419.731 Буср ибн Саъид Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳужра қилиб олдилар – менимча, уни «бўйрадан» деди* – ва кечалари унда намоз ўқидилар. Асҳобларидан бир неча киши у зотнинг намозларига эргашиб намоз ўқишди. У зот уларни билиб қолиб, ўтириб олдилар.
Кейин уларнинг олдига чиқиб: «Қилган ишингизни кўриб, (нафл намозга иштиёқингизни) билдим. Эй одамлар, намозни уйларингизда ўқинглар. Чунки энг афзал намоз – кишининг уйидаги намозидир, фарз қилинганлари мустасно», дедилар».
419/731 – وَفِي هَذَا الـحَدِيثِ مِنْ رِوَايَةِ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِيَ الله عَنْهُ زِيَادَةٌ أنَّهُ قَالَ: «قَدْ عَرَفْتُ الَّذِي رَأَيْتُ مِنْ صَنِيعِكُمْ، فَصَلُّوا أَيُّهَا النَّاسُ فِي بُيُوتِكُمْ، فَإِنَّ أَفْضَلَ الصَّلَاةِ صَلَاةُ الْمَرْءِ فِي بَيْتِهِ إِلَّا الْمَكْتُوبَةَ».