342-ҳадис

342.560 Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳасан ибн Алийдан ривоят қилинади:

«Ҳажжож (Мадинага) келгач, Жобир ибн Абдуллоҳдан (намоз вақтлари ҳақида) сўрадик. У деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни тушнинг авжи қизиғида, асрни қуёш чарақлаб турганда, шомни қуёш ботганда, хуфтонни гоҳ ундоқ, гоҳ бундоқ: агар одамлар жамланганини кўрсалар, эртароқ, кеч қолишганини кўрсалар, кечроқ ўқир эдилар. Бомдодни улар [ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам] тонгги ғира-ширада ўқир эдилар».

342/560 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي الظُّهْرَ بِالْهَاجِرَةِ، وَالْعَصْرَ وَالشَّمْسُ نَقِيَّةٌ، وَالْمَغْرِبَ إِذَا وَجَبَتْ، وَالْعِشَاءَ أَحْيَانًا وَأَحْيَانًا، إِذَا رَآهُمُ اجْتَمَعُوا عَجَّلَ، وَإِذَا رَآهُمْ أَبْطَوْا أَخَّرَ، وَالصُّبْحَ – كَانُوا، أَوْ كَانَ - النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّيهَا بِغَلَسٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш