Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик (ичиш)да, (сув идишни оғизларидан ташқарига олиб), уч марта нафас олардилар".
Муттафақун алайҳ.
Фойда: Ичимликни уч ҳўпламдан қилиб ичиш ва ҳар ҳўплам ўртасида нафас олиш, ичаётганда идишни узоқда тутиб, нафас олишнинг маҳбублиги. Бундай қилишнинг саломатлик учун фойдалари кўпдир.
Шарҳ: Ҳадис бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ичимлик ичишдаги одобларини таълим беради. Идишнинг ичида нафас олиш яхши эмас, чунки у сувни булғайди. Бошқа томондан ҳайвонларга ўхшашлик ҳам бор. Шунингдек, касаллик олиб келиш хавфи ҳам бор. Бу олий набавий одобнинг намунаси бўлиб, соғликни сақлашга тарғиб ҳамдир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
55- عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَتَنَفَّسُ فِي الشَّرَابِ ثَلاَثًا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. يعني: يَتَنَفَّسُ خَارِجَ الإِنَاءِ.