98-ҳадис

Абу Муҳаммад Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизнинг ҳузуримизга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиққан эдилар, биз у Зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қай тарзда салом йўллашни билдик. Лекин, қандай қилиб сизга салавот айтамиз?» десак, у Зот: «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама Соллайта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммадив ва ъала оли Муҳаммадин кама барокта ъала оли Иброҳима иннака Ҳамидум мажид», деб айтинглар», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Амалнинг қабул бўлиш шартлари ихлос ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишдир. Яъни, банда шариатдаги нарсаларга амал қилган ҳолида Роббисига ихлос билан амал қилади. Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларга қандай салавот айтишни ўргатмоқдалар. Саҳобалар бундан аввал қандай салом айтишни ўрганишган эди. Салавотни қандай айтишни билишмагани учун уларга юқоридаги салавотни ўргатмоқдалар.

Ушбу салавот кўринишида ҳеч қандай зиёдалик, нуқсон ва баъзиларга ўхшаб ғулувга кетиш йўқдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: "Агар сизлар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. (Шунда) Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) Мағфират қилгувчи, меҳрибондир" (Оли имрон сураси, 31‑оят).

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Мусулмон киши амаллари мақбул бўлишини истаб илм аҳлиларидан сўрайди.
  2. Мусулмон киши тавҳиднинг асли Иброҳим алайҳиссалом қўлларида юзага келганини эслайди.
  3. Мусулмон киши Пайғамбар алайҳиссаломга айтиладиган саҳиҳ салавотни ёдлаб олади.
  4. Мусулмон киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг оилаларини севади ва улар ҳаққига дуо қилади.

98 - وَعَنْ أَبِي مُحَمَّدٍ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: خَرَجَ عَلَيْنَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، قَدْ عَلِمْنَا كَيْفَ نُسَلِّمُ عَلَيْكَ فَكَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَ: «قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш