384.644 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ўтин териб келишга буюрсам-у, териб келишса, сўнг намозга буюрсам-у, унга азон айтилса, сўнг бир кишига буюрсам-у, у одамларга имом бўлса, кейин (намозга келмаган) одамларнинг уйларига бориб, устиларидан ўт қўйиб юборсам, дейман. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, улардан бирортаси сергўшт суяк ёки қўйнинг бўлиқ пойчасини топишини билганида эди, хуфтонга албатта етиб келган бўларди».
384/644 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ بِحَطَبٍ فَيُحْطَبَ، ثُمَّ آمُرَ بِالصَّلَاةِ فَيُؤَذَّنَ لَهَا، ثُمَّ آمُرَ رَجُلًا فَيَؤُمَّ النَّاسَ، ثُمَّ أُخَالِفَ إِلَى رِجَالٍ فَأُحَرِّقَ عَلَيْهِمْ بُيُوتَهُمْ، وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَوْ يَعْلَمُ أَحَدُهُمْ أَنَّهُ يَجِدُ عَرْقًا سَـمِينًا، أَوْ مِرْمَاتَيْنِ حَسَنَتَيْنِ، لَشَهِدَ الْعِشَاءَ».