Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг қалбида зарра мисқолича кибр бўлса, у жаннатга кирмайди», деганларида, бир киши: «Киши кийими яхши ва пойафзали яхши бўлишини истайди (бу амали ҳам кибр-ҳавога кирадими?)», деганида, у зот: «(Йўқ, бу амали кибр эмас). Албатта, Аллоҳ кўркамдир. Ва кўркамликни яхши кўради. Аслида кибр ҳақ сўзни рад этиб, одамларга паст назар билан қарашдир», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Такаббур ва мағрур кимса нодон ва аблаҳ бўлади. Чунки шу ёмон хулқи билан лаънати Шайтонга эргашади. Шайтон ҳам Одам ва унинг зурриётига бўйин эгишдан бош тортиб, такаббурлик қилган эди. Нима учун шундай қилганини биласизларми? Чунки шайтон оловдан яратилган, Одам эса лойдан яратилган. Шайтон шу ерда кибр ва ғурурга кетиб яратилган икки махлуқ инсон ва жиннинг ўртасидаги фарқни ажратган. Яъни, мен жинман оловдан яратгансан, Одамни эса тупроқдан яратдинг, энди мени унга сажда қилишга буюряпсанми, деган маънода кибр ва исёнга кетган. Аслида махлуқотнинг яратилишида махлуқ учун ҳеч қандай ихтиёр йўқ. У нарса Аллоҳнинг иродаси ва қудратига боғлиқдир. Ислом ҳақ, адолат, яхшилик ва тенглик динидир. У қатъий ҳолатда асли, ранги ва бойлиги сабаб такаббурлик, ғурур ва манмансирашни ҳаром қилган. Чунки бу нарсада бошқаларга зулм қилиш ва зарар етказиш бор. Аслини олганда, такаббурли кишининг ўзида зулм бордир. Чунки ушбу хулқи билан Аллоҳнинг азоби ва дўзахига рўбаро бўлиши мумкин.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
42 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لاَ يَدْخُلُ الجَنَّةَ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ كِبْرٍ»، فَقَالَ رَجُلٌ: إِنَّ الرَّجُلَ يُحِبُّ أَنْ يَكُونَ ثَوْبُهُ حَسَنًا، وَنَعْلُهُ حَسَنًا، قَالَ: «إِنَّ اللهَ جَمِيلٌ يُحِبُّ الجَمَالَ، الكِبْرُ بَطَرُ الحَقِّ وَغَمْطُ النَّاسِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
بَطَرُ الحقِّ: دَفْعُهُ وَرَدُّهُ عَلَى قَائِلِهِ، وغَمْطُ النَّاسِ: احْتِقَارُهُمْ.