400.677 Айюб (Сихтиёний) сўзлаб берди:
«Абу Қилоба бундай деди: «Молик ибн Ҳувайрис ушбу масжидимизга келиб: «Мен сизларга намоз ўқиб бермоқчиман, лекин (фарз) намозни эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрганимдай ўқиб бермоқчиман», деган».
Абу Қилобага: «У қандай намоз ўқирди?» дедим. «Мана бу шайхимизга ўхшаб», деди. У биринчи ракатда саждадан бошини кўтарганида туришидан олдин бир ўтириб оладиган кекса киши эди».
Изоҳ: Бу ҳадисларда айтилган икки саждадан кейинги ўтириш кексалик ёки беморлик каби узрли ҳолатлардагина қилинади. Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки оёқнинг кафтларига таянган ҳолда туришларини ривоят қилган ва: «Илм аҳли наздида мана шунга амал қилинади», деган.
400/677 - عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: إِنِّي لَأُصَلِّي بِكُمْ وَمَا أُرِيدُ الصَّلَاةَ، أُصَلِّي كَيْفَ رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي.