Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, менинг чиройли муомала қилишим учун инсонларнинг қайси бири ҳақлироқ?» деганида, у зот: «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Отанг», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Қуръони карим ҳам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳам онанинг фазли ва фарзандларда ҳаққи улуғ эканини таъкидлайди . Она фарзандга ҳомиладор бўлиб, бир неча ой машаққатла кўтаради, ўлим билан рўбаро бўлиб дунёга келтиради, сўнгра эмизади, меҳр кўрсатиб ғамхўрлик қилади, уни парваришлайди. Бу босқичларнинг ҳар бирида Она ўзини бахтиёр ҳолда, мамнуният ила, розилик ила фарзандни вояга етказиш машаққатини зиммасига олади. Қуръон ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам меҳрибонлик, мулойимлик ва раҳмдиллик рамзи бўлган онага гўзал муомала қилишга буюради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
27 - عَنْ أبي هريرة رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ أَحَقُّ النَّاسِ بِحُسْنِ صَحَابَتي؟ قَالَ: «أُمُّكَ» قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أُمُّكَ» قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أُمُّكَ» قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أَبُوكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.