389-ҳадис

389.656 Анас розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:

«Бану Салима турган жойидан кўчиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинроқ манзилга жойлашмоқчи бўлди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг Мадина (атрофини) ҳувиллатиб қолдиришларини ёқтирмай: «Қадамларингизга (Аллоҳдан) савоб умид қилмайсизми?» дедилар».

Мужоҳид: «Қадамлари» – ерда яёв юргандаги изларидир», деган.

389/656 – عَنْ أنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَن بَنِي سَلِمَةَ أَرَادُوا أَنْ يَتَحَوَّلُوا عَنْ مَنَازِلِهِمْ، فَيَنْزِلُوا قَرِيبًا مِنَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: فَكَرِهَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ يُعْرُوا الْمَدِينَةَ، فَقَالَ: «أَلَا تَحْتَسِبُونَ آثَارَكُمْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш