324.527 Абу Амр Шайбоний Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг уйига ишора қилиб туриб айтади:
«Бизга мана бу уйнинг эгаси шундай сўзлаб берди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳга қайси амал севимлироқ?» деб сўрадим. «Намозни вақтида ўқиш», дедилар. «Сўнгра қайсиниси?» дедим. «Сўнгра ота-онага яхшилик қилиш», дедилар. «Сўнгра қайсиниси?» дедим. «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», дедилар. Менга шуларни айтдилар. Агар (сўрашни) кўпайтирганимда, менга (жавобни) кўпайтирар эдилар».
324/527 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم: أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ؟ قَالَ: «الصَّلَاةُ عَلَى وَقْتِهَا». قَالَ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «ثُمَّ بِرُّ الْوَالِدَيْنِ». قَالَ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ». قَالَ: حَدَّثَنِي بـِهِنَّ رسول الله صلى الله عليه وسلم، وَلَوِ اسْتَزَدْتُهُ لَزَادَنِي.