388-ҳадис

388.652 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши кўчада кетаётиб, йўл устида тиканли шохни кўриб қолиб, уни четга олиб қўйди. Бунинг учун Аллоҳ ундан рози бўлиб, гуноҳларини кечди», дедилар.

Сўнгра у зот: «Шаҳидлар беш хил: вабодан ўлган, қорин оғриғидан ўлган, ғарқ бўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган», дедилар.

388/652 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «بَيْنَمَا رَجُلٌ يَـمْشِي بِطَرِيقٍ، وَجَدَ غُصْنَ شَوْكٍ عَلَى الطَّرِيقِ فَأَخَّرَهُ، فَشَكَرَ اللهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ». ثُمَّ قَالَ: «الشُّهَدَاءُ خَمْسَةٌ: الْمَطْعُونُ، وَالْمَبْطُونُ، وَالْغَرِيقُ، وَصَاحِبُ الْهَدْمِ، وَالشَّهِيدُ فِي سَبِيلِ اللهِ»، وَبَاقِيَ الـحَدِيثِ تَقَدَّمَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш