410-ҳадис

410.698 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Маймунанинг ҳузурида ухладим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша кеча унинг ҳузурида эдилар. Кейин у зот таҳорат қилиб, намоз ўқигани турдилар. Мен ҳам сўл томонларида турдим. Шунда мени ушлаб, ўнг томонларига ўтказиб қўйдилар. Ўн уч ракат намоз ўқидилар. Сўнгра ухладилар, ҳатто хуррак ҳам отдилар – у зот ухлаганларида хуррак отар эдилар. – Кейин у зотнинг олдиларига муаззин келди. Чиқиб, намоз ўқидилар. Таҳорат қилмадилар».

410/698 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، حَدِيثُ مَبِيتِهِ فِي بَيْتِ خَالَتِهِ، تَقَدَّمَ، وَفِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ قَالَ: ثُمَّ نَامَ حَتَّى نَفَخَ، وَكَانَ إِذَا نَامَ نَفَخَ، ثُمَّ أَتَاهُ الْمُؤَذِّنُ، فَخَرَجَ فَصَلَّى وَلَمْ يَتَوَضَّأْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш