Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ* қилиб қўяди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
* Фақиҳ – моҳиятни чуқур англайдиган, билимдон, дақиқ тушунувчи.
Шарҳ: Миллатни ривожланишида таълим улкан воситадир. Таълим инсон шаънини юксалтириб, дунёю охиратда инсон қадрини баландлатади. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур" дейди. (Мужодала сураси, 11‑оят).
Шаръий, исломий илмлар мусулмон кишини истиқоматда, яъни тўғри йўлда юришини таъминлайди. Ким динда фақиҳ, яъни билимдон бўлса, демак Аллоҳ таоло унга яхшиликни ирода қилибди. Мусулмон киши ибодатини тўғри қилишига элтувчи билимларда кам бўлсада фақиҳ бўлишга уриниши яхшидир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
95 - وَعَنْ مُعَاوِيَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ يُرِدِ اللهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّيْنِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.