360-ҳадис

360.596 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Хандақ куни қуёш ботганидан кейин Умар ибн Хаттоб келди-да, Қурайш кофирларини сўка кетди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, қуёш ботай деб бўлибди, асрни ҳали ҳам ўқимабман», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, мен ҳам ўқиганим йўқ», дедилар. Туриб, Бутҳонга* бордик. У зот намозга таҳорат қилдилар, биз ҳам таҳорат қилдик. Сўнг асрни қуёш ботганидан кейин ўқидилар, кейин унинг кетидан шомни ўқидилар».

360/596 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِيَ الله عَنْهُ جَاءَ يَوْمَ الْخَنْدَقِ بَعْدَ مَا غَرَبَتِ الشَّمْسُ، فَجَعَلَ يَسُبُّ كُفَّارَ قُرَيْشٍ، قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا كِدْتُ أُصَلِّي الْعَصْرَ، حَتَّى كَادَتِ الشَّمْسُ تَغْرُبُ، قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «وَاللهِ مَا صَلَّيْتُهَا». فَقُمْنَا إِلَى بُطْحَانَ، فَتَوَضَّأَ لِلصَّلَاةِ وَتَوَضَّأْنَا لَهَا، فَصَلَّى الْعَصْرَ بَعْدَ مَا غَرَبَتِ الشَّمْسُ، ثُمَّ صَلَّى بَعْدَهَا الْمَغْرِبَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш