Абу Руқайя Тамийм ибн Авс ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дин хайрихоҳликдир», деганларида, биз: «Ким учун, эй Аллоҳнинг расули?» деб айтдик. Шунда у зот: «Аллоҳга, Унинг китобига, расулига, мусулмонлар имомига ва оммасига», деб айтдилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Аллоҳга бўлган хайрихоҳлик – Унга иймон келтириб, айтганларини қилиб, қайтариқларидан қайтиш.
– Китобига бўлган хайрихоҳлик – ундаги нарсаларга бўйсуниб, тиловат қилиш.
– Расулига бўлган хайрихоҳлик – у олиб келган рисолат ва кўрсатмаларни тасдиқлаш.
– Мусулмонлар имомига бўлган хайрихоҳлик – ҳақда бўлсалар, уларга ёрдам бериб, итоат қилиш.
– Оммага бўлган хайрихоҳлик – уларга амру-маъруф, наҳий-мункар қилиб ҳамда азият бермаслик билан бўлади.
Жажжи болажонлар! Мўмин жамиятда одамлар бир‑бири билан фикр алишиб, ўзаро ҳамкорликда яшаса, шунда жамият кучли ва азизликда яшайди. Чунки, танҳо шахс тўғри йўлни топиши машаққатлидир. Лекин, ҳаётий ишларида ўзаро маслаҳатлашишса, таклиф айтишса ва огоҳлантиришса, эгри нарса тўғриланиб, адашган тўғри йўлни топади ва камчиликка барҳам берилади. Бу билан мўмин жамият кучли ва саодат манбасини топади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
14 - عَنْ أَبِي رُقَيَّةَ تَميمِ بْنِ أَوْسٍ الدَّارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الدِّيْنُ النَّصِيحَةُ» قُلْنَا: لِمَنْ؟ قَالَ: «للهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلأَئِمَّةِ المُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.