369-ҳадис

369.610 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан бирор қавмнинг устига ғазот қилмоқчи бўлсалар, тонг отмагунча ва текширтирмагунларича ғазот қилмас эдилар. Агар азон эшитсалар, улар(билан уруш қилиш)дан воз кечар, агар азон эшитмасалар, уларнинг устига ҳужум қилар эдилар. Хайбар томон юрдик, у ерга кечаси етиб бордик. Тонг отгач, азон эшитмадилар ва уловга миндилар. Мен ҳам Абу Т-А-лҳанинг орқасига мингашдим. Оёғим Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларига тегиб турар эди.

Бир пайт (хайбарликлар) саватлари ва кетмонлари билан қаршимизга чиқишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб: «Муҳаммад-ку! Аллоҳ ҳаққи, Муҳаммад ва унинг қўшини-ку!» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кўриб: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар! Хароб бўлсин Хайбар! Албатта, биз бирор қавмнинг ерига тушсак, огоҳлантирилганларнинг тонги нақадар ёмон бўлур!» дедилар».

369/610 - عَنْ أَنَسِ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا غَزَا بِنَا قَوْمًا، لَمْ يَكُنْ يَغْزُو بِنَا حَتَّى يُصْبِحَ وَيَنْظُرَ، فَإِنْ سَمِعَ أَذَانًا كَفَّ عَنْهُمْ، وَإِنْ لَمْ يَسْمَعْ أَذَانًا أَغَارَ عَلَيْهِمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш