345-ҳадис

345.567 Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен ва кемада мен билан бирга келган шерикларим Бутҳондаги* бақиъга* келиб тушдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада эканлар. Саҳобалардан бир нечаси ҳар кеча хуфтон вақтида навбат билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб туришар эди. Мен ва шерикларим Набий алайҳиссалом баъзи юмушлари билан машғул бўлиб турганларига тўғри келиб қолдик. У зот намозни то тун ярмигача кечиктирдилар. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, уларга намоз ўқиб бердилар. Намозларини тугатгач, ҳозир бўлганларга қарата: «Бироз шошилманглар! Шунга севинингларки, Аллоҳнинг сизга берган неъматларидан бири шуки, ушбу соатда одамлар ичида сиздан бошқа намоз ўқиётган биронта киши йўқдир!» [ёки «Ушбу соатда сиздан бошқа бирор киши намоз ўқигани йўқ!»] дедилар».

(Ровийлардан бири у зотнинг) ушбу икки гапдан қайси бирини айтганларини билмаган.

Абу Мусо айтади: «Ортимизга қайтдик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган нарсамиздан хурсанд бўлдик».

* Бутҳон – Мадинадаги водийлардан бирининг номи.

* Бақиъ – олдин дарахтзор бўлиб, дарахтлари кесилгач, уларнинг тўнка ва илдизлари қолган кенг майдон.

345/567 - عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ أَنَا وَأَصْحَابِي الَّذِينَ قَدِمُوا مَعِي فِي السَّفِينَةِ نُزُولًا فِي بَقِيعِ بُطْحَانَ، وَالنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِالْمَدِينَةِ، فَكَانَ يَتَنَاوَبُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم عِنْدَ صَلَاةِ الْعِشَاءِ كُلَّ لَيْلَةٍ نَفَرٌ مِنْهُمْ، فَوَافَقْنَا النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَنَا وَأَصْحَابِي، وَلَهُ بَعْضُ الشُّغْلِ فِي بَعْضِ أَمْرِهِ، فَأَعْتَمَ بِالصَّلَاةِ حَتَّى ابْهَارَّ اللَّيْلُ، ثُمَّ خَرَجَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَصَلَّى بِـهِمْ، فَلَمَّا قَضَى صَلَاتَهُ قَالَ لِمَنْ حَضَرَهُ: «عَلَى رِسْلِكُمْ، أَبْشِرُوا، إِنَّ مِنْ نِعْمَةِ اللهِ عَلَيْكُمْ، أَنَّهُ لَيْسَ أَحَدٌ مِنَ النَّاسِ يُصَلِّي هَذِهِ السَّاعَةَ غَيْرُكُمْ». أَوْ قَالَ: «مَا صَلَّى هَذِهِ السَّاعَةَ أَحَدٌ غَيْرُكُمْ». لَا يَدْرِي أَيَّ الْكَلِمَتَيْنِ قَالَ، قَالَ أَبُو مُوسَى: فَرَجَعْنَا فَفَرِحْنَا بِـمَا سَـمِعْنَا مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم.

Улашиш
|
|
Нусха олиш