Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини ибодат ила бедор ўтказгандай бўлади. Кимки бомдод намозини жамоат ила ўқиса, бутун кечани ибодат ила ўтказгандай бўлади», деб айтганларини эшитдим”.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Аллоҳ таоло: "Рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг", деб айтган. Ушбу даъват мусулмонларнинг орасини жамлаш ва улар орасида ўзаро муҳаббатни ошириш учун бўлган чақириқдир. Пайғамбар алайҳиссалом хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқишга алоҳида тарғиб қилмоқдалар, чунки бу икки намоз мунофиқлар учун энг оғир намоздир. Бу иккисини масжидда жамоат билан ўқишда улкан савоблар бордир. Пайғамбар алайҳиссалом хуфтоннинг фазилатини туннинг ярмини бедор ўтказишга тенглаштирмоқдалар. Бомдодни эса, туннинг барчасини бедор ўтказишга тенглаштирмоқдалар. Демак, фарз намозларини адо этиш билан бир қаторда, тунда нафл ибодат қилишнинг савобига ҳам эришмоқ нияти бўлса, марҳамат, хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан масжидда ўқисин.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
78 - عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ صَلَّى العِشَاءَ فِي جَـمَاعَةٍ، فَكَأَنَّمَا قَامَ نِصْفَ اللَّيْلِ وَمَنْ صَلَّى الصُّبْحَ فِي جَمَاعَةٍ، فَكَأَنَّمَا صَلَّى اللَّيْلَ كُلَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.