363-ҳадис

363.601 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг охирида хуфтон намозини ўқидилар. Салом бергач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб: «Ушбу кечангизни кўрдингизми, шундан юз (йил) ўтгач, бугунги ер юзидагилардан бирортаси қолмайди», дедилар. Одамлар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг гапларини нотўғри тушуниб, юз йиллик ҳақида ўзлари гапириб юрган турли гап-сўзларга боришди. Ҳолбуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугунги ер юзидагилардан бирортаси қолмайди», деган эдилар, холос. Бу билан ўша авлоднинг ўлиб кетишини назарда тутган эдилар».

363/601 – حَدِيثُهُ: عَلَى رَأسِ مِائَةِ سَنَةٍ، تَقَدَّمَ، وَفِي رِوَايَة هُنَا عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «لَا يَبْقَى مِـمَّنْ هُوَ الْيَوْمَ عَلَى ظَهْرِ الْأَرْضِ أَحَدٌ»، يُرِيدُ بِذَلِكَ أَنَّهَا تَخْرِمُ ذَلِكَ الْقَرْنَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш