396-ҳадис

396.668 Абдуллоҳ ибн Ҳорис айтади:

«Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо лойгарчилик куни бизга хутба қилди. Муаззин «Ҳайя ъалас-солаҳ»га етганида, «Намоз масканларда (ўқилсин)!» деб айт», деди. (Намозхонлар) буни қабул қилмагандек, бир-бирларига қараб қўйишди. Шунда у: «Сизлар буни қабул қилмаганга ўхшайсизлар, бироқ буни мендан яхшироқ зот ҳам қилганлар – яъни  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Албатта, у (жума) вожибдир. Мен сизларни қийнаб қўйишни хоҳламадим», деди».

(Унинг бошқа ривоятида) «Ўзингизни гуноҳкор (ҳис) қилишингизни хоҳламадим, чунки тиззаларингизгача лой кечиб келасиз», дейилган.

396/668 – عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أنَّهُ خَطَبَنَا النَّاسَ فِي يَوْمٍ ذِي رَدْغٍ، فَأَمَرَ الْمُؤَذِّنَ لَمَّا بَلَغَ حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ قَالَ: قُلِ: الصَّلَاةُ فِي الرِّحَالِ، فَنَظَرَ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ، فَكَأَنَّهُمْ أَنْكَرُوا، فَقَالَ: كَأَنَّكُمْ أَنْكَرْتُمْ هَذَا! إِنَّ هَذَا فَعَلَهُ مَنْ هُوَ خَيْرٌ مِنِّي - يَعْنِي النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم - إِنَّهَا عَزْمَةٌ، وَإِنِّي كَرِهْتُ أَنْ أُحْرِجَكُمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш