24-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас!» деганларида, «Ким у, эй Аллоҳнинг расули?» дейилди. Шунда у зот: «Ёмонликларидан қўшниси омонда бўлмаган кишидир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда қўшничилик ҳақидаги Ислом кўрсатмасига риоя қилмаганларнинг оқибати ёмон бўлиши маълум бўляпти. Аянчли оқибат шулки, Ислом ва иймон сифатидан банданинг масуво қилинишидир. Иймондан маҳрум бўлиб, бўлиб, охиратда жаҳаннамга улоқтирилишдан ҳам  улкан ҳалокат борми?! Бу ҳолга тушишдан Аллоҳ асрасин!


Ҳадисдан ўрганганларимиз

Қўшнинингшундайҳақлари борки, унга риоя қилиниш шарт. Кимқўшнисигаозор берса, унинг иймони мукаммал эмас.

Қўшнигаёмонликқилиш мусулмон ахлоқига зиддир.

Қўшнизинасидагичироқни ўчириб қўйиш, озор берадиган даражада телевизор ва радио овозини баланд қилиш, қўшнининг аёли ва қизларига назар солиш, қўшниларни пойлаб, жосуслик қилиш, истироҳат вақтларида шовқин солиш, ўйин- ўйнаш каби ҳолатлар билан қўшниларга озор бермаслик лозимлиги.

24 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «واللهِ لاَ يُؤْمِنُ، وَاللهِ لاَ يُؤْمِنُ، واللهِ لاَ يُؤْمِنُ» قِيلَ: مَنْ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الَّذِي لاَ يَأْمَنُ جَارُهُ بَوَائِقَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш