347-ҳадис

347.571. (Юқоридаги ҳадиснинг ровийларидан бири) Ибн Журайж айтади:

«Атога (юқоридаги ҳадисни) айтган эдим, у деди: «Ибн Аббоснинг шундай деяётганини эшитганман: «Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозини кечга сурдилар, ҳатто одамлар ухлаб қолишди. Уйғонгач, яна бир ухлаб туришди. Шунда Умар ибн Хаттоб туриб: «Намозга!» деди».

Ато айтди: «Ибн Аббос бундай деди: «Шунда Набиюллоҳ Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб келдилар. У зотни ҳозир ҳам кўриб тургандекман  ҳамон кўз ўнгимдалар – бошларидан сув томиб турар, қўлларини бошларига қўйиб олган эдилар. «Агар умматимга машаққат қилиб қўймаганимда, албатта, уни (хуфтонни) шундай қилиб ўқишларига буюрган бўлар эдим», дедилар».

Атодан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини бошларига қандай қўйганларини, Ибн Аббос унга маълум қилганидек аниқ кўрсатиб беришини сўрадим. Шунда Ато мен учун бармоқлари орасини бироз очди, кейин бармоқларининг учини бошининг ён томонига қўйди, сўнг уларни жипслаштириб, боши устидан юзининг тепароғи, чаккаси ва соқолининг бир чети аралаш шундай қилиб юргизди, ҳатто бош бармоғи қулоғининг бир четига тегиб ўтди. Буни у тез ҳам, секин ҳам эмас, айнан шундай қилди ва «Агар умматимга машаққат қилиб қўймаганимда, албатта, намозни (хуфтонни) шундай қилиб ўқишларига буюрган бўлар эдим» деган ҳадисни айтди».

347/571 – وَفِي رِوَايَةٍ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: فَخَرَجَ نَبِيُّ اللهِ صلى الله عليه وسلم، كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَيْهِ الْآنَ، يَقْطُرُ رَأْسُهُ مَاءً، وَاضِعًا يَدَهُ عَلَى رَأْسِهِ، فَقَالَ: «لَوْلَا أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي لَأَمَرْتُهُمْ أَنْ يُصَلُّوهَا هَكَذَا».

وَحَكَى ابْنُ عَبَّاسٍ كَيْفَ وَضَعَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَلَى رَأْسِهِ يَدَهُ؛ قَالَ: فَبَدَّدَ بَيْنَ أَصَابِعَهُ شَيْئًا مِنْ تَبْدِيدٍ، ثُمَّ وَضَعَ أَطْرَافَ أَصَابِعِهِ عَلَى قَرْنِ الرَّأْسِ، ثُمَّ ضَمَّهَا يُـمِرُّهَا كَذَلِكَ عَلَى الرَّأْسِ، حَتَّى مَسَّتْ إِبْهَامُهُ طَرَفَ الْأُذُنِ، مِـمَّا يَلِي الْوَجْهَ عَلَى الصُّدْغِ وَنَاحِيَةِ اللِّحْيَةِ، لَا يُقَصِّرُ وَلَا يَبْطُشُ إِلَّا كَذَلِكَ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш