340-ҳадис

340.557 Солим ибн Абдуллоҳ отасидан ривоят қилади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деяётганларини эшитганини айтган: «Дунёда туришингиз сизлардан олдин ўтган умматларга нисбатан гўё асрдан қуёш ботгуничадир. Таврот аҳлига Таврот берилди, улар ишга киришишди, кун ярим бўлганида ожиз қолишди. Уларга бир қийротдан ҳақ берилди. Кейин Инжил аҳлига Инжил берилди. Улар асргача ишлашди, сўнг ожиз қолишди. Уларга бир қийротдан ҳақ берилди. Сўнгра бизга Қуръон берилди. Биз қуёш ботгунча ишладик ва бизга икки қийротдан ҳақ берилди. Шунда аҳли китоблар: «Эй Роббимиз! Буларга икки қийротдан ҳақ бердинг, бизга эса бир қийротдан бердинг, ҳолбуки, биз кўпроқ ишлаган эдик!» дейишди. Аллоҳ азза ва жалла: «Ҳақингиздан бирор нарсага зулм қилдимми?» деди. «Йўқ!» дейишди. У Зот: «Бу Менинг фазлимдир, уни Ўзим хоҳлаган кишига бераман», деди».

340/557 – عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ سَـمِعَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «إِنّـَمَا بَقَاؤُكُمْ فِيمَا سَلَفَ قَبْلَكُمْ مِنَ الْأُمَمِ، كَمَا بَيْنَ صَلَاةِ الْعَصْرِ إِلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ، أُوتِيَ أَهْلُ التَّوْرَاةِ التَّوْرَاةَ، فَعَمِلُوا حَتَّى إِذَا انْتَصَفَ النَّهَارُ عَجَزُوا، فَأُعْطُوا قِيرَاطًا قِيرَاطًا، ثُمَّ أُوتِيَ أَهْلُ الْإِنْجِيلِ الْإِنْجِيلَ، فَعَمِلُوا إِلَى صَلَاةِ الْعَصْرِ ثُمَّ عَجَزُوا، فَأُعْطُوا قِيرَاطًا قِيرَاطًا، ثُمَّ أُوتِينَا الْقُرْآنَ، فَعَمِلْنَا إِلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ، فَأُعْطِينَا قِيرَاطَيْنِ قِيرَاطَيْنِ، فَقَالَ أَهْلُ الْكِتَابَيْنِ: أَيْ رَبَّنَا، أَعْطَيْتَ هَؤُلَاءِ قِيرَاطَيْنِ قِيرَاطَيْنِ، وَأَعْطَيْتَنَا قِيرَاطًا قِيرَاطًا، وَنَحْنُ كُنَّا أَكْثَرَ عَمَلًا؟! قَالَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: هَلْ ظَلَمْتُكُمْ مِنْ أَجْرِكُمْ مِنْ شَيْءٍ؟ قَالُوا: لَا، قَالَ: فَهْوَ فَضْلِي أُوتِيهِ مَنْ أَشَاءُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш