357-ҳадис

357.590 Оиша розияллоҳу анҳо айтади:

«(Набий алайҳиссаломни) вафот эттирган Зотга қасамки, (у зот) Аллоҳга рўбарў бўлгунларича ўша икки(ракат)ни қолдирмадилар. Намоз ўқий олмайдиган даражада хасталаниб қолганларидан кейингина Аллоҳ таолога йўлиқдилар. У зот кўпинча намозларини ўтириб ўқир эдилар – яъни асрдан кейинги икки ракатни. – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни доим ўқир, бироқ умматларига оғирлик туширишдан қўрқиб, уни масжидда ўқимас эдилар. У зот уларга енгиллик қилишни хоҳлардилар».

357/590 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: وَالَّذِي ذَهَبَ بِهِ، مَا تَرَكَهُمَا حَتَّى لَقِيَ اللهَ، وَمَا لَقِيَ اللهَ تَعَالَى حَتَّى ثَقُلَ عَنِ الصَّلَاةِ، وَكَانَ يُصَلِّي كَثِيرًا مِنْ صَلَاتِهِ قَاعِدًا، تَعْنِي: الرَّكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْعَصْرِ، وَكَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّيهِمَا، وَلَا يُصَلِّيهِمَا فِي الْمَسْجِدِ، مَـخَافَةَ أَنْ يُثَقِّلَ عَلَى أُمَّتِهِ، وَكَانَ يُحِبُّ مَا يُخَفَّفُ عَنْهُمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш