380-ҳадис

380.632. Нофеъ сўзлаб берди:

«Ибн Умар совуқ бир кечада Зажнонда* азон айтди. Кейин: «Намозни масканларингизда ўқинглар!» деди. Сўнг бизга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда совуқ ёки ёмғирли кечада муаззинга азон айтишни, кейин ортидан: «Ҳой, эшитинглар! Намозни масканларда ўқинглар!» дейишни буюрар эдилар», деб хабар қилди».

* Зажнон – Маккадан бир барид масофада жойлашган тоғнинг номи. Имом Замахшарийнинг айтишича, у билан Макка орасида йигирма беш мил масофа бор. 1 мил = 1848 метр.

380/632 – عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَأْمُرُ مُؤَذِّنًا يُؤَذِّنُ، ثُمَّ يَقُولُ عَلَى إِثْرِهِ: أَلَا صَلُّوا فِي الرِّحَالِ، فِي اللَّيْلَةِ الْبَارِدَةِ، أَوِ الْمَطِيرَةِ فِي السَّفَرِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш