билан мукофотлашини Пайғамбаримиз баён қилганлар. Кейин Аллоҳдан василани сўрайди. Васила жаннатдаги бир даража бўлиб, Пайғамбар уни ўзлари учун бўлишини умид қилганлар. Ким Пайғамбар алайҳиссаломга у зот севган ва умид қилган нарсаларини сўраса, у киши учун Пайғамбар алайҳиссаломнинг шафоатлари насиб қилади. Ундан ташқари Қиёмат куни у нарса раҳмат ва гуноҳларига мағфират бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
97 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ، ثُمَّ صَلُّوا عَلَيَّ، فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلاَةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرًا، ثُمَّ سَلُوا اللهَ لِي الْوَسِيلَةَ، فَإِنَّهَا مَنْزِلَةٌ فِي الجَنَّةِ لاَ تَنْبَغِي إِلاَّ لِعَبْدٍ مِنْ عِبَادِ اللهِ وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُوَ، فَمَنْ سَأَلَ لِيَ الْوَسِيلَةَ حَلَّتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
ЯНА РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛАВОТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
Абу Муҳаммад Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизнинг ҳузуримизга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиққан эдилар, биз у Зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қай тарзда салом йўллашни билдик. Лекин, қандай қилиб сизга салавот айтамиз?» десак, у Зот: «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама Соллайта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммадив ва ъала оли Муҳаммадин кама барокта ъала оли Иброҳима иннака Ҳамидум мажид», деб айтинглар», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Амалнинг қабул бўлиш шартлари ихлос ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишдир. Яъни, банда шариатдаги нарсаларга амал қилган ҳолида Роббисига ихлос билан амал қилади. Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларга қандай салавот айтишни ўргатмоқдалар. Саҳобалар бундан аввал қандай салом айтишни ўрганишган эди. Салавотни қандай айтишни билишмагани учун уларга юқоридаги салавотни ўргатмоқдалар.
Ушбу салавот кўринишида ҳеч қандай зиёдалик, нуқсон ва баъзиларга ўхшаб ғулувга кетиш йўқдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: "Агар сизлар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. (Шунда) Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) Мағфират қилгувчи, меҳрибондир" (Оли имрон сураси, 31‑оят).
Ҳадисдан ўрганганларимиз
98 - وَعَنْ أَبِي مُحَمَّدٍ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: خَرَجَ عَلَيْنَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، قَدْ عَلِمْنَا كَيْفَ نُسَلِّمُ عَلَيْكَ فَكَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَ: «قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
ЗИКРНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНИ АЙТИШГА ТАРҒИБ
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббисини зикр қилиб юрадиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли худди тирик ва ўликнинг мисоли кабидир», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Имом Муслимнинг ривоятларида: «Аллоҳни зикр қилинадиган уй билан зикр қилинмайдиган уйнинг мисоли худди тирик ва ўлик мисоли кабидир», бўлиб келган.
Шарҳ: Аллоҳни зикри билан машғул бўлиш банда билан Аллоҳ орасидаги алоқани тиклаш учун бўлган бирдан бир воситадир. У мағфират ва улкан савоб учун бўлган йўлдир. Пайғамбар алайҳиссалом роббисини зикр қиб юрган кишини ҳақиқий ҳаётда яшаётган киши деб бизга таълим бермоқдалар. Зикр фақат тилни қимирлатиш билан бўлмайди. Балки, тил қимирлаш билан бирга қалб ҳозирлиги, Аллоҳ кузатиб турибди, деган кайфият билан бўлади. Чунки қалблар ғайб сирларининг идишидир.
Аммо Аллоҳни зикр қилмайдиган киши икки оёғида юрса ҳам қалбаки ҳаётда яшаётган бўлади. Чунки у Роббиси билан алоқани узгани учун ўлик ҳисобланади.
Зикр – Аллоҳни якка деб сифатланадиган калималар, шукр, муҳаббат, хавф ва ражони англатувчи сўзлар, Қуръон тиловати, тонг ва кечки дуолар, бир жойга кирган ва чиққандаги дуолар, таомдаги дуолар, омонат ва ибодатни ўтаётгандаги дуолар ва бундан бошқа дуоларни ўз ичига олади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
99 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «مَثَلُ الَّذِي يَذكُرُ رَبَّهُ وَالَّذِي لاَ يَذْكُرُهُ، مَثَلُ الحَيِّ وَالْمَيِّتِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ فَقَالَ: «مَثَلُ البَيْتِ الَّذِي يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ، وَالبَيْتِ الَّذِي لاَ يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ، مَثَلُ الحَيِّ وَالْمَيِّتِ».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонг отганда ва кеч кирганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби айтса ёки ундан зиёда қилса афзал бўлади холос», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган зикрларни айтиш ҳар қандай ёмонликдан муҳофаза қилади. Мусулмон киши кунини зикр-Аллоҳни ёд этиш билан бошлаб, зикр билан ёпади. Ушбу дуо-зикрлари ила мўмин муҳофаза қилинади, Роббисини рози қилади. Шу сабабдан ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадисларда баён қилинган тонгги ва кечки зикрларни ёд олади, ўқиб юради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
100 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ وَحِينَ يُمْسِي: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ مِائَةَ مَرَّةٍ لَمْ يأْتِ أَحَدٌ يَوْمَ القِيَامَةِ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ، إِلاَّ أَحَدٌ قَالَ مِثْلَ مَا قَالَ أَوْ زَادَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ъажзи вал касали вал бухли вал ҳарами ва ъазабил қобри, Аллоҳумма ати нафсий тақваҳа ва заккиҳа анта хайру ман заккаҳа анта валиййуҳа ва мавлаҳа, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъилмин ла янфау ва мин қолбин ла яхшаъу ва мин нафсин ла ташбаъу ва мин даъватин ла юстажабу лаҳа», деб айтардилар.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила ожизликдан, дангасаликдан, бахилликдан, қариликдан, қабр азобидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, нафсимнинг тақвосини бергин ва уни поклагин ва Сен покловчиларнинг яхшисисан. Сен дўсти ва хожасисан. Аллоҳим, Сенинг номинг ила фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Киши баъзан ҳаётда шундай қийинчиликларга дучор бўладики, унга қарши туришга ва таҳаммул қилишга ожизлик сезади. Ана шу пайтда кучли ва қудратлининг Зот ҳузурига талпинади. Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ фарз қилган нарсаларни бажаришда ожиз бўлиб қолишдан паноҳ тилаганлар. Дангасалик ва бепарволикдан паноҳ тилаганлар. Шунингдек инсоннинг душмани бўлган қўрқоқликдан ва воқеалар қаршисида шижоат етишмаслигидан паноҳ тилаганлар. Яна заифлик ва беморликка ошно бўлган ўта қариликдан, мол‑дунёга қаттиқ берилишдан, ҳақдор кишиларга инфоқ қилмасликдан, қабр зулматидаги аламли азобдан, ҳаётда ва ўлим соатида фитнага йўлиқишдан, мол‑мулк фитнасива шайтоннинг фитнасидан паноҳ тилардилар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
101 - وَعَنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ رضَي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقَولُ: «اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ، وَالبُخْلِ وَالهَرَمِ، وَعَذَابِ الْقَبْرِ، اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلاَهَا، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لاَ يَنْفَعُ، وَمِنْ قَلْبٍ لاَ يَخْشَعُ، وَمِنْ نَفْسٍ لاَ تَشْبَعُ، وَمِنْ دَعْوَةٍ لاَ يُسْتَجَابُ لَهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Сўзлаш –инсоннинг ички оламини намоён этувчи воситадир. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадисларида хабар берганларидек, мусулмон киши утружжа (хушбўй, лимонсимон ўсимлик ва унинг меваси)га ўхшайди. Унинг ҳиди ҳам, таъми ҳам ёқимли бўлади. Шу сингари мусулмоннинг сўзи ҳам ёқимли бўлади. У ғийбат ёки чақимчилик қилмайди. Балки ман этилган сўзлардан ўзини тийиб, оғзидан чиқадиган ҳар сўзни ўйлаб гапиради. Гапирса фақат яхши нарсаларни гапиради. Яхши ва муносиб сўзни тополмаса, сукут қилади, жим туради. Чунки айтилган ҳар сўз инсоннинг фойдасига ёки зарарига бўлади. Демак, ҳар бир киши ўзи учун муносибини танласин!
Ҳадисдан ўрганганларимиз
102 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا، أَوْ لِيَصْمُتْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК БЕРИШ ОҒИР ҲАРОМ АМАЛЛАРДАН ЭКАНЛИГИ ҲАҚИДА
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
««Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга кабира (улкан) гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» дедилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, – деб суяниб тургандилар, ўтириб олиб, – огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсалар‑ку?» деб умид қилдик».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Кабира гуноҳларнинг тури кўпдир. Уларнинг энг улкани- Аллоҳга ширк келтиришдир. Ота‑онага оқ бўлиш ҳам кабира гуноҳлардан бўлиб, унинг жазоси охиратдан олдин дунёнинг ўзида ҳам етади. Ёлғон гувоҳлик бериш ҳам кабира гуноҳлардан. Ўзини зиёндан сақлаш учун бошқа бир айбсиз инсоннинг зарарига ёлғон гувоҳлик берган киши улкан гуноҳни елкасига олаётгани аниқдир. Гувоҳ бўлмаган, ўша ишда ҳозир бўлмаган бўлсада, айни шоҳид бўлгандек гувоҳлик бериш, ёзма баён этиб, қўл қўйиш, зарурат бўлса, худди шундай кўрсатма бериш- бугунги дунёнинг энг кенг тарқалган маъсиятларидан биридир. Аллоҳ бундай катта гуноҳга рўбаро бўлишдан асрасин.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
103 - وَعَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلاَ أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الكَبَائِرِ؟» قُلْنَا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «الإشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الوَالِدَيْنِ» وَكَانَ مُتَّكِئًا فَجَلَسَ، فَقَالَ: «أَلاَ وَقَوْلُ الزُّورِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ» فَمَا زَالَ يُكَرِّرُهَا حَتَّى قُلْنَا: لَيْتَهُ سَكَتَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзнинг энг ёлғонидир”, дедилар”.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Мусулмон киши аҳли аёли ва биродарлари ҳақида ёмон гумон қилмайди. Уларни амалларини доим яхшиликка йўяди. Зеро, ёмон гумон- разолатга мойил нафсга ва шайтон васвасасига йўл очиши маълумдир. Киши бошқа инсонга нисбатан нотўғри, ёмон гумонга асосланиб, шошилинч ҳукм чиқарса, натижада хижолат бўлиб қолиши ҳам кўп ҳолда кузатилган. Мусулмон киши биродарлари хусусида яхши гумонда бўлиши лозим. Чунки яхши гумон -Ислом умматининг бирлиги асосларидандир. Ёмон гумонда бўлишнинг натижаси- биродарига нисбатан ёмонлик, адоват ва нафратни келтириб чиқаради. Шундай экан, мусулмон кишининг шаънига ёмон гумон қилишдан эҳтиёт бўлмоғимиз лозим.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
104 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِيَّاكُمْ وَالظَّنَّ، فَإِنَّ الظَّنَّ أَكْذَبُ الحَدِيثِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишининг мусулмон биродарини паст санамоғи унинг ёмон эканига кифоя қилади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари. Узун ҳолдагиси бироз олдин келди.
Шарҳ: Мусулмон бирор кимсани паст санамайди. Эҳтимол, у менсимаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг афзал киши бўлиши мумкин. Паст санаш- хунук исм ёкм лақаб билан чақириш ёки кишилардан устун келиш, ўзини кўрсатиш мақсадида одамларни орқали обрўсизлантириш, ерга уриш, уларга паст назар ила қараб, такаббурлик қилиш билан бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
105 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بِحَسْبِ امْرِيءٍ مِنَ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ، وقد سبق قرِيبا بطوله.
ФИРИБГАРЛИК ВА АЛДАМЧИЛИКДАН ҚАЙТАРИҚ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бизга қарши қурол кўтарса -биздан эмас, кимки алдаб, фирибгарлик қилса- биздан эмас», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Ушбу муборак ҳадис мусулмонларнинг бир‑бирлари билан урушиши нақадар хатарли эканини баён этмоқда. Шунинг учун Набий алайҳиссалом биродарига қурол кўтарган кишини мусулмон умматидан эмас, биздан эмас демоқдалар. Агар одамлар ушбу ҳадисни англаб, шу таълимот асосида ҳаёт кечиришса, ўзаро ораларида найза, пичоқ, қилич, ўқотар қуроллар билан урушишларига гувоҳ бўлмас эдик. Чунки мусулмонга қарши қурол кўтарган пайтда у мусулмон инсон Ислом доирасидан чиқади. Шунингдек, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олди‑сотдида ва тижоратда ёлғон, алдов ишлатмасликни ҳам баён қилдилар. Мусулмонларнинг фирибгарлик қилиш, алдаш яна бир кўриниши- талабаларнинг кириш имтиҳонларида ёки ўқув жараёнида ёлғон, алдов, кўчириб олиш каби ишларни қилишлари айни алдаш ва фирибгарликнинг кўринишларидандир. Бу эса гуноҳдир, халқни, жамиятни алдашдир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
106 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرةَ رضي اللَّه عَنه أنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «منْ حمَلَ عَلَيْنَا السِّلاحَ، فَلَيْسَ مِنَّا، ومَنْ غَشَّنَا، فَلَيْسَ مِنَّا». رواه مسلم.
Ибн Масъуд, Ибн Умар ва Анаслар розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир хиёнатчида Қиёмат кунида (аломат бўлиши учун) байроғи бўлади. Бу фалончининг хиёнатидир, - деб айтилади», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ислом эминлик ва омонлик динидир. Ислом етиб борган, фатҳ қилган ҳар қандай юрт учун омонлик манбасидир. Ислом хиёнатнинг барча турини ман этиб, ҳатто душманларига ҳам хиёнат қилмасликни буюради. Демак, хиёнатчининг ҳар бир хиёнати - Қиёмат куни қўлига байроқни кўтартириб қўйиб, ҳаммага ошкор қилиб, шарманда қилинишига олиб келаркан.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
4. Биродарларингга асло хиёнат қилмасликка урингин.
107 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ، وَابْنِ عُمَرَ، وَأَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ قَالُوا: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءٌ يَوْمَ القِيَامَةِ، يُقَالُ: هَذِهِ غَدْرَةُ فُلاَنٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ .
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Бир кишини қолдириб, икки киши гаплашмасин», деб айтганларини эшитдим», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ислом инсонлар ўртасида адоват ва нафрат келиб чиқмаслигини истайди. Шу сабаб, мусулмонлар орасида шубҳа-гумонга олиб келувчи нарсалардан қайтаради, тўсқинлик қилади. Ишончсизлик келтириб чиқарадиган нарсалардан бири шуки, икки киши ўзаро гаплашаётганда учинчи кишини якка қолдириб, алоҳида гаплашиш, четга ўтиб олиб, пичирлашишдир. Агар учинчи кишини якка қолса, шайтон фурсатни ғанимат билиб, унга ёмон шубҳа гумонларни васваса қилиш аниқдир. Шунинг учун биз мусулмонлар бундай ҳолат бўлишига йўл қўймаслигимиз шарт бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
108 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لا يَتَنَاجَى اثْنَانِ دُونَ وَاحِدٍ».
مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
РИЁНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, қиёмат куни биринчи бўлиб ҳукми чиқадиган одам –шаҳид бўлган одам. У олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди. «Сенинг йўлингда жанг қилдим, охири шаҳид бўлдим», дейди. «Ёлғон айтдинг, сен «шижоатли» дейилиш учун жанг қилдинг, шундоқ дейилди ҳам», дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади. Яна бир одамки, илм ўрганган ва илм ўргатган ҳамда Қуръон ўқиган. Бас, у олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди. «Сенинг йўлингда илм ўргандим, илм ўргатдим ва Қуръон ўқидим», дейди. «Ёлғон айтдинг! Сен илмни у олим, дейилиш учун ўргандинг, Қуръонни у қори, дейилиш учун ўқидинг, шундоқ дейилди ҳам» дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади. Яна бир одамки, Аллоҳ унинг ризқини кенг қилиб, турли молларнинг барчасидан бериб қўйган эди. Бас, у олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди. «Сен яхши кўрадиган йўлларнинг бирортасини ҳам қўймай йўлингда инфоқ қилдим», дейди. «Ёлғон айтдинг! Сен сахий, дейилиш учун қилдинг, шундоқ дейилди ҳам», дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади», деб айтганларини эшитдим".
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Одамлар билиши учун амални рўёбга чиқаришда савоб йўқдир. Ким Аллоҳдан бошқага овоза бўлиш мақсадида амал қилса, қасди тўғри эмаслиги учун азобга гирифтор бўлади. Душман билан тўқнашишда динни олий бўлиши ёки уни мудофаа қилиш мақсади бўлмасдан уни жасур дейишлари ва риё учун урушса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг қасдини очиб, сирларини ошкора қилади сўнгра риёсига яраша жазо тайин қилгач, уни дўзах томон судраб олиб келинади. Шунингдек, илм ёки Қуръон таҳсил олган киши одамлар уни олим ёки қори деб номлашлари учун олган бўлса, унинг ҳам жазоси жаҳаннам бўлади. Чунки у ҳам илми ва таълимидан Аллоҳ розилигини талаб қилмаган эди. Шунингдек яна мол‑мулкини инфоқ қилиб, бу ишидан уни сахий дейишларини мақсад қилган бўлса, бу ҳам жаҳаннамга равона бўлади.
Ушбу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонларни амал қилганда Аллоҳдан бошқани мақсад этилишидан огоҳлантирганлар. Амалда ихлос бўлиши лозим, ихлоссиз амалнинг охиратда ҳеч қандай қиймати йўқдир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
109 - عَنْ أبي هُرَيرَةَ رضي الله عنه قَالَ: سمِعْتُ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: « إنَّ أوَّلَ النَّاسِ يُقْضَى يوْمَ الْقِيامَةِ عَليْهِ رجُلٌ اسْتُشْهِدَ، فَأُتِىَ بِهِ، فَعرَّفَهُ نِعْمَتَهُ، فَعَرفَهَا، قالَ: فَمَا عَمِلْتَ فِيها؟ قَالَ: قَاتَلْتُ فِيكَ حَتَّى اسْتُشْهِدْتُ: قالَ كَذَبْت، وَلكِنَّكَ قَاتلْتَ لأنَ يُقالَ جَرِيء، فَقَدْ قِيلَ، ثُمَّ أُمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِىَ في النَّارِ. وَرَجُل تَعلَّم الْعِلّمَ وعَلَّمَهُ، وقَرَأ الْقُرْآنَ، فَأتِىَ بِهِ، فَعَرَّفَهُ نِعَمهُ فَعَرَفَهَا، قالَ: فمَا عمِلْتَ فِيهَا؟ قالَ: تَعلَّمْتُ الْعِلْمَ وَعَلَّمْتُهُ، وَقَرَأتُ فِيكَ الْقُرآنَ، قَالَ: كَذَبْتَ، ولكِنَّك تَعَلَّمْت الْعِلْمَ وَعَلَّمْتُهُ، وقَرَأت الْقرآن لِيقالَ: هو قَارِىءٌ، فَقَدْ قِيلَ، ثُمَّ أمِرَ، فَسُحِبَ عَلى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِىَ في النَّارِ، وَرَجُلٌ وسَّعَ اللَّه عَلَيْهِ، وَأعْطَاه مِنْ أصنَافِ الْمَال، فَأُتِى بِهِ فَعرَّفَهُ نعمَهُ، فَعَرَفَهَا، قال: فَمَا عَمِلْت فيها؟ قال: ما تركتُ مِن سَبيلٍ تُحِبُّ أنْ يُنْفَقَ فيهَا إلاَّ أنْفَقْتُ فيها لَك. قَالَ: كَذَبْتَ، ولكِنَّكَ فَعَلْتَ ليُقَالَ: هو جَوَادٌ فَقَدْ قيلَ، ثُمَّ أمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلَى وجْهِهِ ثُمَّ ألْقِىَ في النار». رواه مسلم.
«جَرِيء» بفتح الجيم وكسر الرَّاءَ وبالمدِّ أىّ: شُجَاعٌ حَاذقٌ.
Яна у кишидан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошидаги сочининг баъзиси олиниб баъзиси олинмаган бир ёш болани кўриб, бундан қайтариб: "(Сочни) ҳаммасини олдиринглар ёки ҳаммасини қолдиринглар», деб айтдилар.
Абу Довуд, Имом Бухорий ва Муслимнинг ҳадис ривоят қилишдаги шартларига биноан саҳиҳ иснод ила ривоят қилдилар.
Шарҳ: Ислом мусулмонларни гўзал суратда кўринишга ва одамлар орасида ажралиб туришга тарғиб қилади. Токи улар одамлар орасида аломат бўлсин! Шунинг учун Ислом ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам энг майда ва нозик масалаларга ҳам эътибор қаратганлар. Шулардан бири соч олишдаги масаладир. Бошнинг у ер-бу ерида қолдириб соч олишдан қайтариқдир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
110 - عَنْ ابن عُمَرَ رضي الله عنهما قَالَ: رَأى رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ صَبِيًّا قَدْ حُلِقَ بعْضُ شَعْر رأسِهِ وتُرِكَ بعْضُهُ، فَنَهَاهَمْ عَنْ ذَلِكَ وَقَال: «احْلِقُوهُ كُلَّهُ أو اتْرُكُوهُ كُلَّهُ».
رواهُ أبو داود بإسناد صحيحٍ على شَرْطِ البُخَارِي وَمسْلِم.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизлардан бирингиз пешоб қилса закарини (сиядиган аъзосини) ўнг қўли билан ушламасин ва ўнг қўли билан истинжо қилмасин, ҳамда идиш ичида нафас олмасин», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Одоб -Ислом хусусиятларидан бўлиб, у мусулмонлар ҳаётида фақат салоҳият ва тўғри йўлга ундайди. Ҳатто ҳожатхонада ҳам одобга риоя қилишга чақиради. Масалан, истинжони ўнг қўлда амалга оширишдан ман этади. Чунки ўнг қўл дуо, зикр, таом ва фазилатли амаллар учун хослангандир. Аммо чап қўл ифлос, нажас ва бошқа нарсалар учун хослангандир. Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалом ўнг қўл билан закарни ушлашдан ман этдилар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
111 - عنْ أبي قَتَادةَ رضي اللَّه عَنْهُ عنِ النبي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَال: «إذَا بال أحدُكُمْ فَلاَ يأْخُذَنَّ ذَكَرهُ بِيَمِينِهِ، وَلاَ يسْتَنْجِ بِيمِينِهِ، ولاَ يتنَفَّسْ في الإنَاءِ».
مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
ШУМЛАНИШДАН ҚАЙТАРИҚ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Касал) юқиш ҳам йўқ, тияра ҳам йўқ. Менга яхши тафоул – гўзал сўз ёқади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Изоҳ: «Тияра» – шумланиш. Бу сўз арабча «тойр» сўзидан олинган бўлиб, қуш деганидир. Илгари араблар бирор муҳим ишни қилмоқчи бўлса, масалан, сафарга чиқишдан олдин ёки бирор ишда иккиланса, қўлига қуш олиб, учиришарди. Агар қуш ўнг тарафга учса, ўша ишни қилишар, чап тарафга учса, қилишмас эди. Мана шу иш «тияра» деб аталган ва «тияра», «татойюр» («тияра қилиш») сўзлари умумий шумланишга ҳам ишлатиладиган бўлиб кетган.
* Тафоул – яхшиликка йўйиш, шумланишнинг зидди.
Шарҳ: Ислом ўзига эргашувчи, тобе мусулмонларга касалликнинг ҳақида ва одамлар орасида тарқалиши ҳақида ҳам аниқ маълумот берган. Соғлом одам касалларга аралашиб юргани сабабли касаллик унга юқади дейиш тўғри эмас. Касаллик- Аллоҳ тақдир қилгандагина юқади. Шунинг юзасидан Ислом инсоннинг бошқа бир инсондан шумланишидан ҳам огоҳ қилиб, мана бу киши "шумқадам", анави киши "ёқимсиз киши", деб айтиш ҳам тўғри эмас. Чунки шумланиш орқали инсон ўзини хавфдан сақлайман деб ширк келтириб қўйиш хавфи бор. Пайғамбар алайҳиссалом ҳаётдаги ҳар бир ишда яхши гумонда бўлиш ва ёқимли сўзни айтишга чақирганлар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
112 - وعنْ أنَسٍ رضي اللَّه عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لا عَدْوَى ولا طِيَرَةَ ويُعْجِبُنى الفألُ»، قالوا: ومَا الْفَألُ؟ قَالَ: «كَلِمةٌ طيِّبَةٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
ИТ БОҚИШНИНГ ҲАРОМЛИГИ. ЛЕКИН ОВ, ЧОРВАНИ ҚЎРИҚЛАШ ВА ЭКИНЛАРНИ ПОЙЛАШ УЧУН БОҚИШНИНГ ЖОИЗЛИГИ ҲАҚИДА
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Ким ов ёки чорва ити бўлмаган итни сақласа, амалидан ҳар куни икки қийрот камайиб боради», деб айтганларини эшитдим».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда: «Бир қийрот» бўлиб келган.
Изоҳ: Қийрот – миқдор ўлчови. Унинг миқдори турли ўлкаларда турлича бўлган. Масалан, маккаликларда қийрот динорнинг йигирма тўртдан бир улуши ҳисобланса, аксар юртларда йигирмадан бири бўлган. Аммо «қийрот» калимаси кейинчалик бир нарсанинг ниҳоятда кўплигини, чексизлигини ифодалаш учун қўлланадиган бўлиб кетган. Бу ерда ҳам ўша маъно кўзда тутилган.
Шарҳ: Ислом ит боқишни ман этган. Чунки бунда инсонлар учун озор бериш бордир. Ит вовуллаб, ташланиб одамларга кўп озор етказади. Ҳадисда: "Аллоҳ бир нарсани ҳаром қилса, уни олди‑сотдисини ҳам ҳаром қилган", дейилган. Лекин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ит боқишни баъзи ўринларда жоиз, деб айтганлар. Масалан, қўриқлаш ва ов қилиш мақсадида ит боқиш жоиз. Шунга биноан, ҳеч қандай эҳтиёжсиз ит боққанлар гуноҳкор бўлишади. Ит бор хонадонга фаришталар ҳам кирмайди.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
113- عنِ ابْنِ عُمَر رضي اللَّه عَنْهُما: قَالَ سمِعْتُ رسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «من اقْتَنى كَلْبا إلا كَلْب صَيْدٍ أوْ مَاشِيةٍ فإنَّهُ يَنْقُصُ مِنْ أجْرِهِ كُلَّ يوْمٍ قِيراطَانِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وفي روايةٍ: «قِيرَاطٌ».
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саримсоқ ёки пиёз еса, биздан ва масжидларимиздан узоқ турсин», дедилар".
Муттафақун алайҳ.
Имом Муслимнинг ривоятларида: «Кимки пиёз, саримсоқ ва кўк пиёз еса, асло масжидларимизга яқинлашмасин. Чунки фаришталар ҳам одам болалари озорланган нарсадан озор топишади», бўлиб келган.
Шарҳ: Ислом поклик ва гўзаллик динидир. Саримсоқ ва пиёзни егандан кейин ошқозондаги овқат билан аралашгач жуда ёқимсиз, сассиқ ҳид юзага келади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом масжидда намоз ўқийдиганларга саримсоқ ва пиёзни еб киришдан қайтардилар. Токи бу тарзда масжидга кириш билан бошқа намозхонларга ва масжидни обод қилувчи фаришталарга озор бўлиб қолмасин.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
114 - عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَكَلَ ثُوما أَوْ بَصَلاً، فَلْيَعْتَزلْنَا، أَوْ فَلْيَعْتَزلْ مَسْجدَنَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وفي رواية لِمُسْلِمٍ: مَنْ أَكَلَ الْبَصَلَ، وَالثُّوم، وَالْكُرَاث، فَلا يَقْرَبَنَّ مسْجِدَنَا، فَإِنَّ الْمَلائِكَةَ تَتَأَذَّى مِمَّا يتأَذَّى مِنْهُ بَنُو آدمَ».