367.608 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга азон айтилганида, шайтон азонни эшитмаслик учун ел чиқариб, ортига қарамай қочади. Азон айтиб бўлингач, яна келади. Намозга иқома айтилса, яна ортига қараб кетади. Иқома айтиб бўлингач, одамнинг дилига васваса солиш учун яна қайтиб келади. Эсламаётган нарсасини эслатиб: «Уни эсла, буни эсла», дейди. Натижада киши қанча намоз ўқиганини ҳам билмайдиган бўлиб қолади», дедилар».
367/608 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ، أَدْبَرَ الشَّيْطَانُ وَلَهُ ضُرَاطٌ حَتَّى لَا يَسْمَعَ التَّأْذِينَ، فَإِذَا قُضِيَ النِّدَاءَ أَقْبَلَ، حَتَّى إِذَا ثُوِّبَ بِالصَّلَاةِ أَدْبَرَ، حَتَّى إِذَا قَضَى التَّثْوِيبَ أَقْبَلَ، حَتَّى يَخْطُرَ بَيْنَ الْمَرْءِ وَنَفْسِهِ، يَقُولُ: اذْكُرْ كَذَا، اذْكُرْ كَذَا، لِمَا لَمْ يَكُنْ يَذْكُرُ، حَتَّى يَظَلَّ الرَّجُلُ لَا يَدْرِي كَمْ صَلَّى».