381.635 Абдуллоҳ ибн Абу Қатода отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиётган эдик, у зот бирдан кишиларнинг тапир-тупурини эшитиб қолдилар. Намоз ўқиб бўлгач: «Сизларга нима бўлди?» дедилар. «Намозга шошилган эдик», дейишди. «Бундай қилманглар. Намозга келаётганингизда ўзингизни вазмин тутинглар. Улгурган(ракатлар)ингизни ўқинглар, ўтказиб юборганингизни эса тўлдириб олинглар», дедилар».
381/635 - عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا نَحْنُ نُصَلِّي مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، إِذْ سَـمِعَ جَلَبَةَ الرِجَالِ، فَلَمَّا صَلَّى قَالَ: «مَا شَأْنُكُمْ؟» قَالُوا: اسْتَعْجَلْنَا إِلَى الصَّلَاةِ. قَالَ: «فَلَا تَفْعَلُوا، إِذَا أَتَيْتُمُ الصَّلَاةَ فَعَلَيْكُمْ بِالسَّكِينَةِ، فَمَا أَدْرَكْتُمْ فَصَلُّوا، وَمَا فَاتَكُمْ فَأَتِمـُّوا».