368-ҳадис

368.609 Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Саъсаъа ал-Ансорий ал-Мозинийдан ривоят қилинади, унга отаси бундай хабар қилган:

«Абу Саъид Худрий унга: «Назаримда сен қўйларни ва даштни яхши кўрар экансан. Қўйларинг ичида ёки даштингда турганингда намозга азон айтсанг, овозингни баланд кўтар. Чунки муаззиннинг етиб борган овозини бирор жинми, инсонми ёки бирон нарсами, эшитса, қиёмат куни унга албатта гувоҳлик беради», деган экан, Абу Саъид: «Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», дебди».

368/609 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَـمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: إنَّهُ «لَا يَسْمَعُ مَدَى صَوْتِ الْمُؤَذِّنِ جِنٌّ وَلَا إِنْسٌ وَلَا شَيْءٌ، إِلَّا شَهِدَ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш