383-ҳадис

383.642 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиднинг бир тарафида бир киши билан махфий сўзлашиб ўтирган эдилар, намозга иқома айтилди. Бироқ у зот намозга туравермай, ҳатто қавмни мудроқ босди».

Изоҳ: Бу ҳолат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари эмас эди. Фақат бир мартагина шундай бўлган. Шу билан бирга, у инсон шаклидаги фаришта бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун фақиҳлар иқома билан намоз орасидаги муддат чўзилиб кетса, иқомани қайтаришни ихтиёр қилишган».

383/642 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ، وَالنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُنَاجِي رَجُلًا فِي جَانِبِ الْمَسْجِدِ، فَمَا قَامَ إِلَى الصَّلَاةِ حَتَّى نَامَ الْقَوْمُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш