420-ҳадис

420.735 Солим ибн Абдуллоҳ отасидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаганларида икки қўлларини елкалари баробарида кўтарар эдилар. Рукуъга такбир айтганларида ҳам ва рукуъдан бошларини кўтарганларида ҳам уларни яна худди ўшандай кўтариб: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббана ва лакал-ҳамд», дер эдилар. Буни саждада қилмас эдилар».

Изоҳ: Бу ва кейинги бобдаги ҳадисларда намозхон таҳрима такбирида қўлларини елка баробарида кўтариши кераклиги айтилмоқда. Шофеъий ва ҳанбалий мазҳаби олимлари шуни танлашган. Аммо Абу Довуд Воил ибн Ҳужрдан, Таҳовий Баро ибн Озибдан қилган ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга такбир айтсалар, қўлларини қулоқлари рўпарасигача кўтарардилар», дейилади. Ҳанафий мазҳаби уламолари мана шуни ихтиёр қилишган.

420/735 – عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَرْفَعُ يَدَيْهِ حَذْوَ مَنْكِبَيْهِ إِذَا افْتَتَحَ الصَّلَاةَ، وَإِذَا كَبَّرَ لِلرُّكُوعِ، وَإِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ الرُّكُوعِ رَفَعَهُمَا كَذَلِكَ أَيْضًا، وَقَالَ: «سَـمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ، رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ»، وَكَانَ لَا يَفْعَلُ ذَلِكَ فِي السُّجُودِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш