411-ҳадис

411.701 Амрдан ривоят қилинади:

«Мен Жобир ибн Абдуллоҳнинг бундай деганини эшитдим: «Муъоз ибн Жабал Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқир, сўнг қайтиб бориб, қавмига имомлик қилар эди.

У хуфтон намозини ўқиди ва унда Бақарани қироат қилди. Шунда бир киши кетиб қолди. Муъоз уни айблагандек бўлди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борганида, уч марта: «Фитнакорсан! Фитнакорсан! Фитнакорсан!» [ёки «Фитначи бўлибсан! Фитначи бўлибсан! Фитначи бўлибсан!»] дедилар ва «Муфассал»нинг* ўртачаларидан иккита сурани ўқишга буюрдилар».

Амр: «Икковини эслаб қололмадим», деган.

* «Муфассал» – Қуръони каримнинг Ҳужурот сурасидан бошлаб то охиригача бўлган сураларнинг умумий номи. Уларнинг ўзлари ҳам, оятлари ҳам қисқа-қисқа бўлгани учун шундай номланган. «Муфассал» дегани «фосиласи кўп» деганидир. «Фосила» эса оятларнинг тугашини англатади.

411/701 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أنَّ مُعَاذُ بْنُ جَبَلٍ يُصَلِّي مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ يَرْجِعُ فَيَؤُمُّ قَوْمَهُ، فَصَلَّى الْعِشَاءَ، فَقَرَأَ بِالْبَقَرَةِ، فَانْصَرَفَ رَجُلٌ، فَكَأَنَّ مُعَاذًا تَنَاوَلَ مِنْهُ، فَبَلَغَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: «فَتَّانٌ، فَتَّانٌ، فَتَّانٌ» ثَلَاثَ مِرَارٍ، أَوْ قَالَ: «فَاتِنًا، فَاتِنًا، فَاتِنًا». وَأَمَرَهُ بِسُورَتَيْنِ مِنْ أَوْسَطِ الْمُفَصَّلِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш