395-ҳадис

395.665 Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ хабар қилади:

«Оиша розияллоҳу анҳо: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хасталаниб, дардлари кучайганида завжаларидан менинг уйимда даволанишга изн сўрадилар. Улар у зотга изн беришди. Кейин икки кишининг ўртасида (масжидга) чиқдилар, оёқлари ер чизар эди. Аббос ва бошқа бир кишининг ўртасида эдилар», деди.

Ибн Аббосга Оишанинг айтганини айтиб берган эдим, у менга: «Оиша исмини айтмаган кишининг кимлигини биласанми?» деди. «Йўқ!» дедим. «У Алий ибн Абу Толиб эди», деди у».

395/665 – وَعَنْهَا رَضِيَ الله عَنْهَا فِي رِوَايَةٍ قَالَتْ: لَمَّا ثَقُلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم وَاشْتَدَّ وَجَعُهُ، اسْتَأْذَنَ أَزْوَاجَهُ أَنْ يُـمَرَّضَ فِي بَيْتِي، فَأَذِنَّ لَهُ. وَبَاقِي الـحَدِيثِ تَقَدَّمَ آنِفًا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш