413.705 Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳумо айтади:
«Бир киши тун қоронғусида сув ташийдиган икки туяси билан келиб қолди. У туясини қўйиб, намоз ўқиётган Муъозга иқтидо қилди. Муъоз Бақара [ёки Нисо] сурасини қироат қила бошлади. Ҳалиги киши кетиб қолди. Унга Муъоз уни маломат қилганини айтишди. Шунда у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, у зотга Муъоздан шикоят қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: «Эй Муъоз, сен фитнакормисан?! [ёки «Фитначимисан?!»] Намозда «Саббиҳисма роббикал-аъла», «Ваш-шамси ва зуҳаҳа», «Вал-лайли иза йағша»ни ўқисанг бўлмайдими?! Чунки ортингда кекса, заиф ва юмушлилар ҳам намоз ўқийди», дедилар».
413/705 – عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ الله رَضِيَ الله عَنْهُمَا حَدِيثُ مُعَاذٍ، وأنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ لَهُ: «فَلَوْلَا صَلَّيْتَ بِـ: سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الأعْلَى، وَالشَّمْسِ وَضُحَاهَا، وَاللَّيْلِ إِذَا يَغْشَى».