361.597 Қатода Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир намозни унутса, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффорати йўқ», дедилар ҳамда «Ва зикрим учун намозни тўкис адо эт» (оятини ўқидилар)».
Изоҳ: Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур оятни икки хил қироатда – Ибн Шиҳобнинг қироати бўйича «…ли зикроо» ҳамда «…ли зикрии» деб ўқиганлари ривоят қилинмоқда. Ушбу икки қироат маъно-мазмунда бир-бирини қувватламоқда.
361/597 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ نَسِيَ صَلَاةً فَلْيُصَلِّ إِذَا ذَكَرَهَا، لَا كَفَّارَةَ لَهَا إِلَّا ذَلِكَ». (وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي) [طه: 14].