376-ҳадис

376.621 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Билолнинг азони бирортангизни [ёки сизлардан бирортангизни] саҳарлигидан тўхтатмасин. Чунки у сизларнинг бедорингизни (дам олишга ёки саҳарлик қилишга) қайтариш ва ухлаётганингизни уйғотиш учун кечаси азон айтади [ёки нидо қилади], «Тонг отди» [ёки «Субҳ кирди»] дейиш учун эмас», дедилар ва бармоқлари билан уларни тепага кўтариб, пастга тушириб (субҳи содиқ билан субҳи козибнинг фарқига) ишора қилдилар».

Зуҳайр (ровийлардан бири) икки кўрсаткич бармоғи билан ишора қилиб, бирини иккинчисининг устига қўйди, сўнгра уларни ўнг ва чап томонларига чўзди.

376/621 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا يَـمْنَعَنَّ أَحَدَكُمْ، أَوْ أَحَدًا مِنْكُمْ، أَذَانُ بِلَالٍ مِنْ سَحُورِهِ، فَإِنَّهُ يُؤَذِّنُ - أَوْ يُنَادِي - بِلَيْلٍ، لِيَرْجِعَ قَائِمَكُمْ، وَلِيُنَبِّهَ نَائِمَكُمْ، وَلَيْسَ أَنْ يَقُولَ الْفَجْرُ، أَوِ الصُّبْحُ»، وَقَالَ بِأَصَابِعِهِ، وَرَفَعَهَا إِلَى فَوْقُ، وَطَأْطَأَ إِلَى أَسْفَلُ: حَتَّى يَقُولَ هَكَذَا، وَقَالَ زُهَيْرٌ بِسَبَّابَتَيْهِ، إِحْدَاهُمَا فَوْقَ الْأُخْرَى، ثُمَّ مَدَّهَا عَنْ يـَمِينِهِ وَشِـمَالِهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш