391-ҳадис

391.660. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Етти киши борки, Аллоҳ Ўз соясидан бошқа соя бўлмаган Кунда уларни Ўз соясига олади: одил имом; Роббининг ибодатида униб-ўсган йигит; қалби масжидларга боғлиқ киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, шу асосда бирлашган ва шу ҳолатда ажралишган икки киши; нуфузли ва ҳусндор гўзал аёл (зинога) чорлаганида: «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; ўнг қўли берганини чап қўли билмайдиган даражада махфий садақа қилган киши; Аллоҳни ёлғиз эслаб, кўз ёши тўккан киши».

391/660 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ فِي ظِلِّهِ، يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُالْإِمَامُ الْعَادِلُ، وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ، وَرَجُلَانِ تَحَابَّا فِي اللهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ، وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ، فَقَالَ: إِنِّي أَخَافُ اللهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ، أَخْفَى حَتَّى لَا تَعْلَمَ شِـمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَـمِينُهُ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللهَ خَالِيًا، فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш