405-ҳадис

405.688. Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб бўлганларида уйларида, ўтирган ҳолда намоз ўқидилар. Қавм эса орқаларида тик туриб намоз ўқиди. Уларга: «Ўтиринглар» деб ишора қилдилар. Намозни тугатгач: «Имом унга эргашилиши учунгина қўйилгандир. Рукуъ қилса, рукуъ қилинглар, (бошини) кўтарса, кўтаринглар, намозни ўтириб ўқиса, ўтириб ўқинглар», дедилар».

405/688 – وَعَنْهَا رَضِيَ الله عَنْهَا حَدِيثُ صَلَاةِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي بَيْتِهِ وَهُوَ شَاكٍ، تَقَدَّمَ، وَفِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ قَالَ: «وَإِذَا صَلَّى جَالِسًا فَصَلُّوا جُلُوسًا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш