382.637 Абдуллоҳ ибн Абу Қатода отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқома айтилса, то мени кўрмагунингизча турманглар», дедилар».
Изоҳ: Бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иқома айтилганда бирор зарурат юзасидан ушланиб қолишлари натижасида одамлар узоқ тик туриб қолмасин, деб айтганлар. Шу боис бу борадаги мавжуд далиллардан келиб чиқиб, ҳанафий уламолар «Қод қоматис-солаҳ» дейилганда жамоат саф тортиши кераклигини таъкидлашган.
382/637 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِذَا أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ فَلَا تَقُومُوا حَتَّى تَرَوْنِي».