418-ҳадис

418.729 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда намозни ҳужраларида ўқир эдилар. Ҳужранинг девори эса паст эди. Одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қораларини кўриб, бир нечалари у зотнинг намозларига эргашиб намоз ўқий бошлашди. Тонг отгач, шу ҳақда ўзаро сўзлашишди. У зот иккинчи куни ҳам (намозга) турдилар. Бир гуруҳ одам келиб, у зотнинг намозларига эргашиб намоз ўқий бошлашди. Буни икки ёки уч кеча қилишди. Ниҳоят, кейинги куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намозга) чиқмадилар. Тонг отгач, одамлар буни айтишган эди, «Мен сизларга тунги намознинг фарз қилинишидан қўрқдим», дедилар».

418/729 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي مِنَ اللَّيْلِ فِي حُجْرَتِهِ، وَجِدَارُ الْحُجْرَةِ قَصِيرٌ، فَرَأَى النَّاسُ شَخْصَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَقَامَ أُنَاسٌ يُصَلُّونَ بِصَلَاتِهِ، فَأَصْبَحُوا فَتَحَدَّثُوا بِذَلِكَ، فَقَامَ لَيْلَةَ الثَّانِيَةِ، فَقَامَ مَعَهُ أُنَاسٌ يُصَلُّونَ بِصَلَاتِهِ، صَنَعُوا ذَلِكَ لَيْلَتَيْنِ أَوْ ثَلَاثَةً، حَتَّى إِذَا كَانَ بَعْدَ ذَلِكَ، جَلَسَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَلَمْ يَخْرُجْ، فَلَمَّا أَصْبَحَ ذَكَرَ ذَلِكَ النَّاسُ، فَقَالَ: «إِنِّي خَشِيتُ أَنْ تُكْتَبَ عَلَيْكُمْ صَلَاةُ اللَّيْلِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш