378-ҳадис

378.628 Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қавмимдан бир неча киши билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, у зотнинг ҳузурларида йигирма кеча қолдик, (у зот) раҳмдил ва мулойим эдилар. Аҳлларимизни соғинганимизни кўргач: «Қайтиб, улар билан бўлинглар, уларга ўргатинглар ва намоз ўқинглар. Намоз вақти кирганда бирингиз сизларга азон айтсин ва энг каттангиз сизларга имом бўлсин», дедилар».

378/628 - عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فِي نَفَرٍ مِنْ قَوْمِي، فَأَقَمْنَا عِنْدَهُ عِشْرِينَ لَيْلَةً، وَكَانَ رَحِيمًا رَفِيقًا، فَلَمَّا رَأَى شَوْقَنَا إِلَى أَهَالِينَا، قَالَ: «ارْجِعُوا فَكُونُوا فِيهِمْ، وَعَلِّمُوهُمْ وَصَلُّوا، فَإِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ، فَلْيُؤَذِّنْ لَكُمْ أَحَدُكُمْ، وَلْيَؤُمَّكُمْ أَكْبَرُكُمْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш