2-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: Аллоҳга қасамки, мен бир кунда етмиш мартадан кўп Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, Унга тавба қиламандеганларини эшитганман” (Бухорий ривоят қилган).

Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар вақтда ва ҳар қандай ҳолда ҳам Аллоҳга истиғфор айтардилар.

(ИстиғфорАллоҳдан ўз гуноҳларининг кечиришини сўраш. Бу қуйидагича айтилади: “Астағфируллоҳал-ъазийм ва атуубу илайҳ”).

Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар куни етмишта   истиғфор айтганларини санашган. Бошқа ривоятда юзта истиғфор айтганлари келтирилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввалгию охирги гуноҳлари кечирилишига қарамай, у зот бизга истиғфор айтишни ўргатмоқдалар. Истиғфор айтиб юришимизга тарғиб қилишларининг яна бир хикмати, истиғфор- ғам ва ташвишларнинг аришига, Аллоҳ ҳузуридан ризқ кенг бўлишига сабаб ҳамдир.

 Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Мусулмон киши гуноҳлари кечирилиши учун истиғфор айтиб юришга ошиқади.
  2. Мусулмон киши тавба қилиб юради ва тавбасини ҳамиша янгилайди.
  3. Тавба ва истиғфор фақат гуноҳкорлар учун эмас, балки солиҳ кишиларга ҳам айтиб юриш буюрилган. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам солиҳ киши борми? У зот тавба ва истиғфорни доимо айтиб юрганлар.
  4. Мусулмон киши тавба ва истиғфор айтишга буюрилган. Чунки Аллоҳ таоло: "Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар" (Нур сурасининг 31‑ояти) деган.
  5. “Етмишта мартадан кўп истиғфор айтаман” дейилиши кўпни ифода қилиш назарда тутилган, бу белгинланган маълум сонни англатмайди, чунки бошқа ривоятда юзта ҳам дейилган.

2 - وعَنْ أبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قال: سمِعتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «واللَّهِ إِنِّي لأَسْتَغْفرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِليْهِ، فِي اليَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مرَّةً» رَوَاهُ البُخَارِيُّ .

Улашиш
|
|
Нусха олиш